СУВ СПОРТИ ВА ЭШКАК ЭШИШ ТУРЛАРИ НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЯТИ НАЗАРИЯСИ КАФЕДРАСИ
Ҳозирда кафедрага Хайрулла Матназаров раҳбарлик қилади.
Кафедрада профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт ходими А. Н. Ливицкий , педагогика фанлари номзодлари ва доцентлар Э. Ю. Аминова, Н. И. Караулова, В. Ю.Климин, С. П. Конов, В. М.Корбут, О. В. Панкратьева, О.А. Собирова, Т.Турченюк, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббийлар А. И. Гнедовский, И. П. Кайзер, В. М. Корбут, В. П.Лютый, В.Н. Михайлов , Ш. У. Назаров, Э. В. Петров, М. В. Ракита, ўқитувчилардан Б. А. Ахмедов, Л. М. Баширова, В. В. Дукальский, К. С. Исатов, Н. П. Котов, Н. Г. Ломакин, З. В. Маринина, Л. А. Паршина, З. В. Платонова, Ю. С.Черновлар фаолият кўрсатган.
Кейинчалик кафедрага А. Н. Васильев А., В. П. Вертянкин, В. И. Волжин, О. В. Высоцкая, К. П. Гайдук, Е.Н. Завадовская, В. Зиятдинова, Ф. Т. Икромов, М. М. Левин, О. В. Муравьев, Г. И. Тарасов, Г. М. Краснова, Е. Т. Ҳамдамова, В. Е. Шубин, М. Л. Цалцуди, А. Н. Бабкина, Ш. Г.Исроилова, О. В. Жежель, Е. В. Козлова, Ш. Х. Шамсуддинов, Ш. Р. Толипов, Б. У. Бадалова, Е.Р.Сухова, З. У. Каримова, О. В. Коротаева , В. М. Зародов, А. И. Гейгер, Р. Р. Салимгареева, Х. Ю. Матназаров, Б. Ф. Икромов, Г. И. Ахмедова, И. С. Исломов, Г. М. Зоитова, У. З. Эшмуҳаммедова, Ф. М. Мўминов, И. И. Ахмедов, Ш. А. Пирназаров, З. Н. Азимов, Б. А.Эшимов сингари тажриабали ўқитувчи – мураббийлар талабаларга сув спорти сирларини ўргата бошлади.
Кафедра ташкил топгандан буён сув спорти бўйича 2000 дан ортиқ, эшкак эшиш ихтисослиги бўйича 550 дан ортиқ мутахассислар тайёрланган. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 7 та дарслик, 700 дан ортиқ илмий мақолалар, 280 дан ортиқ илмий-услубий қўлланмалар чоп этилган. Кафедрада 32 та сув спорти бўйича, 58 та эшкак эшиш спорти бўйича Халқаро тоифадаги спорт устаси, 300 дан ортиқ Спорт усталари тахсил олишган.
Ҳозирда кафедра талабалари ихтиёрида 25 метрли ёпиқ бассейн, 50 метрли очиқ бассейн ва кичик ёшдаги болаларни сузишга ўргатувчи қичик очиқ сув ҳавзаси мавжуд.
Кафедрада ҳамкорлик алоқлари ҳам яхши йўлга қўйилган. Ўзбекистон “ROWING&CANOE” Ўзбекистон сузиш федерацияси, Республика ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернати, Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернати, сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби, шунингдек, Украина миллий жисмоний тарбия ва спорт университети “Сув спорти турлари” кафедраси, Белорус давлат жисмоний тарбия университети “Сузиш” кафедраси ва “Сув-техник спорт турлари” кафедраси билан халқаро ҳамкорлик бўйича шартномалар имзоланган.
Кафедра битирувчиларидан С.Бабина, М. Колганов, Э. Мурадосилов, Н. Устинова, Э. Шагаевлар Олимпиада ўйинлари ғолиб ва совриндорлари, Л. Белоконь, Ю. Борзова, В. Буканов, И. Киреев, А. Колганов, С. Конов, Р. Манина, В. Медведев, Ю. Соболе, М. Шарафутдинова, Т. Числова, В. Миньков, М. Медетов, С. Мирбеков, М. Ходжиев, Г. Морозовлар жаҳон чемпионати ва Кубоги ғолиб ва совриндорлигини қўлга киритишган. З. Ганиева, С. Ғаниева, Р. Исломов, Д. Криво, Д. Коваленко, И. Лялина, В. Тремасов, А. Тюрин, А. Шилин, Ю. Борзова, Р. Наурзалиев, В. Черненко, А. Бобожонов, С.Борзовлар эса Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари бўлишган. Кафедранинг қирқ нафардан ортиқ битирувчилари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий увонига эга бўлган. Тўрт нафар битирувчиси "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" унвонига эга бўлди. Вадим Меньков "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланди. "Шуҳрат" медали билан кафедра битирувчи талабаларидан И. Киреев, Р. Наурзалиев, Р. Мусаев, С. Мирбеков, Г. Кочневлар тақдирланган. Иқтидорли талабалардан Зулфия Аҳмаджонова, Виктория Корбут ва Зулайҳо Абдусаматовалар Ибн Сино номидаги давлат стипендиясига сазовор бўлишган.
Японияда ўтадиган навбатдаги ёзги олимпия ўйинларида иштирок этиш учун тўртинчи босқич талабалари Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова икки кишилик каноэ қайиғида 1000 метрлик эшкак эшиш дастури бўйича йўлланмани қўлга киритган бўлишса, иккинчи босқич талабаси Шаҳноза Мирзаева паралимпия ўйинларининг 1000 метрга байдаркада эшиш дастури бўйича йўлланмани нақд қилган.
2016 йилги Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби , 3 карра Осиё ўйинлари ғолиби, 2 карра Осиё ўйинлари совриндори, “Жасорат” медали сохиби Дмитрий Хорлин, 2 карра Осиё ўйинлари ғолиби, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони соҳиби Алексей Мочалов, икки карра Олимпиада ўйинлари бронза медалини қўлга киритган, 1965 йилги Бутуниттифоқ талабалари Универсиадаси ғолиби ва бронза медали соҳибаси, педагогика фанлари номзоди Светлана Бабанина, сув полиси устаси, Олимпиада ғолиби, Собиқ Иттифоқда хизмат кўрсатган спорт устаси (1980), сув полоси бўйича Россия миллий терма жамоасини бошқарган Эркин Шагаев, 4×100 метрга аралаш эстафетада 1988 йилги Олимпиада ўйинлари бронза медали соҳиби, 1986 йилги жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, жаҳон чемпионати ва европа чемпионатларининг кўп карра совриндори. Ёзги Универсиадалар кўп карра ғолиб ва совриндори, европа рекордчиси (1984), Собиқ Иттифоқда хизмат кўрсатган спорт устаси (1984) Сергей Валентинович Заболотнов ҳамда чалқанча крол усулига ихтисослашган ўзбек сузувчиси, икки карра Олимпиада ўйинлари иштирокчиси (2000 ва 2004), мустақиллик йилларида Олимпиада ўйинларида иштирок этган дастлабки сузувчи қиз (2000 йил Сидней) Саида Искандоровалар кафедра фахри ва ифтихори саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: |