ХАЛҚАРО КУРАШ ТУРЛАРИ НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЯТИ КАФЕДРАСИ
Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси 1956 йилда ташкил этилган. Кафедра турли йилларда Миллий ва халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси деб ҳам номланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги ПҚ-4881-сонли “Кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли Фармони ҳамда соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида мазкур кафедра иккига, яъни Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти ҳамда Миллий спорт турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафедраларига бўлинди.
Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедрасини 2018-2019 ўқув йилида доцент Н. A. Тaстaнoв бошқарган.
Кафедрада талабаларнинг танлаган соҳалари бўйича билимларини юксалтиришдаЎзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, профессор А. Н. Илов, педагогика фанлари доктори, профессор А. Н. Абдиев, доцентлар Ш. А. Арслонов, Е. И. Байтураев, И. Б. Алиев, О. Ж. Дадабоев, катта ўқитувчиларданфaлсaфa бўйичa доктор (PhD)Ш. С. Турсунов,А. Ж. Тангриев, С. Қ. Адилов, Б. Б. Одилов, А. И. Холматов, ўқитувчиларданМ. А. Ражапов, С. Е. Қодиров, Ж. Н. Абдиқулов, Е. С. Люлина, Д. Ю. Ташназаров, В. Р, Оздаева, У. А. Алимов, Ж. А. Қутбитдинов, А. Б. Жумақулов,Ф. O. Бeрдиeвлaр фаолият кўрсатиб келмоқда.Кафедра ташкил топгандан буён кураш турларибўйича 3000 дан ортиқ мутахассис-кадрлар тайёрланди.
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 30га яқин дарслик, 850 дан ортиқ илмий мақолалар, 100 дан ортиқ илмий-услубий қўлланмалар чоп этилган.
Кафедрада бугунгачаюнон-рум кураши бўйича 80 нафардан ортиқ, эркин кураш бўйича 90 нафардан ортиқ,дзюдо бўйича 50 нафардан ортиқ, самбо бўйича 40 нафардан ортиқ халқаро тоифадаги спорт усталари,800 нафардан ортиқ спорт усталари етишиб чиққан.
Кафедра битирувчиларидан Ж. М.Нуршин, А. Таймурадов, А. Илов, А. Шокиржонов, Н. Тўйчиев, Б. Ҳайдаров, Ш. Арслоновлар спорт турлари бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий унвонига эга бўлишган.
Кафедра раҳбари Шуҳрат Арслонов бошчилигида ҳозирда Ўзбекистон спорт курашлaри aссoциaцияси, Ўзбекистон дзюдo, сaмбo федерациялари, Республика олимпия захиралари коллежи, Чирчиқолимпия захиралари коллежи, Яккакураш спорт турларига ихтисослашган олий спорт маҳорати мактаби, шунингдек, мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари жисмоний тарбия институтлари вa aкaдeмиялaринингтурдош кафедралари билан доимий ҳамкорлик қилиб келади.
Халқаро тоифадаги спорт устаси, Сеул ва Барселона шаҳарларида бўлиб ўтган эркин кураш бўйича икки карра Олимпиада ўйинлари ғолиби Арсен Фадзаев, халқаро тоифадаги спорт устаси, Барселона ва Атланта шаҳарларида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида юнон-рум кураши бўйича икки карра ғолиб Махорбек Хадарстев,халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича Атланта шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида кумуш медал соҳиби Артём Багдасаров,халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича Пекинда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларининг кумуш медали, «Шуҳрат» медалисоҳиби Абдулла Тангриев, халқаро тоифадаги спорт устаси, эркин кураш бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Осиё чемпионати ғолиби, Пекиндаўтган Олимпиада ўйинлари қатнашчиси, «Ўзбекистон ифтихори»мукофотисоҳиби Дилшод Мансуров, халқаро тоифадаги спорт устаси, Рио-де-Жанейрода ўтказилган Олимпиада ўйинларида юнон-рум кураши бўйича бронза медали соҳиби Элмурат Тасмуратов, халқаро тоифадаги спорт устаси, Рио-де-ЖанейроОлимпиадасининг юнон-рум кураши бўйича бронза медали соҳиби Ихтиёр Наврўзов, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича жаҳон чемпионати совриндори, икки карра Осиё чемпионати совриндори Артём Штурбабин, халқаро тоифадаги спорт устаси, самбо бўйича бир неча бор жаҳон чемпионатлари совриндори Шукур Газиев, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйичапараосиё ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Феруза Юсупова,халқаро тоифадаги спорт устаси, Осиё чемпионати ғолиби Ихтиёр Нормуродов, халқаро тоифадаги спорт устаси, Рио-де-Жанейро Олимпиадасиқатнашчиси, бир неча бор Осиё чемпионати совриндори Аббос Раҳмонов, халқаро тоифадаги спорт устаси, самбо бўйича жаҳон чемпиони Жасурбек Махматқулов, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича Осиё ўйинлари кумуш медали соҳиби Бекмурод Олтибоев, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати совриндори Нодира Юлдошева, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиби Диёра Келдиёрова, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиби Кумуш Курязова, халқаро тоифадаги спорт устаси, юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионати ғолиби, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиби Илҳом Бахромов, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича Гран-при ғолиби, Бутунжаҳон армия ўйинлари совриндори Мухриддин Тиловов, халқаро тоифадаги спорт устаси, юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионатисовриндори Арам Варданянларни нафақат кафедрада, балки университетда ҳам фахр билан тилга олишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |