1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet19/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   115
Bog'liq
маъруза

1) иқтисодий омиллар:

  • ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва иқтисодий ўсиш суръатларининг бир маромда ушлаб турилиши;

  • жаҳон ва алоҳида мамлакатлар иқтисодиётида чуқур таркибий силжишларнинг амалга оширилиши (айниқса, фан-техника тараққиёти ютуқлари ва жаҳон хизматлар бозори тараққиёти таъсири остида олиб борилиши);

  • ишлаб чиқаришни халқаро ихтисослашуви ва кооперациялашувининг чуқурлашуви;

  • жаҳон иқтисодиётини трансмиллийлаштирилишини ўсиб бориши (АҚШ Трансмиллий корпорация (ТМК)лари хорижий филиалларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми АҚШ товар экспортидан 4 маротаба ортиқдир);

  • ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви ва интеграция жараёнларининг чуқурлашиб бориши;

  • халқаро иқтисодий муносабатлар (ХИМ)нинг фаол ривожланиши ва бошқ.

2) сиёсий омиллар:

  • капитал экспорти (импорти)ни эркинлаштириш (Эркин иқтисодий ҳудудлар (ЭИҲ), оффшор ҳудудлари ва бошқ.);

  • ривожланаётган мамлакатларда индустирлаштириш сиёсатини олиб бориш;

  • иқтисодий ислоҳотларни олиб бориш (давлат корхоналарини хусусийлаштириш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш);

  • бандлик даражасини ушлаб туриш сиёсатини олиб бориш ва бошқ.

3) ҳуқуқий омиллар:

  • хорижий инвестиция қабул қилувчи мамлакатда хорижий инвестицияни ҳар томонлама ҳимоя этишга жавоб берувчи қонунларни амал қилиши;

  • хорижий инвестицияларни ҳимоя этилишини кафолатловчи меъёрий қонун ости хужжатларини амал қилиши;

  • шерикчилик асосида инвестиция оқимини таъминлашни истиқболли дастурларини мавжудлиги.

Миллий иқтисодиётда хорижий инвестициялар оқимининг объектив ўзгаришларга олиб келувчи омиллар эса қуйидагилардан иборат:

  • халқаро меҳнат, капитал, тажриба, технология, моддий ресурслар таъминоти ва тақсимотини вужудга келтиради;

  • молия операцияларининг эркинлашувини ва халқаро капитал кўчиш оқимини тезлаштиришни таъминлайди;

  • миллатлараро корпорацияларнинг пайдо бўлиши асосида халқаро рақобатнинг кучайишига олиб келади.

Бу омиллар ўз навбатида, иқтисодий интеграцияни кучайтиради, глобаллашув жараёнларига туртки бўлади, рақобат соҳасидаги миллий сиёсатни халқаро даражадаги сиёсат билан уйғунлашишини талаб этади ва билимлар кўламини кенгайтиришга замин яратади.
Ўзбекистон улкан хорижий инвестициялар йўналтирилаётган мамлакатлар гуруҳига кириш учун барча шарт-шароитларга, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун бир қатор афзалликларга эга. Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти олдида ўзининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, дунё харитасида географик жойлашиши, табиий ресурсларининг таркиби ва захираси, ҳукумат олиб бораётган иқтисодий сиёсат ва бошқалар билан муҳим роль уйнайди.
Ҳуқуқий нуқтаи назардан чет эл инвестициялари бошқа давлат ҳудудида капиталга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш билан боғлиқ. Иқтисодий нуқтаи назардан эса уларнинг ҳудудий, замон ва макондаги ҳаракати шакллари фойда олиш мақсадида кўпдан-кўп қўшимча рисклар билан тўқнашиш эҳтимолига эга бўлади. Инвестиция базасини ривожлантириш ва чуқурлаштириш, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар стратегиясининг жуда муҳим шарти сифатида белгиланган бўлиб, кучли инвестиция сиёсатини ўтказиш учун ушбу устувор вазифаларни амалга ошириш лозим:
биринчидан, ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш борасида аник мақсадни кўзлаб сиёсат ўтказиш зарур. Бунда товарларни экспорт ва импорт қилишда хорижий сармоядорлар даромадларидан эркин фойдаланишларида бирмунча имтиёзли тартибни жорий қилиш;.
иккинчидан, хорижий сармояларни, асосан бевосита капитал маблағлар тарзидаги сармояларни Республика иқтисодиётига кенг жалб этиш учун ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шарт-шароитларни янада такомиллаштириш;
учинчидан, Ўзбекистонга жаҳон даражасидаги технологияларни олиб келадиган халқ хўжалигининг замонавий структурасини вужудга келтиришда ёрдам берадиган хорижий сармоядорларга нисбатан очик эшиклар сиёсатини ўтказиш;
тўртинчидан, маблағларни энг устувор соҳаларга – республика мустақиллигини таъминлайдиган аграр секторни, ёқилғи-энергетика комплексини ҳамда бошқа базавий тармоқларни ривожлантиришга, рақобатга қодир, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга сарфлаш лозим. Чунки, иқтисодиётни таркибий жиҳатдан қайта қурмай туриб, экспорт имкониятларини кенгайтириш мумкин эмас.
Ҳукуматимиз томонидан хорижий сармояларни қай даражада жалб этилиши охир-оқибатда иқтисодиётимизни келажагини кўп жиҳатдан аниқлаб бериши тўғрисидаги ғоя илгари сурилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда иқтисодиётимизнинг келгуси ҳолати кўп жихатдан биз бугун хорижий сармояларни қай даражада кўпроқ жалб этишимизга боғлиқ.
Хорижий сармояларга баҳо берилганда уларни жуда қийинчилик билан ва узоқ вақт мобайнида белгиланиши26, ўзининг йўналишини танлов асосида ўзгартириши ҳамда тикилган сармояни кўпайтириши зарурлигини тан олган ҳолда, мумкин бўлган йўқотишлар ҳам бўлишини, аммо капитал капитални кўпайтириши, фойдали тарзда маблағ йиғиб, ундан қўшимча фойда олиши мумкин бўлган майдонни қидиришини, капитал шунчаки ҳаракатсиз ётмаслигини таъкидлаш мумкин.
Ҳозирда ҳар бир жисмоний шахс тадбиркорлик билан шуғулланиши ва шу орқали ўз бойлигига бойлик қўшишга интилмоқда. Бу эса ўз навбатида уларни қўллаб-қувватловчи сармояларни жалб қилиш шароитининг яратилишини талаб этади. Бунинг учун энг аввало сармоядорнииг мамлакатда мавжуд сиёсий барқарорликка, давлатда қабул қилинган қонунлар, ҳуқуқий меъёрлар ҳар бир капитал эгаси олиши мумкин бўлган фойда (даромад)ни кафолатлаши мумкинлигига ишонч ҳосил қилишига боғлиқ.
Инвестиция фаолиятини тартибга солиш, ҳуқуқий нуқтаи назаридан, турли мулкдорлар ўртасида моддий ва номоддий активларни такрор ишлаб чиқариш хусусидаги ўзига хос, мураккаб, ижтимоий зарур иқтисодий (инвестиция) муносабатларини шакллантириш меъёрларини назарда тутади. Инвестиция жараёнининг барча субъектлари — хорижий инвесторлардан бошлаб, давлат, юридик ва жисмоний, шу жумладан чет эллик шахслар бу муносабатларнинг иштирокчиларига айланадилар.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish