Ўзджтсу 65 ёшда! Спорт ўйинлари факультети


ТЕННИС, БАДМИНТОН НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЯТИ КАФЕДРАСИ



Download 178,7 Kb.
bet11/24
Sana24.02.2022
Hajmi178,7 Kb.
#196501
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24
Bog'liq
65 йиллик китоб лойиҳаси

ТЕННИС, БАДМИНТОН НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЯТИ КАФЕДРАСИ

Спортнинг теннис, стол тенниси ва бадминтон турлари дунё давлатлари ва юртимиз аҳолиси орасида кенг оммалашган спорт турларидан саналади. Шу боиски, ушбу спорт турлари тўрт йилликнинг муҳим мусобақаси бўлган ёзги Олимпиада ўйинлари дастуридан мустаҳкам ўрин олган.


Спорт ўйинлари факультети тасарруфида Теннис, бадминтон назарияси ва услубияти кафедраси мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳоли кенг қатламини спорт билан, хусусан, стол тенниси, теннис ва бадминтон билан шуғулланишга жалб этиш ва бу орқали жисмонан соғлом авлодни тарбиялаш, оммавий спорт тадбирлари ва мусобақалар ўтказиш, истеъдодли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва маҳоратини ошириш, катта спорт сари етаклаш, қолаверса, кадрлар тайёрлаш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш ва халқаро алоқаларни кенгайтириш каби устувор вазифаларни бош мақсад қилган.
Кафедра ҳам ўзига хос узоқ тарихига эга. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ташкил этилган 1955 йилда Спорт ўйинлари кафедрасига асос солинган ва унинг таркибига теннис ихтисослиги киритилган.1959 йилдан бошлаб теннис бўйича тренерлар ва ўқитувчилар тайёрлашни бошлаган. 2000 йилга келиб кафедрага Спорт ва миллий ўйинлар кафедраси номи берилди.
Кафедрада турли йилларда теннис бўйича тажрибали мутахассислардан Х. Абидова, В. Безверхов, М. Газиев, О. Мўминов, Н. Умарова, Ш. Чеботаревлар самарали меҳнат қилган.Кафедранинг энг тажрибали ва фахрий устозларидан, теннис бўйича кўп карра Ўзбекистоннинг (1969-1975 йиллар) чемпиони, Ўзбекистон теннис федерацияси мураббийлар ҳайъати раиси, спорт устаси, 50 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, б.ф.н. доцент В. П. Безверховнинг меҳнатини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
2020 йилда Теннис, бадминтон назарияси ва услубияти кафедраси ташкил этилди ва стол тенниси ихтисослиги ҳам кафедрага қамраб олинди. Унга Қобилжон Камилович Усманов раҳбар этиб тайинланди.
Кафедрада таҳсил олаётган талаба ё битирувчиларнинг кўпчилиги турли спорт федерацияларининг терма жамоалари таркибида Осиё ва жаҳон чемпионатлари, Олимпия ва Осиё ўйинлари, халқаро турнирларнинг ғолиб ва совриндорлари бўлиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда.
Жумладан, халқаро тоифадаги теннисчилар Денис Истомин, Нигина Адбураимова, Фаррух Дустов, Важа Узоқов, Сабина Шарипова, Равшан Султанов, Данис Байбеков, Фомин Сергей, Зарнигор Достонова, Темур Сатимов, Абдулазиз Яхшиликов, Аброр Жалолов .
Стол тенниси бўйича ҳам халқаро тоифадаги спорт усталари Саида Бурхонхўжаева, Нодира Бурхонхўжаева, Моҳинахон Эъзозова, Фотима Юнусова, Румия Лутфуллина, Зулайхо Якубова.
Бадминтон бўйича эса халқаро тоифадаги спорт усталари Шерзод Зохидов, Филип Сидарюк, Зухрахон Қаххорова, Содиқжон Содиқов, Ҳасан Қаххоров, Ширин Шавкатова, Диёра Арипханова, Александр Ким, Азиз Хамидовлар кафедрада ҳар доим фахр билан тилга олинади.
Кафедра профессор­-ўқитувчилари томонидан 2014 йилда “Теннис. Библиотека тренера” (2011), “Ёш теннисчиларни тайёрлаш технологияси” номли ўқув қўлланма чоп этилган. 2017 йилда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган спортчилар, мураббийлар, олий ва махсус жисмоний тарбия ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Теннис” ўқув-услубий қўлланма, “Теннис назарияси ва услубияти” номли дарслик, “Спорт педагогик маҳоратини ошириш (теннис)” ўқув қўлланма, “Стол тенниси”, “Бадминтон” ўқув-услубий қўлланмалар нашр қилинган.
Кафедрада Спорт федерациялари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда халқаро миқёсда Япония Спорт ва фан университети, Хитой жисмоний тарбия ва спорт университети, Беларус давлат жисмоний тарбия университети, Россия давлат жисмоний маданият, спорт, ёшлар ва туризм университети, П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург давлат жисмоний маданият, спорт ва саломатлик университети билан халқаро ҳамкорлик ўрнатилган.
Кафедранинг истиқболдаги режаларига мувофиқ, спорт турлари бўйича илмий-услубий адабиётларни ёзиш ва нашрдан чиқариш (дарслик, ўқув қўлланма ўқув-услубий қўлланма, услубий тавсияномалар), хорижий таълим муассасаларида билим олиш ва малака ошириш, амалиёт ўташда кафедра профессор-ўқитувчиларнинг иштирокини таъминлаш, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар ўртасида спорт турлари бўйича спорт тадбирларини ташкил этиш, ўқув-машғулот жараёнининг ўқув-услубий ва илмий-услубий комплексини ишлаб чиқиш учун кафедра профессор-ўқитувчилари, олимлар, спорт ўйинлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спорт мутахассисларидан ташкил топган комплекс илмий гуруҳларини тузиш ва ўтказишдан иборат.
– Юртимизда аҳоли орасида, айниқса, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда мазкур спорт турлари асосий омиллардан ҳисобланади, – дейди кафедра мудири Қобилжон Усманов. – Пойтахтимизда, вилоят ва туман марказлари, ҳатто республиканинг энг олис ҳудудларида жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий теннис спорт мажмуаларининг барпо этилиши, кўп сонли халқаро мусобақаларнинг ташкил этилиши теннисчиларимизга ўз маҳоратларини такомиллаштириш, ўзларини халқаро спорт майдонида намоён этиш ҳамда бугунги кунда Ўзбекистонни жаҳоннинг йирик теннис марказларидан бири деб ҳисоблаш имконини беради. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш, теннис, стол тенниси ва бадминтон бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, соғлом турмуш тарзи асосларини шакллантириш, аҳоли ўртасида, хусусан, талаба-ёшлар орасида соғлом ҳаёт кечириш тамойилларини сингдириш, малакали, дунё спорт майдонида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга муносабат билдира оладиган, ўз юрти манфаатини муносиб ҳимоя қила оладиган, жисмонан ва маънан баркамол авлодни тарбиялаш университетимиз, факультетимиз ва кафедрамизнинг устувор вазифалари ва бош мақсади бўлиб қолаверади. Зеро, бунинг учун университетимизда яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар ҳар қачонгидан-да аъло.



Download 178,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish