Физик активлар деганда, асосий ишлаб чиқариш воситалари, яъни ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган ҳар қандай машина ва ускуналар тушунилади.
Пул активлари деганда, бошқа жисмоний ва юридик шахслардан пул маблағларини олиш ҳуқуқи, масалан, банкдаги депозитлар, акциялар, облигацияларни англатади.
Номоддий активлар ходимларни қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, лицензиялар сотиб олиш, савдо белгиларини ишлаб чиқариш натижасида фирма эга бўладиган бойликлардир.
1.1-расм. Тижорат амалиётида йўналтириладиган инвестицияларнинг шакллари
Инвестициянинг уч шакли орасида энг муҳими ва ҳозирги шароитда ривожланиш босқичида турганларидан бири пул активларига қилинган инвестициялар бўлиб ҳисобланади. Қимматбаҳо қоғозларга қилинадиган инвестициялар портфел инвестициялари, физик активларига қилинадиган инвестициялар эса реал инвестициялар деб эътироф этилади. Умуман олганда маблағларни реал активларга ёки молиявий активларга инвестициялаш мумкин. Барча турдаги инвестициялар миллий иқтисодиётни ривожлантириш акси бўлиб ҳисобланади. Айниқса йирик корхоналар барпо этиш, инновацион лойиҳаларни инвестициялар орқали молиялаштириш ва тадбиркорликнинг айрим соҳаларини ривожлантириш учун инвестицияларнинг ўрни беқиёсдир. Ушбу инвестиция шакллари ҳар қандай корхона иқтисодиётини ҳаракатга келтирувчи ва унинг рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
3 – савол баёни: Инвестицияларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш, мамлакат ва хўжалик юритувчи субъектларни инвестицион сиёсат асосида амалга оширилади. Бу сиёсат биринчидан, капитал қуйилмаларнинг устивор йўналишларини, иккинчидан, ишлаб чиқариш кучларини тўғри жойлаштириш ва ривожлантириш, учинчидан, фан-техника тараққиёти ва бутун иқтисодиётнинг ривожланишини белгилаб беради. Инвестициялар турли шаклларда амалга оширилади ва уларни таҳлил қилиш, режалаштириш учун алоҳида хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда гуруҳлаштиришни талаб этади. Чунки мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш эса инвестицияларни шаклларга ажратган ҳолда таснифланишини тақозо этади. Бунинг учун:
Биринчидан, қўйилиш объектига қараб инвестициялар реал ва молиявий шаклларга ажратиш орқали уларни иқтисодиётга жалб этишни таъминлаш муҳимдир.
Реал инвестициялар (капитал қўйилмалар) – пул маблағларини корхонанинг моддий ва номоддий активларига сарфланишини англатади.
Асосий капиталнинг элементларини сотиб олиш билан боғлиқ инвестициялар моддий инвестициялар бўлиб, кўпчилик ҳолларда инвестицион лойиҳалар доирасида амалга оширилади. Бунда бир томондан ўз маблағлари ва иккинчи томондан қарзга олинган маблағлар иштирок этиши мумкин. Қарзга маблағ тақдим этилишида инвестор ролини банк бажаради, чунки банк аниқ лойиҳаларга кредит маблағларини жалб этиши мумкин.
Шу билан бирга номоддий (потенциал) инвестициялар номоддий бойликлар яратилаётганда амалга оширилиб, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини (ИТТКИ ёки русча НИОКР деб юритилади) амалга ошириш, янги маҳсулотларнинг намуналарини яратишга сарфларни мужассамлаштиради. Кўпгина иқтисодчи – олимлар турли даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, тажриба, илмий текшириш, лицензия ва ноу – хоу бериш, авторлик хуқуқи ва умуман олганда номоддий активларга йўналтирилган инвестицияларни кўпгина иқтисодчи – олимлар интеллектуал инвестициялар деб атамоқдалар.
Бугунги кунда инвестиция фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш стратегик аҳамиятга молик инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда хорижий инвестициялар учун ишончли ва самарали инвестицион лойиҳаларни тақдим этиш, инвестиция фаолиятини ички манбаларини тўғри йўналтириш ва бу борада инвесторлар ролини янада ошириш мақсадида иқтисодий адабиётларда портфел инвестициялар инвестор томонидан сотиб олинган акцияларнинг фирма устидан назорат ва таъсир доираси белгиларига кўра таснифланишига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Бизнинг фикримизча, бу жуда муҳим тармоқ бўлиб ҳисобланади. Инвестицияларнинг таснифи рус олими Н.Бланк ишларида ҳам келтирилган. Бунда инвестициялар қуйидаги белгиларига кўра таснифланган: қўйилма объектларига кўра; инвестициялашда қатнашиш характерига қараб; инвестициялаш муддатига кўра; мулкчилик шакллари бўйича; ҳудудий белгиси бўйича (1.2-расм).
Ушбу инвестицияларнинг салкам 70 фоизи ишлаб чиқариш соҳаларини барпо этишга, жумладан, 38 фоизга яқини асбоб-ускуна ва илғор технологиялар сотиб олишга йўналтирилмоқда. Шу борада умумий қуйилмалар хажмида хорижий инвестициялар ва кредитлар улуши 28-30 фоизни ташкил этади. Шу ўринда айтиш жоизки, рус иқтисодий адабиётларида18 портфел (акция, облигация ва бошқа турдаги қимматли қоғозларга, шунингдек, бошқа корхоналарнинг активларига йўналтирилган инвестициялар) ва реал (фаолият кўрсатаётган корхоналарни таъмирлаш ва техник қайта қуроллантириш, кенгайтириш, янги корхоналар барпо этишга йўналтирилган инвестициялар) инвестициялар фарқланади. Бундай шароитда инвестор-корхона маблағ кирита туриб, ўзининг ишлаб чиқариш капиталини, яъни асосий ишлаб чиқариш фондлари ва унинг фаолияти учун зарур бўлган айланма маблағларни кўпайтиради (оширади). Портфел инвестициялар амалга оширилганда инвестор ўзининг молиявий капиталини, яъни қимматли қоғозлардан олинадиган даромад-дивидендини кўпайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |