Ўзджтсу 65 ёшда! Спорт ўйинлари факультети


СПОРТНИ БОШҚАРИШ ВА КАСБИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ



Download 178,7 Kb.
bet4/24
Sana24.02.2022
Hajmi178,7 Kb.
#196501
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
65 йиллик китоб лойиҳаси

СПОРТНИ БОШҚАРИШ ВА КАСБИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ

Спортни бошқариш ва касбий фанлар факультети спорт мураббийлари, спорт психологлари, спорт менежерлари ҳамда мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт мутахассис-кадрларни тайёрлашда алоҳида мавқега эга.


2018 йилда ташкил топган мазкур факультетга дастлаб иқтисод фанлари номзоди, доцент И. Ахмедов раҳбарлик қилган бўлса, ҳозирда психология фанлари номзоди, доцент Дилшод Неъматович Арзикулов бошчилик қилмоқда.
Факультет таркибидаги Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти, Спорт менежменти ва иқтисодиёт, Спорт психологияси ва педагогика, Адаптив жисмоний тарбия ва спорт, Спорт тадбирларини ташкил этиш, Гимнастика назарияси ва услубияти кафедраларида
150 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар фаолият олиб боради.
Ҳозирда факультетда Жисмоний тарбия ва спорт менежменти, Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт, Психология (спорт), Спорт фаолияти (гимнастика, бадиий гимнастика), Маркетинг (спорт), Спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш, Спорт фаолияти (адаптив жисмоний тарбия) йўналишлари бўйича 1212 нафар талаба таҳсил олмоқда.
2018-2019, 2019-2020 йилларда факультет тасарруфидаги кафедраларнинг профессор-ўқитувчилари томонидан оммавий ахборот воситаларида 30 га яқин, хориж журналларида 42 та, маҳаллий журналларда 50 дан ортиқ илмий мақолалар, 10 дан ортиқ ўқув қўлланма ва дарсликлар чоп этилган. Шунингдек, магистрлар томонидан 31 та халқаро хорижий конференцияларда ҳамда 32 та республика миқёсида тадбирлар муносабати билан чоп этилган журналларда тезислар нашр қилинди. 14 нафар профессор-ўқитувчилар Россия, Хитой, Япония, Қозоғистон каби давлатларда ташкил этилган халқаро даражадаги илмий-амалий анжуманларда ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Факультет халқаро ҳамкорлик ишларига ҳам доим эътибор қаратиб келган. Жумладан, Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети, Жанубий Кореянинг Данкук университети, Москва давлат жисмоний тарбия академияси, П. Ф. Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети, Белорус давлат жисмоний тарбия университети, Россиядаги Ураль давлат жисмоний тарбия университети, Воронеж давлат жисмоний тарбия институти, Япония спорт ва таълим университетлари билан халқаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланган.
Факультет талабалари республика ва жаҳон миқёсидаги спорт мусобақаларда муносиб иштирок этиб келади. Битирувчи талабалардан Л. Ганиева, А. Самирова, В. Давидова, М. Ростобурова, З. Курбанова, А. Сердюковалар 2016 йилда Тошкентда ўтказилган жаҳон кубоги ғолиблари, Бразилияда ўтказилган ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокичлари саналади. Х. Шерқўзев, М. Нуриддинова, Р. Қўзиевалар параканоэ бўйича 2018 йилги жаҳон, 2019 йилги Осиё чемпионлари ҳисобланади. 2019 йилнинг ўзида Темур Ғиёсов (енгил атлетика), Тўлқин Юлдошев (армрестлинг), Александр Решетников (триатлон), Ҳайитмурод Шерқўзиев (параканоэ), Рўза Қўзиева (парапауэрлифтинг), Азизбек Турғунов (пара пауэрлифтинг), Владлен Денисов (эшкак эшиш) каби ўттизга яқин иқтидорли талаба-спортчилар миллий чемпионатларда, Осиё ва жаҳон чемпионатларида, халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб, олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишган.
Факультетнинг спортда юқори натижаларга эришиб келаётган талабалари орасида, айниқса, Ҳайитмурод Шерқўзиев ва Роза Қўзиеваларнинг алоҳида ўрни бор. Хайтмурод Шерқўзиев параканоэда эшкак эшиш бўйича 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 2017 йил Чехияда ўтган Осиё чемпионатида олтин медаль, 2017-2018 йилларда 2 карра Осиё чемпиони, 2018 йили Венгрияда бўлиб ўтган жаҳон кубогида иккинчи ўринни қўлга киритган, халқаро тоифадаги спорт устаси.
Роза Қўзиева ҳам парапауэрлифтинг бўйича кўп карра Ўзбекистон чемпиони, 2013 йил Дубай шаҳрида ўтган бешинчи Фазза халқаро турнирида учинчи ўрин, 2015 йил Алмати шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида учинчи ўрин, 2016 йили Дубай ва Малайзияда, 2017 йилда Венгрияда жаҳон кубоги баҳсларида иккинчи ва учинчи ўринлар, 2017 йил Мексикада ташкил этилган жаҳон чемпионатида учинчи ўрин, 2018 йил Францияда бўлган Европа очиқ чемпионатида иккинчи ўрин, 2018 йил Япониянинг Китакюшу шаҳри мезбонлик қилган Осиё-Океания чемпионатида олтин медаль, 2018 йил 6-14 октябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Полембанг шаҳарларида ўтказилган Пара-Осиё ўйинларида 113 кг. вазнли тошни кўтариб, чемпионликка эришди ва рекорд натижа қайд этди. Ҳозирда дунё рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Халқаро тоифадаги спорт устаси.
Шунингдек, факультетда Мохинур Қахрамонова (“Зулфия” мукофоти совриндори), Юлдуз Мадаминова (“Зулфия” мукофоти совриндори), Достон Амонов, Даврон Назаров, Олимхон Рихсиев, Умида Космина, Шохрўзхон Эшбоев, Дилшод Аҳмадов, Бобур Нуриддинов, Нодирбек Эшқўзиев, Дилором Неъматжонова, Темур Талипов сингари талабалар Республика ва халқаро кўрик-танловлар, фан олимпиадаларида иштирок этиб, университет, факультет шаънини муносиб ҳимоя қилишмоқда.
“Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади”, “Ўзбекистон – жаннатмакон диёр”, “Шарқона одоб-ахлоқ”, “Ҳуқуқ ва бурч нима?”, “Биз зўравонликка қаршимиз”, “Прокурор соати”, “Соғлом турмуш тарзи асослари”, “Спорт – гўзаллик рамзи”, “Ягонасан муқаддас ватан!” каби ўнлаб мавзулардаги тадбирлар доимий ўтказиб келинади.
Хуллас, бугун факультетда профессор-ўқитувчилар томонидан дарсларни вазиятли (ситуацион) масала ва топшириқлар билан бойитиш, дарс машғулотларини мунозара кўринишида ўтказиш, амалий машғулот ҳажмини кенгайтириш, видеомаърузалар яратиш ва видеоконференциялар ўтказиш, электрон ва виртуал китоблардан фойдаланиш, дарс машғулотларида янги педагогик технологиялар, интерфаол методларни қўллаш борасида етарли тажриба тўпланган. Факультетнинг мақсади – илм-фан, спорт машғулотларига зўр бериш, илм-фан ва спортда янада муваффақиятларга эришиш. Ягона мақсад эса – жамиятимизга энг зукко, билимли ва доно кадрларни етказиб бериш!



Download 178,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish