ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ, СПОРТ НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЯТИ КАФЕДРАСИ
Ўғил-қизларнинг, айниқса, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тарбия ва спортга ошно бўлишида юқори салоҳиятли, пухта билимга эга бўлган жисмоний тарбия ўқитувчилари ва мураббийларнинг ўрни беқиёс.
Спортни бошқариш ва касбий фанлар факультети таркибидаги Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти кафедраси ҳам мутахассис-кадрларни тайёрлашда етакчилардан саналади.
1957 йилда дастлаб Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти кафедрасига асос солинган ва ўша пайтда кафедрани Э. Ф. Ишченко бошқарган.
Кафедрада кейинчалик турли йилларда етакчи педагог-олимлардан п.ф.н., доцентлар К. Ф. Бакуниене, М. Годик, биология фанлари номзоди, доцент Ю. Юнусова, доцент И. М. Колотилова, п.ф.н., доцент К. М. Маҳкамжонов, п.ф.д., профессор Р. С. Саломов, б.ф.н., профессор Ю. М. Юнусова, п.ф.н., профессор Р. М. Маткаримов, п.ф.д., профессор Ф. А. Керимов, п.ф.н., доцент О. В. Гончаровалар раҳбарлик қилган.
2016 йилдан буён кафедрани педагогика фанлари номзоди, доцент Джамшид Хасанович Умаров бошқариб келмоқда.
1960 йилдан бошлаб Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти кафедраси мустақил кафедра сифатида фаолият юрита бошлади. 1967 йилда унинг таркиби Н. Зисман, Л. Полякова, Б. Ройтбург сингари тажрибали ўқитувчилар билан тўлдирилди. Айниқса, 1960-1967 йилларда п.ф.н. К. Бакуниене кафедранинг шаклланиши ва ривожи учун катта ҳисса қўшди. Ўша йиллари илк бор Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти фанидан маърузалар талабаларга ўзбек тилида ўқитила бошлади.
Турли йилларда кафедрада педагогика фанлари номзоди, доцент М. Годик, биология фанлари номзоди, доцент Ю. Юнусова, педагогика фанлари доктори, профессор Р. С. Саломов, биология фанлари номзоди, профессор Т. Т. Юнусов, биология фанлари номзоди, профессор Ю. М. Юнусова, С. Р. Дауренова, Э. Ю. Дауренов, М. А. Миродилов, Л. Полякова, Э. Тарасова, Ш. Х. Исроилов, Н. М. Атамухамедова каби профессор-ўқитувчилар соҳа ривожи учун самарали фаолият кўрсатишди.
2018 йилдан Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти номи остида қайта шаклланган кафедрада педагогика фанлари номзоди, доцент Умаров раҳбарлигида 50 дан ортиқ ўқув-услубий ва ўқув қўлланмалари яратилди 10 дан зиёд магистрлик иши ҳимоя қилинди. Ўқитувчилардан 2 нафари педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишди.
Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти фанининг республикамизда алоҳида фан сифатида шаклланиши ва ривожланишида п.ф.д.,профессор Аҳматилла Саломовнинг алоҳида хизматлари бор
Р.Саломов жисмоний тарбия ва спорт назариясига доир 10 га яқин дарслик, ўқув қўлланма, услубий тавсиялар ҳозирги кунда бу адабиётлар соҳа бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларида кенг қўлланилмоқда. Р.Саломов илмий раҳбарлигида 10 га яқин номзодлик диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинган.
Кафедрада бир неча йиллардан бери самарали мехнат қилиб келаётган, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори тажриба ва билимга эга бўлган, “Малакали курашчилар тайёрлаш илмий мактаби”нинг асосчиларидан бири, фидойи устоз ва мураббий, “Дўстлик” ордени соҳиби, педагогика фанлари доктори, профессор Ф.А. Керимовдир. Унинг илмий рахбарлигида ҳам 20 га яқин номзодлик диссертациялари муносиб ҳимоя қилинган.
Кафедрада ўзининг доимий илмий изланишлари ва саъй-ҳаракатлари билан кўплаб ютуқларга эришиб келаётган устозлардан яна бири п.ф.н., доцент Д.Н. Рахматова. У мактабгача ёшдаги болалар жисмоний тарбияси йўналишида бир нечта ўқув-услубий ва ўқув қўлланмаларининг муаллифи унинг илмий раҳбарлигида 1 нафар педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертация иши муваффақиятли ҳимоя қилиниб, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган.
2017 йилда катта ўқитувчи М.Х. Миржамолов, жорий йилда катта ўқитувчи Л.З. Холмуродов, ўқитувчи М.А. Тожиев, ўқитувчи М. М. Махмудовалар педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилиб, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олдилар. Шунингдек, 2017 йилда кафедра катта ўқитувчиси Э.Т. Раҳмонов Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказилган “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танловининг республика босқичида 2017 йилнинг “Мутахассислик бўйича энг яхши педагог” номинацияси ғолибига айланди.
Кафедра катта ўқитувчилари Г. Х Солихова ва С. Ражабовлар мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар жисмоний тарбия дарслари ва спорт машғулотларини такомиллаштириш бўйича мустақил тадқиқотчилик фаолиятини олиб бормоқдалар.
Кафедрада фаолият юритаётган ёш ўқитувчилари ҳам ўзларининг устида тинимсиз ишлаб, фидойи устозлар тажрибаларидан фойдаланиб, соҳага оид назарий билим ва амалий тажрибаларини доимий равишда ошириб бормоқдалар.
Ҳозирда кафедрада профессор-ўқитувчилар томонидан мутахассисликка оид турли фанлар мукаммал ўқитилиб келинмоқда. Хусусан, умумий босқич талабалари (2-3 босқичда), Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти ва Болалар ва ўсмирлар спорти асослари фанлари, касб-таълим ихтисослиги талабалари учун Жисмоний тарбия ва спорт назарияси ва услубияти, Спорт машғулотларининг назарий асослари, Спорт педагогик маҳоратини ошириш фанлари, Мактабгача ва бошланғич таьлимда жисмоний тарбия ва спорт ихтисослиги талабалари учун Мактабгача таьлим назарияси, Мактабгача ва бошланғич таьлимда жисмоний тарбия ва спорт ва Болалар ва ўсмирлар спорти асослари фанлари ўқитилади. Магистратура босқичи талабалари учун Спортда илмий тадқиқотлар ва Махсус фанларни ўқитиш назариясини ўқитиш педагогик технологиялар – интерфаол усуллардан фойдаланилган холда олиб борилмоқда. Кафедра томонидан ҳар йили жисмоний тарбия ва спорт ихтисослигида таҳсил олаётган бакалавриат босқичи талабалари фан олимпиадасининг республика босқичида ҳар йили фахрли биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.
Илм-фан, фундаментал ва амалий тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида 15 нафар профессор-ўқитувчиларидан иборат инновацион гуруҳи ҳам ташкил этилган.
Инновацион гуруҳ таркибига кирган профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва талабаларининг тажриба алмашишлари, илмий амалиётларини ва уларнинг ишлаб чиқариш корхоналари муаммоларини чуқур таҳлил қилишларини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш, битирувчи талабаларни битирув олди амалиётга ҳамда ишга йўллаш масалаларининг ўзаро манфаатли шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар доирасида Республика Олимпия заҳиралари мактаб-интернати, Чирчиқ олимпия захиралари мактаб-интернати, Урганч давлат университети, Фарғона давлат университети, Қарши давлат университети, Самарқанд давлат университети, Спорт федерациялари (сузиш, армрестлинг), Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактаблари, Қибрай тумани мактабгача таълим бўлими, Тошкент шахар М. Улуғбек туманидаги 501 ва 451-сонли мактабгача таълим муассасалари билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган.
Халқаро ҳамкорлик доирасида эса Белорус давлат жисмоний тарбия университети, Украина миллий жисмоний тарбия ва спорт университети, П. Ф. Лесгафт номидаги миллий жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик давлат университети (Россия), Поволж давлат жисмоний тарбия, спорт ва туризм академияси (Россия), Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетлари билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамлаганган.
Кафедрада илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг 2020-2023 йилларга мўлжалланган ИСТИҚБОЛ РЕЖАСИ ҳам ишлаб чиқилган. Унга кўра:
Жисмоний тарбия ва спорт фаолиятининг назарий-усулий асослари, уни янгилаш тактикаси ва стратегиясини ишлаб чиқиш йўналишида:
I. Ўзбекистонда мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларда тарбияланувчи-ёшларнинг жисмоний тарбия тизимида педагогик технологияларни такомиллаштириш:
1.1. Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасаларида жисмоний тарбия машғулотларини педагогик технологиялар ва дастурларни ишлаб чиқиш;
1.2. Мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний тарбия машғулотларида янги педагогик технологияларни қўллаш;
1.3. Бошланғич таълим ўқувчиларида жисмоний сифатларини ривожлантириш усулларини такомиллаштириш;
1.4. Мактабгача ёшдаги болаларни спорт турларига йўналтиришнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқиш.
II. Республикада умумий ўрта таълим ўқувчиларнинг махсус жисмоний сифатларини ривожлантиришнинг инновацион восита ва методларини ишлаб чиқиш.
2.1. Миллий cпорт турини қўллаган ҳолда олий таълим муассасалари талаба қизларининг жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш;
2.2. Дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчиларни “Алпомиш ва “Барчиной” махсус тестларини топширишга табақали ёндашувга ўргатиш;
2.3. Ўқувчи-ёшларни жисмоний қобилиятларини, жисмоний сифатларини ривожлантириш усуллари янги инновацион технологияларни самарадорлигини аниқлаш;
2.4. Умумий ўрта таълим мактабларида оммавий спорт ҳаракатларини жорий қилиш.
Ўсмирлар спорти ва олий малакали спортчиларни тайёрлашнинг руҳий-педагогик ва физиологик-гигиеник асослари йўналишида:
III. Юқори малакали спортчилар саломатлиги ҳолатига оид хавфли омилларни ҳар томонлама баҳолашнинг ахборот моделларини ишлаб чиқиш:
3.1. Юқори малакали спортчилар саломатлиги ҳолатига оид натижаларини таҳлил этиш;
3.2. Юқори малакали спортчилар саломатлиги ҳолатига оид тестлар ишлаб чиқиш;
3.2. Спортчиларни тайёрлаш тизимида воситалар, усуллар, шакллар ва инновацион технологияларни машғулот жараёнида такомиллаштириш;
Джамшид УМАРОВ, Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти кафедраси мудири, педагогика фанлари номзоди, доцент: –Кафедрамизда фаолият кўрсатаётган 2 нафар профессор, 6 нафар доцент, 4 нафар катта ўқитувчилар, 8 нафар ўқитувчилардан иборат ходимларимиз мамлакатимиз жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали ва етакчи кадрларни тайёрлашни ўзларининг бош мақсади, деб билишади. Бугун талабаларимизнинг мамлакатимиз равнақи йўлида фидойи, билимли инсонлар бўлиб камол топиши учун университетимизда яратилган қулайликлар, ўзгаришлар, бунёдкорлик ишларини, яшиллик оламини кўриб кўзингиз қувнайди. Қалбда уйғонган ҳавас эса меҳрни, иштиёқни кучайтиради. Ҳавас ва иштиёқ билан меҳнат қилар эканмиз – кўзланган муштарак манзиллар сари дадил қадам ташлайверамиз!
Do'stlaringiz bilan baham: |