Инвестиция субъекти бўлиб, инвестицияни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади. Улар: хорижий давлатлар, ҳалқаро ташкилоталар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқарув органлари, турли мулкчилик шаклидаги корхона ва ташкилотлар, мулк эгаси бўлган фуқоролар бўлиши мумкин.
Инвесторлар - ўз капиталини инвестиция фаолияти объектларига инвестициялашни амлга оширувчи инвестиция фаолияти субъектидир.
Эмитент – қимматли қоғозларни муаммалага босиб чиқарувчи юридик ва тўловга қобиятли жисмоний шахслар.
Реинвестициялар – инвесторлар томонидан корхоналар фаолиятидан олинган фойдани ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида уни шу корхонага қайта киритишдир.
Инвестиция ресурслари – бу инвестицион фаолияти амалга оширишда иштирок этадиган ҳар хил кўринишдаги маблағлардир. Булар жумласига қуйидагилар киради:
Республикада инвестиция фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратилиши билан бирга уни давлат томонидан мувофиқлаштириш учун ҳам ҳукуматимиз томонидан бир қанча қонун ва қоидалар қабул қилинган. Ушбу қонунлар инвестицион фаолиятнинг тартибга солиниши ва мувофиқлаштирилиши бўйича ҳуқуқий тизимнинг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари давлатнинг инвестицион фаолиятга қандай воситалар ва ричаглар орқали таъсир кўрсатиши ҳам муҳим масаладир. Ҳар қандай жамиятдаги инвестицион фаолият ўз-ўзидан ривожлана олмайди, унга албатта, муайян таъсир кўрсатувчи субъектларнинг аралашуви талаб қилади. Бундай аралашувнинг самарали натижасини фақат давлат томонидан таъминлаш мумкин. Бироқ бундай вазиятда давлат инвестицион фаолиятининг ривожланишини тўхтатиб қўймаслиги лозим, акс ҳолда унинг амал қилишида субъективлик таъсирининг кучи юқори бўлади ва бўйсундирувчи характерга эга бўлиб қолади.
Инвестицион фаолиятни мувофиқлаштириш унинг муҳим йўналишларида қулай шароитлар яратишга (яъни, ижтимоий ривожлантириш, ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан такомиллаштириш, янгилик ва ихтироларни тадбиқ этиш асосида ижтимоий талабларни қондиришга) қаратилган бўлиши лозим.
Инвестицион фаолиятни қуйидаги мақсадларда мувофиқлаштириб бориш давлат томонидан таъминланиши лозим: бозор иқтисодиёти шароитига кириб бериш жараёнида давлатнинг иқтисодий сиёсатни амалга оширилишини таъминлаш; давлатнинг фан-техника сиёсатини ўтказиш ва бунинг асосида хўжалик табақаларини мустаҳкамлаш ҳамда жаҳон бозорига кириб бориш.
Давлат томонидан инвестицион фаолиятини бошқариш бир қатор чора-тадбирларни қўллаш, уларни ҳаётга тадбиқ этиш асосида амалга оширилиши давр талабидир. Бу чора-тадбирлар қўйидагилардан иборат бўлмоғи лозим:
солиқ тизимини қулайлаштириш, яъни солиқ субъектларини, объектлари ва ставкаларини табақалаштириш ва солиқ имтиёзларини бериш;
амортизация сиёсатини амалга ошириш, шу жумладан тезлаштирилган амортизация сиёсатини қўллаб-қувватлаш ҳамда амортизация имтиёзларини жорий этиш;
айрим вилоят (туман, шаҳар)ларда тармоқларни ривожлантиришга мақсадли дотациялар, субсидиялар, субвенциялар орқали ёрдам кўрсатиш;
бюджетдан ажратиладиган субвенцияларни тақдим этишда соҳада юз бериши лозим бўлган ижобий имтиёзни асос қилиб олиш;
кредит сиёсатини, давлатнинг норма ва стандартларининг антимонопол тадбирларини ишлаб чиқариш ва оқилона нарх-наво сиёсатини ўтказиш.
инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш давлат дастурларига киритиш;
инвестиция лойиҳаларининг мониторингини ўтказиш ва механизмини ишлаб чиқиш;
зарур ҳолларда ёки қонунга мувофиқ инвестиция фаолиятини тўхтатиб туриш, чеклаш ёки тугатиш.
Шуни таъкидлаш жоизки, инвестиция фаолиятининг амалга оширилиши зарурий барча шарт-шароитларнинг, қулайликларнинг яратилишига боғлиқдир. Бу инвестицион иқлим иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий омилларга боғлиқ бўлган муҳит сифатида қаралиши мақсадга мувофиқдир. Бунда инвестицион муҳитнинг аҳволи иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий шарт-шароитларнинг мавжуд ҳолати ётиши лозим. Шунинг учун иқтисодий сиёсатни олиб бориш, давлат бошқариш органларининг инвестицон жараёнларни тартибга солиш, иқтисодиётда давлатнинг аралашуви, халқаро битимларда иштирок этиши ва чет эл инвестицияларини жалб қилиши инвестицион муҳитга катта таъсир кўрсатади. Аммо бундай таъсир доимо ижобий натижаларни қўлга киритилишига хизмат қилиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |