Ўзджтсу 65 ёшда! Спорт ўйинлари факультети


СПОРТ ПСИХОЛОГИЯСИ ВА ПЕДАГОГИКА КАФЕДРАСИ



Download 178,7 Kb.
bet18/24
Sana24.02.2022
Hajmi178,7 Kb.
#196501
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24
Bog'liq
65 йиллик китоб лойиҳаси

СПОРТ ПСИХОЛОГИЯСИ ВА ПЕДАГОГИКА КАФЕДРАСИ

Спорт психологияси ва педагогика кафедраси илк бор педагогика ва психология номи остида 1958 йилда ташкил этилган. Кафедрага ўша пайтда А. М. Муҳамедов раҳбарлик қилган. 1959 йилдан 1962 йилгача эса кафедрани В. Г. Шаров бошқарган.


1962 йилдан 1971 йилгача кафедра мудири бшлган педагогика фанлари номзоди, доцент Л. Е. Лебедянская Республикамизда биринчи бўлиб ўқув жараёнига Спорт психологияси фанини киритиб, мазкур фаннинг методологик асосини ишлаб чиқди, кафедранинг шаклланиши ва ривожланишига улкан ҳисса қўшди. Натижада малакали мутахассислар, мураббий-ўқитувчилар гуруҳи етишиб чиқди.
1972 йилдан 1978 йилгача педагогика фанлари номзоди, доцент Н.А.Яхъяров кафедрани бошқарган бўлса, 1978 йилдан 2012 йилгача педагогика фанлари номзоди, профессор З. Г. Гаппаров, 1986-1987, 2001-2003 йилларда биология фанлари номзоди, доцент М. А. Турсунова кафедра мудири сифатида фаолият юритган.
2011-2012 ўқув йилида психология фанлари номзоди У. Д. Қодиров кафедра мудири вазифасини бажарган бўлса, 2012-2019 ўқув йилларида психология фанлари номзоди, доцент, Дилшод Неъматович Арзикулов кафедра мудири лавозимида фаолият юритиб келди.
Кафедра ташкил этилгандан буён Ўзбекистонда хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт ходими Ф. Н. Насриддинов, педагогика фанлари доктори, профессор И. Р. Аҳмедов, педагогика фанлари номзодлари, доцентлар А. А. Азимов, Н. И. Иванова, У. С. Темирова, психология фанлари номзодлари, доцентлар У. Д. Қодиров Ҳ. Т. Маҳмудова, О. Э. Ҳайитов, ўқитувчилардан З. Т. Сайитметова, Л. Л. Курышкина, Т. П. Предыбайло, Д. Б. Вахобова, Д. Р. Қудратова, Д. Б. Қосимова, Ш. Ш. Усманова, Г. С. Алиходжаева, Ю. Б. Раҳимбоева, З. П. Расулов талаба-ёшларга таълим-тарбия бериш, кафедранинг ташкилий тузилмасини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш, илғор анъаналарни давом эттиришга муносиб ҳисса қўшдилар.
Кафедрада бугун талабаларнинг пухта билим олиб, ўз соҳасининг етук мутахассис-кадрлари бўлиб етишиш йўлида психология фанлари номзоди, доцент Дилшод Арзиқулов, профессор Зохид Гаппаров, психология фанлари доктори, профессор, ўндан ортиқ фан номзоди ва бир нечта фан докторларига илмий раҳбарлик қилган Васила Каримова, психология фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Навбаҳор Умарова, педагогика фанлари номзоди, доцент Ирина Клименко, педагогика фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Жавлон Иштаев, катта ўқитувчилардан Шахло Усмонова, Фарҳод Ҳайдаров, Аброр Ҳайитов, Дилафрўз Ҳайитова, Норйигит Дусанов, ўқитувчилардан Елена Зотова, Носиржон Ғаффоров, Умида Муҳиддинова, Бекзод Қурдошевлар таълим-тарбия беришмоқда.
Педагогика фанлари номзоди, профессор, Халқаро спорт психологлари Президуими аъзоси Зоҳид Гаппарович Гаппаров, педагогика фанлари номзоди, доцент Наталья Иосифовна Иванова, биология фанлари номзоди, доцент, 1986-1987, 2001-2003 йилларда кафедра мудири лавозимида ишлаган, “Меҳнат фахрийси”, “Спорт фахрийси” медаллари билан тақдирланган Турсунова Малика Абдулхаевна, 1968 йилдан 2012 йилгача катта ўқитувчи лавозимида ишлаган, “Меҳнат фахрийси”, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 15 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган Сайитметова Зухра Тожибоевналар кафедра фахрийлари саналишади.
Кафедра, профессор-ўқитувчилари бакалавриат босқич талабаларига Умумий психология, Психология тарихи, Социал психология, Спорт психологияси, Спорт психодиагностикаси, Консультатив психология ва психокоррекция, Психология ва спорт психологияси, Онтогенез психологияси, Жисмоний тарбия ва спорт педагогикаси, Меҳнат психологияси, Оила психологияси, Бошқарув психологияси, Этнопсихология, Касб таълим методикаси, Тарбиявий ишлар методикаси каби фанлардан, магистратура босқичида таҳсил олаётган талабаларга Бошқарув психологияси фани бўйича таълим беришмоқда.
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан айни кунгача 50 дан ортиқ дарсликлар, монография, ўқув-услубий қўлланма, илмий мақола, тавсия, электрон адабиётлар яратилган ва нашр этилган.
Кафедрада 2009 йили Психология (спорт) бакалавр йўналиши очилган бўлиб, ҳозирда 117 нафар талаба мазкур йўналишда таълим олмоқда. Кафедра ташкил этилгандан буён 1 нафар ўқитувчи педагогика фанлари бўйича PhD ва 1 нафар ўқитувчи психология фанлари бўйича PhD фалсафа доктори номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Айни вақтда кафедра ўқитувчиларидан 4 нафари PhD диссертацияси, 2 нафари DSc диссертацияси устида иш олиб боришмоқда. Турли спорт федерациялари билан шартномалар тузилиб, спортчиларга психологик-педагогик йўналишда маслаҳатлар бериш, психокоррекцион, психодиагностик ишларни амалга ошириш борасида ҳам муайян натижаларга эришилмоқда.
Кафедрада шу кунга қадар 20 га яқин дарслик, ўқув қўлланма ва услубий қўлланмалар фойдаланиш учун университет ахборот ресурс марказига жойлаштирилган.
Кафедранинг истиқболли режасига мувофиқ, спортчи-ёшларни мусобақаларга тайёрлаш, уларга психологик маслаҳатлар бериш, психодиагностик фаолиятини яхшилаш асносида мураббий ва терма жамоалар аъзоларининг руҳий ҳолатини яхшилаш, таълим муассасаларида соҳа такомиллашишининг илмий-услубий асосларини ривожлантиришда учта асосий йўналишга эътибор қаратилмоқда:
Биринчи йўналиш – мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг жисмоний ҳамда когнитив жараёнларини тадқиқ этиш тизимини психологик-педагогик асосларини такомиллаштириш. Бунда 2020-2023 йиллар орасида мактабгача тарбия ёшидаги болаларда жисмоний қобилиятлар ва когнитив жараёнларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, болаларнинг ақлий ва жисмоний қобилиятларини аниқлаш методикасини мустаҳкамлаш, мактабгача ёшдаги болаларни сенсоматорикасини ривожлантириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш режалаштирилган.
Иккинчи йўналиш – умумий ўрта таълим муассаси ўқувчиларининг умумий, махсус жисмоний ва шахс сифатларини ривожлантиришнинг инновацион восита ҳамда методларини ишлаб чиқишдан иборат. Бунда жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларда шаклланган нотўкислик комплексини коррекция қилишда соғломлаштирувчи жисмоний машқлар, ҳаракатли ўйинлар ва психологик тренингларнинг аҳамиятини кўрсатиш, мактаб ўқувчиларининг қобилиятларини ва реакция кўрсаткичларини аниқлаш, ўспирин дзюдочиларнинг шахсий сифатларини ривожлантиришнинг психологик омиллари тадқиқ қилинмоқда.
Учинчи йўналиш – олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлашнинг психологик-педагогик шарт-шароитларини мустаҳкамлаш. Спорт психологлари касбий коммуникатив компетентлигини ривожлантириш, юқори малакали спортчилар мотивацияларининг жисмоний-психологик хусусиятлари, спорт жамоаларида мураббий-спортчи-ҳакам шахслараро муносабатларининг назарий асослари таҳлил этилмоқда.
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2020-2022 ўқув йиллари Психология ва спорт психологияси, Умумий психология дарсликлари, Жисмоний тарбия ва спорт педагогикаси, Ёш даврлар психологияси, Психологик консультация ва психокоррекция, Онтогенез психологияси ўқув қўлланмалари чоп этилиши, 6 нафар ўқитувчи психология фанлари бўйича (PhD) фалсафа фанлари доктори ҳимоясини ўтказиши режалаштирилган. Кафедрадаги 11 нафар профессор-ўқитувчиларининг Санкт-Петербургдаги Лесгафт номидаги Миллий жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш университетида ўзаро шартномага мувофиқ малака ошириши режалаштирилган.
Бир сўз билан айтганда, бугун Спорт психологияси ва педагогика кафедрасида фаолият кўрсатаётган жонкуяр профессор-ўқитувчилар талабаларга назарий ва амалий билимлар бериб, малакали спорт мутахассисларини тайёрлашда салмоқли ҳисса қўшиб келишмоқда.



Download 178,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish