Ўзджтсу 65 ёшда! Спорт ўйинлари факультети


ГАНДБОЛ, ТЕННИС, БАДМИНТОН НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЯТИ КАФЕДРАСИ



Download 178,7 Kb.
bet10/24
Sana24.02.2022
Hajmi178,7 Kb.
#196501
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
65 йиллик китоб лойиҳаси

ГАНДБОЛ, ТЕННИС, БАДМИНТОН НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЯТИ КАФЕДРАСИ
Гандбол, бадминтон, теннис бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, амалий ва назарий билим, кўникма ва малакаларни бериш кафедрада фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувларнинг асосий устувор вазифалари ҳисобланади.
Кафедра 1960 йили ташкил этилган ва Спорт ўйинлари кафедраси таркибига киритилган. Дастлаб кафедрани Григорий Кешишев бошқарган. 1966 йилда Футбол ва қўл тўпи кафедраси ташкил этилди ва кафедрага п.ф.н Геннадий Сергеев раҳбарлик қилди. 2011 йилда Гандбол ва теннис назарияси ва услубияти кафедраси ташкил топади. Янги ташкил этилган кафедрани п.ф.н. О. Абдалимов бошқарди. 2014 йилга келиб, ушбу кафедрада бадминтон ихтисослиги ҳам йўлга қўйилди. 2018 йили эса Гандбол, теннис, бадминтон назарияси ва услубияти кафедраси ташкил этилди ва ҳозирги кунда кафедрани доцент Шуҳрат Фурқатжонович Тулаганов бошқариб келмоқда.
Йиллар мобайнида кафедра кўплаб мутахассислар тайёрланди, уларнинг аксарияти ўз фаолиятида юксак натижаларга эришиб, эътирофларга сазовор бўлишди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббийлардан Ф. Абдураҳмонов, В. Огиренко, В. Каплинский, В. Головченко, В. Изаак, В. Коноплев, Ўзбекистоннинг биринчи спорт усталаридан М. Жуков, М. Сиротенко, М. Магдулин, Б. Пикин, А. Панталенко, А. Дидиченко, А. Олейников, Н. Ишимбаев, Н. Раҳматов, Г. Ишковлар шулар жумласидан.
Халқаро тоифадаги ҳакамлардан М. Жуков, М. Сиротенко, педагогика фанлари номзоди, профессор В. Изаак, п.ф.н., доцент Е. Сейтхалилов, п.ф.н., профессор А. Ривкин, п.ф.н., профессор Ж. Акрамов, п.ф.н, доцент Т. Набиевлар кафедранинг фахрий битирувчилари ҳисобланиб, Ўзбекистонда гандбол, теннис, бадминтон спорт турларини янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Айни пайтда кафедрада талабаларнинг пухта билим олиб, юқори салоҳиятли мутахассислар бўлиб етишишида профессор Фердеус Абдурахманов, доцентлардан Шуҳрат Тулаганов, Шоислом Павлов, Шерзод Пўлатов, катта ўқитувчилардан Райҳон Кариева, Нафиса Аҳмедова, Зоир Юсупов, Виктор Мун, ўқитувчилардан Сабина Сулаймонова, Рустам Исроилов, Абдулла Азаматов, Аброр Мўминов, Шаҳноза Саидова, Марҳабо Ғаниева, Шоолим Исроилов, Бекзод Азимқуловлар устозлик қилишмоқда.
Кафедра ўзининг чемпион талабалари билан ҳам фахрлана олади. Талабаларнинг халқаро мусобақаларда қўлга киритган натижалари таҳсинга лойиқ. Жумладан, 2013 йил 1-9 декабрь кунлари Ражатхон (Таиланд) шаҳрида гандбол бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жанубий-шарқий Осиё чемпионатида кафедра талабаларидан иборат Ўзбекистон эркаклар ва аёллар миллий терма жамоалари фахрли 1-ўринни эгаллаган. 2013 йил 5-15 декабрь кунлари Флоренсия (Италия) шаҳрида гандбол бўйича ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги халқаро турнирда ўнга яқин жамоалар ўртасида йигитлар 3-ўринни, қизларимиз фахрли 1-ўрин қўлга киритишган. 2014 йил 10-17 март кунлари Астана (Қозоғистон) шаҳрида гандбол бўйича қизлар ўртасида халқаро турнирда фахрли 2-ўринни эгаллашди. 2014 йил 13-19 май кунлари қўл тўпи бўйича Қарши шаҳри мезбонлик қилган халқаро Трофи мусобақасининг Марказий Осиё минтақавий турнирида ўғил болалар ва қизлар барча рақибларини енгиб, 1-ўрин қўлга киритди. 2014 йил 6-12 июнь кунлари Толятти (Россия) шаҳрида гандбол бўйича ўғил болалар ва қизлар ўртасида халқаро болалар фестивалида 178 дан ортиқ жамоалар орасида фахрли 3-ўринни банд этишди. 2014 йил 3-13 июль кунлари Терамо (Италия) шаҳрида гандбол бўйича ёшлар терма жамоалари ўртасидаги халқаро турнирда 27 та давлат ичидан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб, олтин медалга эга чиқишди. 2014 йил 20-27 ноябрь кунлари Астана (Қозоғистон) шаҳрида гандбол бўйича эркаклар ўртасида халқаро турнирда 2-ўринни эгаллаб, кумуш медал соҳибларига айланишди. 2019 йил 22-30 декабрь кунлари Сингапур давлатида ўтказилган жанубий-шарқий Осиё чемпионатида ўғил болалардан иборат ёшлар терма жамоаси фахрли 3-ўринни, қизлардан иборат миллий терма жамоамиз эса фахрли 2-ўрин қўлга киритиб, кумуш ва бронза медаллари билан қайтишди. Ахборот излаш, уни қабул қилиб, қайта ишлаш имкониятлари тобора такомиллашаётган бир паллада кафедра профессор-ўқитувчилари олдида икки муҳим талаб қўйилмоқда, – дейди кафедра мудири Шуҳрат Тулаганов. – Биринчидан, ҳар бир ўқитувчи замонавий ахборот технологияларидан хабардор бўлиши, ўз ихтисослигига доир янгиланишларни назорат қилиши ва шу асосда ўқитишнинг содда, лекин таъсирчан усуллари устида бош қотириши, талабаларнинг қизиқиш кўникмасини юксалтиришга эришиши лозим. Бу эса тинмай изланиш, билим ва кўникмаларни ошириш, таълим сифатини янада яхшилаш, талабаларга мустақил илм эгаллаш имкониятларини тақдим этиш ва креатив ёндашувни талаб этади. Иккинчидан эса – замонавий таълим технологияларини қўллаш асносида талаба-ёшларда Ватанни севиш ва ардоқлаш, миллий-маънавий меросни асраш туйғуларини юксалтириш лозим бўлади. Шунингдек, талабаларимиз мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини теранг англаши ва келажакда унга ўз ҳиссаларини қўшиши зарур. Кафедрамиз истиқболдаги режаларини ҳам ишлаб чиққан. Мазкур истиқболдаги режаларимизга мувофиқ, спорт турлари бўйича илмий-услубий адабиётларни ёзиш ва нашрдан чиқариш (дарслик, ўқув қўлланма ўқув-услубий қўлланма, услубий тавсияномалар), хорижий таълим муассасаларида билим олиш ва малака ошириш, амалиёт ўташда кафедра профессор-ўқитувчиларнинг иштирокини таъминлаш, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар ўртасида спорт турлари бўйича спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишдан иборат. Келгуси режамизда ўқув-машғулот жараёнининг ўқув-услубий ва илмий-услубий комплексини ишлаб чиқиш учун кафедра профессор-ўқитувчилари, олимлар, спорт ўйинлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спорт мутахассисларидан ташкил топган комплекс илмий гуруҳларини тузиш, Ўзбекистон гандбол федерацияси, Ўзбекистон теннис федерацияси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш кўзда тутилган. Халқаро ҳамкорлик доирасида эса гандбол, теннис, бадминтон бўйича нуфузли хорижий спорт-таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тренерлар ва мутахассисларини жалб этиш, улар иштирокида намунали ўқув маърузалар, амалий дарслар, мастер-класс ва тренинглар ўтказиш истиқболли режаларимиз дастуридан жой олган.



Download 178,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish