МУНДАРИЖА:
Кириш
Маълумотлар моделлари
Ахборотлар базасини ташкил этиш ва юритишнинг дастурий воситалари
Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини яратиш босқичлари
Маълумотлар базасини ташкил қилиш
Маълумотлар базасининг ифодаси
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
КИРИШ
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий информатикани ривожлантириш тамойиллари биринчидан, замонавий ахборот технологияларини ривожлантириш, давлат муассасалари ва хўжалик суъектлари, муасса ва ташкилотлар, хусусий шахслар учун ахборот хизматларини йўлга қўйиш, иккинчидан иқтисодиёт, фан, таълим, ижтимоий соҳада ахборот тизимларини шакллантиришга кўмаклашиш ва учинчидан республиканинг жаҳон ахборот тизимлари ва халқаро тармоқларга уланишни таъминлашдан иборатдир.
Ахборот технологияларини замонавий техника ютуқлари билан ўзаро боғлаш эҳтиёжи глобал компьютер тармоқларини мамлакатлараро ҳамкорлик дастурини амалга оширишнинг ажралмас қисми қилиб қўйди.
Ахборот технологияларнинг ривожланиши ва ахборот оқимларининг тобора ортиб бориши, маълумотларнинг тез ўзгариши каби ҳолатлар инсониятни бу маълумотларни ўз вактида қайта ишлаш чораларини қидириб топишини тақозо қилади. Ахборот технологияларда ахборотларни компьютерларда қайта ишлаш кун сайин ривожланмоқда ва жамиятнинг барча жабҳаларига кириб бормоқда. Шу боис, компьютерда маълумотларнининг сақланиши ва у билан боглиқ билимларга эга бўлиш муҳим ҳисобланади.
Маълумотларни сақлаш, узатиш ва қайта ишлаш учун маълумотлар базаси (МБ) ни яратиш, сўнгра ундан кейин фойдаланиш бугунги кунда долзарб бўлиб қолмоқда.
Компьютердаги маълумотлар- маълумотлар базасида сақланади. Улар махсус дастурлар - маълумотлар базасини бошқариш тизимлари ёрдамида бошқарилади. Маълумотлар базасини бошқариш тизими маълумотларни киритиш, қайта ишлаш ҳамда бошқариш ҳақидаги универсал дастурлар воситасидир.
Маълумотлар базаси маълум бир соҳага тегишли бўлган маълумотлар тўпламидир. Маълумотлар базаси МББТ орқали қайта ишланади.
Бугунги кунда маълумот(берилган)лар муҳим ҳаётий миллий ресурслар сифатида қўлланилади. Бу ресурсларии шундай ташкил этиш лозимки, унан фойдаланиш максимал қулайлик ва фойда келтирсин. Шундай килиб, маълумотлардан фойдаланиш, яъни уларии маълум бир технология асосида йиғиш, саклаш, қайта ишлаш ва узатиш муҳим муаммо ҳисобланади. Бу муаммони ечишга ҳаракат қилиш, маълумотларни ишлаш жараёнидаги янгича ёндашиш янги технологияни келтириб чиқарди. Бу гехнологиянинг асосини маълумотлар базаси(МБ) ва банклари(МБн) ташкил этади. Маълумотлар базаси ва банкларидан фойдаланиш ўзаро боғлаиган маълумотлар тўпламларига киришни, улардан фойдаланиш ҳамда ишлашни автоматлаштиради, маълумотларни янгилаш, кераксизини йўқотишни автоматлаштиришни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |