1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари


-расм. Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари



Download 1,27 Mb.
bet11/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   115
Bog'liq
маъруза

3.1-расм. Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари.

Шундай қилиб инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш унинг муҳим йўналишларида қулай шароитлар яратишга қаратилган, аввалом бор, ижтимоий ривожлантириш, ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан такомиллаштириш, янгилик ва ихтироларни татбиқ этиш асосида ижтимоий талабларни қондиришга қаратилади.


Инвестиция фаолиятини тартибга солиш, ҳуқуқий нуқтаи назаридан, турли мулкдорлар ўртасида моддий ва номоддий активларни такрор ишлаб чиқариш хусусидаги ўзига хос, мураккаб, ижтимоий зарур иқтисодий (инвестиция) муносабатларини шакллантириш меъёрларни назарда тутади. Инвестиция жараёнининг барча субъектлари – чет эллик инвестициялардан бошлаб, давлат, юридик ва жисмоний, шу жумладан чет эллик шахслар (резиденилар ва норезидентлар)гача бу муносабатларнинг иштирокчиларига айланадилар. Ҳуқуқий нуқтаи назардан чет эл инвестициялари бошқа давлат ҳудудида капиталга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш билан боғлиқ. Иқтисодий нутқтаи назадан эса уларнинг ҳудудий, замон ва макондаги ҳаракат шакллари фойда олиш мақсадида кўпдан-кўп қўшимча рисклар билан тўқнашиш эҳтимолига эга бўлади.
Айтиш жоизки, инвестиция муносабатларининг моҳияти бу фаолият иштирокчилари доирасида ва даражасида ўз ифодасини топади. Инвестиция фаолияти ривожланишининг объектив шароитларини акс эттирадиган алоҳида инвестиция муносабатларининг мавжудлиги тартибга солишнинг мустақил предмети бўлишини тақазо қилади. Ҳуқуқий нуқтаи назаридан инвестиция фаолиятини тартибга солиш умумий ҳуқуқий ва хусусий ҳуқуқий тартибга солиш меъёрларини қамраб олади. Бу меъёрларнинг бирлиги ижтимоий ва алоҳида инвестиция муносабатларини характери ва моҳиятини ифода этади ҳамда уларни тартибга солиш усулига айланади. Тартибга солиш усуллари ҳуқуқ меъёрларини ҳам алоҳида, ҳам ижтимоий зарур инвестиция муносабатлари характерига ўзига хос тарзда таъсир кўрсатиш йўлларидан иборат.
Инвестиция фаолияти предметининг кўп укладли иқтисодиётини барпо этиш давридаги аҳамияти бу фаолиятни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонунлар қабул қилинишини талаб қилади.
Республикада инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, биринчи навбатда, давлатнинг иқтисодий, илмий-техникавий ва ижтимоий сиёсатини амалга ошириш мақсадларини кўзлайди.
Инвестиция муносабатларининг давлат томонидан тартибга солиниши ҳуқуқий шароитлар яратиш, ушбу фаолиятни юритиш учун кафолатлар бериш, у фаолият субъектларини суғурталаш ва бошқа воситалар орқали ижтимоий ёки давлат манфаатларини амалга ошириш йўлида ташкил этилади.
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солишда асосий вазифалар: ижтимоий ва хусусий манфаатларни; айрим мамлакатлар, корпорациялар, халқаро молия институтлари, якка инвесторлар манфаатларини тўғри аниқлаш; уларнинг ўзаро мақбул нисбатларини келишиб олиш; уларни ҳаётда рўёбга чиқаришнинг тенг ҳуқуқий шароитлари ва кафолатларини белгилашдан иборат. Маълумки, инвестиция фаолияти капитал, тадбиркорлик, молия, инновация, ижтимоий, истеъмол ва бошқа инвестицияларнинг ҳамма турлари билан боғлиқ бўлиб, одатда, солиқларнинг фискал (хазинани тўлдириш) ва тартибга солиш функцияларидан фойдаланиш йўли билан амалга оширилади.
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солишда қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
- инвесторларнинг эркин фаолият юритишлари учун ҳуқуқий асосларни яратиш, мустаҳкамлаш, такомиллаштириб бориш;
- пул-кредит сиёсати орқали;
- ваюлта сиёсати орқали;
- амортизация сиёсати орқали;
- нарх сиёсати орқали;
- дотациялар, субсидиялар тизими орқали;
- бюджет-солиқ сиёсати, жумладан, фиксал сиёсат, турли солиқлардан имтиёзлар бериш, солиқ кредитлари орқали;
- давлат кафолатлари тизими орқали;
- чет эллик ва маҳаллий инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- айрим тармоқ, соҳа, ҳудудлар ва улардаги объектларни давлат ўз назоратида сақлаб қолиш, инвестициялаш орқали ва шу кабилар.
Ҳар бир давлат инвестиция фаолиятини қуйидаги мақсадларда мувофиқлаштириб туради:
- бозор иқтисодиёти шароитига кириб бериш жараёнида давлатнинг иқтисодий сиёсати амалга оширилиши;
- давлатнинг фан-техника сиёсатини ўтказиш ва бунинг асосида хўжалик табақаларини мустаҳкамлаш ҳамда жаҳон бозорига чиқиш;
- мамлакат ижтимоий сиёсатини юритиш.
Давлат томонидан инвестицион фаолиятини бошқариш бир қатор чора-тадбирларни қўллаш, уларни ҳаётга тадбиқ этиш асосида амалга оширилади. Бу чора-тадбирлар қўйидагилар усуллар орқали амалга оширилади:
- солиқ тизимини қулайлаштириш, яъни солиқ субъектларини, объектлари ва ставкаларини табақалаштириш ва солиқ имтиёзларини бериш;
- амортизация сиёсатини амалга ошириш, шу жумладан тезлаштирилган амортизация сиёсатини қўллаш ҳамда амортизация имтиёзларини бериш;
- айрим ҳудудларни, тармоқларни ривожлантириш мақсадга дотациялар, субсидиялар, субвенциялар орқали ёрдам кўрсатиш;
- кредит сиёсатини, давлатнинг норма ва стандартларининг антимонопол тадбирларини ишлаб чиқариш, давлат мулкини хусусийлаштириш ва нарх-наво сиёсатини ўтказиш;
- ер ҳамда бошқа табиий бойликлардан фойдаланиш шарт-шароитларини аниқлаш;
- инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва давлат дастурларига киритиш.
- инвестиция лойиҳаларининг мониторингини ўтказиш ва механизмини ишлаб чиқиш.
- зарур ҳолларда ёки қонунга мувофиқ инвестиция фаолиятини тўхтатиб туриш, чеклаш ёки тугатиш.
Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши ҳуқуқий шароитлар яратиш, ушбу фаолиятни юритиш учун кафолатлар бериш, у фаолият субъектларини суғурталаш ва бошқа воситалар орқали ижтимоий ёки давлат манфаатларини амалга оширишни кўзлайди.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish