СПОРТ ТИББИЁТИ ВА БИОХИМИЯ КАФЕДРАСИ
Кафедра 1955 йилда Гигиена, шифокор назорати ва даволовчи жисмоний тарбия номи билан ташкил этилган. 1959 йилдан кафедра, Даволовчи жисмоний тарбия ва шифокор назорати деб юритилган. Унинг биринчи раҳбари тиббиёт фанлари номзоди, доцент Х. Х. Тўрахўжаев бўлган. 1959 йилдан 2000 йилгача кафедрани Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, профессор Озода Анваровна Рихсиева бошқариб келди. О.Рихсиева теннис бўйича спорт устаси, собиқ иттифоқ ва Республика мусобақаларининг бир неча бор ғолиб ва совриндори бўлган.
Спорт тиббиётининг ривожланиш йўналишларини ҳисобга олган ҳолда 1979 йилда кафедра номи Спорт тиббиёти ва даволовчи жисмоний тарбияга ўзгартирилди. Кафедрада фан номзодлари, доцентлардан З.К.Азимова, Г.Ф.Афанасьева, Б.Н.Бобожонова, Б.Н.Жалилова, О.М.Жегалло, В.Э.Исхакова, Ц.Л.Каменцкая, Д.В.Мирсаидова, И.Г.Мухамедова, С.С.Руми, Г.Ф.Тоирова, И.Садриддинов, С.А.Хусаинова, А.Г.Шулова, ўқитувчилар Т.А.Антонец, Х.Т.Султонова, Н.И.Зуев, В.М.Черкасовлар фаолият юритган.
2000-2010 йилларда, профессори Н.Ғ.Ғуломов, фан номзодлари, доцентлар Қ.А.Нурмуҳамедов, Ш.Г.Ходжаев, ўқитувчилар С.К.Бондаренко, З.Ю.Газиева, Н.В.Нефёдова, С.С.Собирова, М.Ш.Исмаилова, М.С.Саломовалар томонидан Спорт тиббиёти, Даволаш жисмоний тарбияси, Массаж, Тиббий билим асослари, Фуқаро муҳофазаси тиббий хизмати фанлари бўйича илмий тадқиқот ишлари амалга оширилган. Кафедра фаолиятининг 2010-2018 йиллар оралиғида тиббиёт фанлари доктори Н.Г.Гулямов, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Н.Б.Турсунов, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Х.Х.Джалилов бошқариб келган.
Ҳозирги Спорт тиббиёти ва биохимия кафедрасининг Биохимия қисмининг ривожланиш тарихи ҳам чуқур аҳамиятга эга. 1961 йилда Биохимия ва гигиена кафедрасига асос солинди ва унга тиббиёт фанлари доктори, профессор М. С. Петрова 1961-1966 йиллар орасида раҳбарлик қилган бўлса, 1966 йилдан 1976 йилга қадар кафедрага тиббиёт фанлари номзоди, доцент Х. Т. Султонова бошчилик қилди. 1976 йилдан 1986 йилгача кафедра мудири лавозимида биология фанлари номзоди, доцент Л.В.Аванесова иш олиб борди. Ўша йиллари кафедрада фан номзодлари, доцентлардан Т.Т.Одилбеков, В.Е.Назирова, ўқитувчилардан С.И.Ибрагимова, Г.М.Несимов, Т.А.Юнусхоновлар самарали меҳнат қилишган.
1987-1996 йилларда кафедрани биология фанлари доктори, профессор М. У. Тўйчибоев, 1996-2004 йилларда эса биология фанлари доктори, профессор Н. А. Раҳматов, 2004-2010 йилларда тиббиёт фанлари номзоди М.С.Мелиева, 2010-2017 йилларда биология фанлари номзоди Г. Т. Шамситдинова, биология фанлари номзоди, доцент Т.Т.Адилбеков, биология фанлари номзоди, доцент С.А.Зиямухамедовалар бошқарган.
2018-2019 ўқув йилида Анатомия ва физиология, Спорт тиббиёти ва ДЖТ, Биохимия ва гигиена кафедралари Тиббий биологик фанлар кафедраси таркибида бирлаштирилиб, уни биология фанлари номзоди, доцент Л.Д.Сейдалиева бошқарди.
2019 йилда кафедра Тиббий фанлар кафедрасидан Спорт тиббиёти ва биохимия номи билан ажралиб чиқди ва кафедрага Газиева Зебуннисо Юсубжановна раҳбар этиб тайинланди.
Спорт тиббиёти ва биохимия кафедрасида бугун бакалавр йўналиши талабаларига Спорт тиббиёти ва реабилитация, Спорт диетология ва фармакологияси, Биохимия ва спорт биохимияси, Болаларда даволаш жисмоний тарбия ва массаж, магистратура йўналишида Спортда биохимиявий назорат, Қўшма ўзбек-белорус факультет бакалавриятида Биохимия, магистратурасида спорт биохимияси, Медицинское обеспечение спорта фанларидан пухта билим беришмоқда Ҳозирда кафедра ўқитувчилардан 3 нафари PhD диссертация устида иш олиб борилмоқда.
Спорт тиббиёти ва биохимия кафедраси Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги, Чирчиқ олимпия заҳиралари ихтисослаштирилган мактаб интернати, Беларусь давлат жисмоний тарбия университети, Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети билан халқаро ҳамкорлик алоқаларига алоҳида эътибор қаратган.
– Кафедрамизда талабаларнинг етарлича билим ва кўникма олишлари учун спорт тиббиёти фани, биохимия, тиббий билим асослари, спорт массажи бўйича дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, илмий мақола, тавсия, электрон адабиётлар яратилган ва нашр этилган, – дейди Спорт тиббиёти ва биохимия кафедраси мудири Зебуннисо Газиева. – Айни пайтда кафедрамизда ўқув-меъёрий ҳужжатлар Давлат таълим стандартларига мувофиқ, барча фанлар бўйича маъруза, амалий семинар машғулотларидан ўқув материаллари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий ва ишчи ўқув дастурлар асосида тайёрланган. Ўқув материалларининг электрон вариантлари университет Ахборот ресурс марказида мавжуд бўлиб, талабалар улардан фойдаланиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Кафедрада 1 та докторлик диссертацияси, 6 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган, 6 та магистрлик диссертациялари, 50 дан ошиқ битирув малакавий ишларига раҳбарлик ишлари муваффақиятли бажарилган ва ёқланган. Профессор-ўқитувчилар томонидан 20 дан ортиқ дарслик, 30 га яқин ўқув қўлланма, 50 дан ошиқ услубий қўлланмалар чоп этилган ҳамда университетнинг Ахборот ресурс марказига жойлаштирилган, 400 дан ортиқ илмий ишлар чоп этилган. Кафедра профессор-ўқитувчилари илмий мақолалари халқаро ва Республика ОАК тасарруфидаги журналларда нашр қилинган, тезислари билан республика ҳамда халқаро анжуманларда, симпозиумларда иштирок этишган.
Дарҳақиқат, бугун жисмоний тарбия ва спорт университетида ўз йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг спорт тиббиёти ва биохимия ҳақида пухта билимга эга бўлиш йўлида кафедранинг профессор-ўқитувчилари бор маҳорат ва билимларини ишга солиб, меҳнат қилишмоқда. Зеро, спорт тиббиёти, спорт биохимияси, спорт диетология ва фармакологияси бўлажак жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларнинг талабаликдан кейинги фаолиятининг ҳар қадамида дуч келиши ва ўша пайтда хатоликларга йўл қўйиш мумкин эмаслигини талабалар яхши англашади. Шунинг учун ҳам ҳозирги давр талабалари Спорт тиббиёти ва биохимиянинг ҳар бир маъруза ва амалий машғулотларини диққат-назар билан ўрганишаётгани, кафедранинг профессор-ўқитувчилардан иборат аҳил жамоаси эса билим беришдан чарчамаётгани айни ҳақиқат.
Do'stlaringiz bilan baham: |