БОКС, ТАЭКВОНДО, ҚИЛИЧБОЗЛИК НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЯТИ КАФЕДРАСИ
Бокс, таэквондо, қиличбозлик назарияси ва услубиятикафедраси фаолиятини1958 йилда бошлаган. Ўша пайтда кафедра бокс, кураш ва оғир атлетика спорт турлари деб номланган. 2008 йилга келиб бокс, таэквондо, қиличбозлик мутахассисликлари бир кафедрада бирлаштирилди.Кафедрада дастлабки йилларда
Ю.Сироткин бошқарган. Турли йилларда
Ш. Абдуллаев, Г. Абдурасулова, В. Алексеенко, Ш. Зокиров, З. Қосимбеков, А. Рафикова, И. Садриддинов, М.Сиддиқов, Ф. Турдиев, В. Шин, А. Қодиров, Р. Максумов, Х. Мухаммедов, Б. Назаров, Т. Пўлатов, И. Шамсематов, А. Шеляген, К. Тожиева, О. Забурнягин, Л. Ефремова, П. Кутелнас, В.Михайлов, Э. Соколова, Н. Фетисова, Р. Султанбеков, И.Дергачлар кафедрада фаолият кўрсатишган.
2017 йилдан бошлаб педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ғуломжон Қурбонбоевич Ражабов кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.
Ҳозирда кафедрада профессорлар Р. Д. Холмухамедов, Пек Мунг Жонг, педагогика фан номзодлари А. Абдуллаев, катта ўқитувчилар А. Ибрагимов, Қ. Умаров, Д. Қаландаров, Ш. Нуритдинова, Р. Абдуҳамидов, Ю. Серебряковлар, ўқитувчилар В. Анашов, Ш. Каримов, Қ. Абдуллаев, Б. Раҳматов, С. Усмонхўжаев Л. Маъмуровалар 408 нафар кундузги, 316 нафар сиртқи ҳамда 96 нафар махсус сиртқи йўналишларда таҳсил олаётган талабаларга дарс бермоқда.
Кафедра Ўзбекистон бокс федерацияси, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, Жанубий Корея ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги жисмоний тарбия институтларининг турдош кафедралари билан доимий ҳамкорлик қилиб келади.
Кафедра Осиё ва жаҳон чемпионатлари, халқаро турнирлар ғолиб ва совриндорларини, халқаро тоифадаги спорт усталари ва давлат мукофоти совриндорларибилан ҳақли равишда ғурурланади.
Руфат Рисқиев – тўрт карра собиқ иттифоқ чемпиони, жаҳон чемпиони, “ЎзбекистонРеспубликасида хизмат кўрсатган спортчи”
Рустам Саидов – 2000 йил Сидней Олимпиадаси бронза медали соҳиби, жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, икки карра Осиё ўйинлари ғолиби, “Ўзбекистон ифтихори”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвонлари соҳиби.
Шаҳобиддин Зоиров – 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган Олимпиадада бокс бўйича олтин медаль соҳиби, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби.
Фазлиддин Ғоибназаров – 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган Олимпиада ўйинларида бокс бўйича олтин медаль соҳиби, жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган.
Шаҳрам Ғиёсов – 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтган Олимпия ўйинларида бокс бўйича кумуш медаль соҳиби, жаҳон чемпионати кумуш медаль эгаси, 2017 йилда “Осиёнинг энг яхши боксчиси” номинацияси ғолиби, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби.
Муроджон Аҳмадалиев – 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтган Олимпидада бокс бўйича бронза медали соҳиби, жаҳон чемпионати бронза медалини қўлга киритган.
Рустам Тўлаганов – 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган Олимпиада ўйинларида бокс бўйича бронза медали,Осиё чемпионатида бронза медали соҳиби.
Исроил Мадримов – 2014 йил Инчеонда ўтган Осиё ўйинларида бокс бўйича кумуш медаль соҳиби, 2016 йил Россияда ўтказилган жаҳон кубогида олтин медаль, 2017 йил Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олтин медаль, 2018 йилЖакартада ўтган Осиё ўйинларининг олтин медали соҳиби, бокс бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси.
Баҳодир Жалолов – бокс бўйича 2015 йилги жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтган Олимпиада ўйинлари иштирокчиси, 2017 йилда Осиё чемпиони, 2019 йил Санкт-Петербургда ўтган жаҳон чемпионатида олтин медаль соҳиби.
Шунқор Абдурасулов – бокс бўйича Санкт-Петербург губернатори кубогида олтин медаль соҳиби, ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритган. 2018 йил Жакартада ўтган Осиё ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган.
Акмал Эргашев – 2010 йил Гуанжоуда ўтган Осиё ўйинларида таэквондо бўйича бронза медали, 2011 йил жаҳон чемпионатида кумуш медаль соҳиби, 2012 йилги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси, халқаро турнирлар ғолиби, “Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони соҳиби.
Никита Рафалович – 2009 йил таэквондо бўйича Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида бронза, 2014 йилги Осиё ўйинларида бронза (Инчеон), 2016 йил Осиё чемпионати кумуш (Манила), 2018 йил Осиё чемпионатида кумуш, 2015 йил жаҳон чемпионатида кумуш ( Челябинск) медалларни қўлга киритган.
Иорданиянинг Оман шаҳрида бокс бўйича ўтган Осиё чемпионатидаталабалардан Баҳодир Жалолов, Санжар Турсунов, Бобо-Усмон Батуров, Элнур Абдураимов, Шаҳобиддин Зоиров, қизлардан Турсуной Раҳимовалар Токиода ўтадиган навбатдаги ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмани нақд қилишди.
Бокс, таэквондо, қиличбозлик йўналишда таҳсил олаётган талабаларнинг 2019-2020 йилда эришган натижаларини ҳам эътирофга сазовор дейиш мумкин. Боксдан миллий чемпионат ва кубокларда 14 та медаль, Осиё чемпионатида 3 та медаль, жаҳон чемпионатида 4 та медаль, таэквондо бўйича халқаро турнирда 1 та медаль, республика чемпионатларида 3 та медаль, қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионатларида 14 та медаль, Марказий Осиё чемпионатида 4 та медаль, Осиё чемпионатида 10 та медаль қўлга киритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |