Ўзджтсу 65 ёшда! Спорт ўйинлари факультети


ВОЛЕЙБОЛ, БАСКЕТБОЛ НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЯТИ КАФЕДРАСИ



Download 178,7 Kb.
bet9/24
Sana24.02.2022
Hajmi178,7 Kb.
#196501
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
65 йиллик китоб лойиҳаси

ВОЛЕЙБОЛ, БАСКЕТБОЛ НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЯТИ КАФЕДРАСИ
1955 йилда волейбол, баскетбол, футбол, теннис, қўл тўпи ва сузиш бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш вазифасини амалга ошириш мақсадида кафедрага асос солинган. 1956-1957 ўқув йилида кафедра таркибидан сузиш ихтисослиги ажратилган.
1959 йилда кафедра мамлакатимизда биринчи бор ўзининг 36 нафар олий маълумотли мутахассисига эга бўлди ва бу ёш мутахассислар мазкурушбу спорт турларини ривожлантириш учун Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига тақсимланишди.
1966-1967 ўқув йилида кафедрадан футбол ва қўл тўпи ихтисосликлари мустақил кафедра сифатида ажралиб чиқди. 2000 йилга келиб эса кафедра Спорт ва миллий ўйинлар деб атала бошланди.
Кафедрада 1955-1960 йилларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер В. Х. Шнуров қилган. Турли йилларда кафедрани Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер Г. Л. Кешишев (1960-1968), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер В. Ф. Шведукс (1968-1970), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер И. И. Ицков (1970-1972), профессор О. Т. Расулев (1972-1974), доцент А. Ш. Қосимов (1974-1984), профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер Л. Р. Айрапетянц (1984-2016), педагогика фанлари номзоди, доцент М. А. Қадырова (2016-2018) каби тажрибали мутахассислар бошқариб келган. 2018 йилда кафедранинг Волейбол, баскетбол назарияси ва услубияти сифатида ўзгартирилиб, унга халқаро тоифадаги спорт устаси Светлана Фёдоровна Ашуркова кафедра раҳбарлик қилмоқда.
Кафедранинг илмий салоҳиятини юксалтириш мақсадида профессор-ўқитувчилар томонидан кўплаб монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, услубий қўлланмалар, услубий тавсияномалар, илмий мақола ва тезислар тайёрланиб, нашр этилган. Кафедра ўқитувчилари, аспирантлари, мустақил тадқиқотчилари, магистрантлари ҳамда талабалари томонидан спорт, ўқув ва касбий-меҳнат фаолияти амалиётига турли тавсиялар татбиқ этилган.
Кафедра профессор-ўқитувчиларидан, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг кенг ривож топишида муносиб ҳисса қўшган. Л. Р. Айрапетянц, И. А. Кошбахтиев, О. Т. Расулев, О. А. Рихсиева, Т. С. Усмонхўжаев, Ч. Р. Алимхўжаева, Х. А. Ботиров, В. П. Безверхов, А. В. Дукальская, А. Ш. Қосимов, А. А. Пўлатов, Г. М. Сергеевлар
Кафедра битирувчиларидан Х. Аббосов, Т. Абрамова, С. Абидов, Л. Айрапетянц, В. Бадаев, Г. Багиров, А. Вохидов, Л. Величко, М. Гальперин, Л. Гурфинкель, Г. Дашевский, А. Израилов, А. Елкин, Р. Ибрагимов, Р. Ицков, В. Камелзон, Г. Кешишев, В. Киншаков, Л. Лопатин, Н. Прокофева, В. Пушкарев, Н. Степанов, Ф. Султанбеков, И. Ташмухамедов, В. Шведукс, В. Шнуров, Б. Покровскийлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер унвонига эга бўлишган.
Л. Айрапетянц, А. Величко, М. Жуков, В. Кулешов, М.Сиротенко, Н. Степанов, Б. Миродыловлар Халқаро тоифадаги спорт усталари, Р. Аветисян, В. Баусов, Г. Дашевский, Л. Елкин, И. Ицков, Г. Кешишев, А. Конеев, Л. Корчагина, В. Колюжный, В. Пушкарев, Я. Рибальский, В. Шведукс, В. Шнуров, В. Шнуров, А. Пулатовлар миллий тоифадаги ҳакам ҳисобланишади. А. Жармухамедов, Р. Салимова, Э. Торникидулар хизмат кўрсатган спорт усталари унвонини қўлга киритишган.
Кафедра фаолият кўрсатган турли йиллар мобайнида унинг таркибида волейбол бўйича А. Багирова, В. Бардин, В. Баусов, А. Дукальская, Л. Гаар, Ш. Исмоилов, А. Каримов, Л. Корчагина, Г. Левин, А. Омарова, Б. Покровский, А. Тунян, Г. Худяков, Е. Шмитова, баскетбол бўйича Х. Аббасов, Ф. Ғаниева, М. Галиев, Н. Глебова, Р. Забиров, В. Запускалова, Х. Исматуллаев, Р. Ицков. Л. Кучина, А. Плешаков, А. Портнова, Н. Соколова, В. Сушко, А. Тубалов, В. Тўраходжаев, М. Тўраходжаева, М. Қосимова, М. Қурбонова, Г. Якубовлар талабаларга пухта билим олишга муносиб ҳисса қўшган.
Кафедрада истеъдодли талабалар кўпчиликни ташкил этади. Бир қатор талабалар эса миллий терма жамоаларда, спорт клублари таркибида олий лигаларда муваффақият қозонишмоқда. Университетда ташкил этилган айнан волейбол ва баскетбол бўйича ўғил болалар ва қизлар жамоалари талабалар ўртасида ўтказиб келинаётган Универсиада спорт ўйинларида ҳамиша кучли учликдан жой олиб, университет шаънини муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда. Бундан ташқари баскетбол бўйича катта ўқитувчи, баскетбол бўйича миллий терма жамоа бош мураббийи, “СК МОРУ” клуби бош мураббийи Ботир Мирадилов бошчилигидаги Данил Андреев, Темур Арипов, Элёр Иномов, Эмиль Каюмов, Максим Леонтьев, Абдулла Эргашев каби талабалар 2018-2019 йилларда Ўзбекистон чемпионати ва кубогида ғолибликни қўлга киритишган. 2019 йилда Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтган халқаро турнирда ҳам олтин медалларга эга бўлишган.
Халқаро ҳамкорлик доирасида Беларусь давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Спорт ўйинлари кафедраси, Россиянинг “Наука и просвещение” илмий ҳамкорлик халқаро маркази, Ўзбекистон волейбол ва баскетбол федерациялари, Наманган, Гулистон, Нукус, Қарши, Жиззах, Бухоро олимпия захиралари касб-ҳунар коллежлари, Тошкент туризм коллежи, Тошкент давлат стоматология институти ҳамда Фарғона вилояти спортўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.



Download 178,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish