Халқаро инвестициялар – жаҳон мамлакатлари ўртасида ҳаракатда бўлган инвестициялардир. Инвестицияларни хорижга чиқариш, уларнинг мамлакатлар ўртасидаги фаол ҳаракати замонавий жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатларнинг ажралиб турувчи хусусиятларига айланди.
Инвестицияларни четга чиқариш жаҳон хўжалигидаги товарларни четга чиқариш монополиясини тугатди. Ҳозирги вақтда халқаро инвестицияларнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 30%дан ошади. Бу кўрсаткич жаҳон савдоси ўсиши суръатларидан деярли 5 маротаба ортиқдир. Халқаро инвестициялар ўзида моддий бойлик барпо этиш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш, пул ва товар шаклларида жамғарилган заҳираларни мужассамлаштиради. Компаниялар ва жисмоний шахслар инвестиция жараёнининг иштирокчиларидир. Улар инвестиция жараёнида ҳам талаб томонида ҳам таклиф томонида иштирок этишлари мумкин.
Хорижий инвестицияларнинг ички инвестициялардан фарқи шундаки, уларда инвестор бошқа мамлакат фуқароси бўлади. Иқтисодий мазмунига кўра хорижий инвестициялар ссуда капитали (яъни қарз ва кредит), ҳамда бевосита ва портфель инвестицияларга бўлинади. Инвестициялар нимага йўналтирилганлиги улар қайси хорижий инвестиция турига киришини белгилайди.
Хорижий инвестициялар қўшма корхоналарда ўз ҳиссаси билан қатнашиб, хорижий инвесторларга тўлиқ тегишли бўлган корхоналарни яратиш, хусусийлаштиришда қатнашиш, хорижий шериклар билан банк тузиш, қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиши, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши, эркин иқтисодий ҳудудларда фаолият олиб боришлари мумкин.
Мaмлaкaтимиздa тaркибий ўзгaришлaрни изчил aмaлгa oширишдa қулaй инвeстиция муҳитининг ярaтилгaни aсoсий oмил бўлиб кeлмoқдa. Инвестиция муҳити – бу мамлакатдаги инвестиция жараёнларига таъсир кўрсатувчи иқтисодий, сиёсий, меъёрий-ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа шарт-шароитлар мажмуи.
Инвестиция муҳити энг аввало қуйидаги иқтисодий омиллар орқали белгиланади: табиий шарт-шароитлар, шу жумладан фойдали қазилмалар захиралари, ишчи кучи малакаси ва ўртача иш ҳақи даражаси, иқтисодий конъюнктура ҳолати, ички бозор сиғими ҳамда товарларни ташқи бозорда сотиш имкониятлари, кредит тизими ҳолати, солиққа тортиш даражаси, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилманинг ривожланганлиги, хорижий капиталга нисбатан давлат сиёсати, унга нисбатан имтиёзли шарт-шароитларнинг белгиланганлиги ва ҳ.к. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан буён қулай инвестиция муҳитини яратиш давлатимиз иқтисодий сиёсатининг марказий масалаларидан бири бўлиб келмоқда.
Хорижий инвестицияларга асосан 3 гуруҳ омиллар таъсир кўрсатади:
Do'stlaringiz bilan baham: |