ЕНГИЛ АТЛЕТИКА НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЯТИ КАФЕДРАСИ
Кўпкураш факультети тасарруфидаги Енгил атлетика назарияси ва услубияти кафедраси ҳам мамлакатимизга енгил атлетика, биатлон, триатлон бўйича юқори салоҳиятли мутахассис-кадрларни тайёрлаб беришда, истеъдодли атлетларни катта спорт сари йўналтиришда энг етакчи кафедралардан ҳисобланади.
Енгил атлетика кафедраси университет ташкил этилган йилдаёқ (1955 йил) фаолиятини бошлаган. Профессор-ўқитувчилардан Л. Лебедянская, Н. Баришев, А. Винк, В. Никуленков, Л. Малихина, Ю. Пузанов, В. Афанасевлар эса енгил атлетика бўйича биринчи устозлари саналади. Кафедрани Дастлаб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Николай Биков бошқарган. У 100 ва 400 м масофаларга югуришда Ўзбекистон чемпиони ва рекордчиси Геннадий Сенкинга устозлик қилган. Г. Сенкин кўп бор марказий Осиё спартакиадаларида ғолибликни қўлга киритган. Ўзбекистон рекордини бир неча марта янгилаган, мамлакат бўйича 10 та энг яхши қисқа масофаларга югурувчилар сафидан жой олган.
Кафедрани турли йилларда Ўзбекистон Республикасида биринчи бўлиб енгил атлетика соҳасида педагогика фанлари номзоди Лебедянская Людмила Александровна, педагогика фанлари номзоди Хамрақул Рафиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, педагогика фанлари номзоди, доцент Геннадий Арзуманов, енгил атлетика бўйича халқаро тоифадаги ҳакам Людмила Александрова, биология фанлари номзоди, профессор Андрис Эгон Робертович, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, педагогика фанлари номзоди, профессор Клара Шокиржанова, педагогика фанлари номзоди, профессор Р. Қудратов, катта ўқитувчи Т. Расулова, п.ф.н., доцент Л. Смуригина, педагогика фанлари номзоди Рашид Маткаримов, п.ф.н. Н.Тўхтабоев, п.ф.н., доцент М. Олимовлар бошқаришган. 2020 йилдан кафедрага Иқрор Розиқович Солиев раҳбарлик қилмоқда.
Кафедра ташкил этилган илк йиллари мураббийларларнинг самарали меҳнатлари эвазига ёш иқтидорли енгил атлетикачи талабалардан Е. Мачула, О. Левоненко, Г. Некрашевич, Г. Подлазов, Э. Андрис, Е. Скорин, Г. Кутянин, Г. Скалозубова (Бикова), В. Чекмарев, И. Климов, С. Арзуманова (Москалева), Меркин, В. Некрасовский, Б. Кочетков, А. Киселев, В. Тяпугин, Р. Бабич, А. Юсупова, Н. Скориков, Н. Кандело (Тяпугина), А. Нормурадов, О. Рўзиметов, В. Ессилар Ўзбекистон терма жамоаси сафидан ўрин олиб, собиқ иттифоқ чемпионатлари, халқаро мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари бўлишган.
1970-1980 йилларда талабаларнинг халқаро мусобақалардаги иштироки муваффақиятли бўлган. Москва шаҳрида 1973 йилда бўлиб ўтган Бутуниттифоқ ёшлар спорт ўйинларида Ўзбекистон енгил атлетикачилар терма жамоаси 8-ўринни қўлга киритган. 1974 йилда талаба Анатолий Димов узоқ масофага югуриш бўйича республиканинг бир неча бор чемпиони ва рекордчисига айланади. Ҳаттоки у 17-18 ёшдаги ёшлар ўртасида 1500 метрни 3:46,6 ва 5000 метрни 13:58,4 натижа кўрсатиб, собиқ иттифоқ бўйича иккита рекордни ўрнатган.
1977 йилда АҚШда бўлиб ўтган халқаро мусобақада талабалардан Михаил Растригин 400 м. га ғовлар оша югуришда 53.03 сония натижа кўрсатиб, 3-ўринни эгаллаган. Александр Харлов эса 110 м масофага ғовлар оша югуришда 14,3 сония натижа кўрсатиб 3-ўринни эгаллаган.
1980 йилга келиб республикамизда олий тоифадаги енгил атлетикачиларни тарбиялашда мураббийлардан Ю. Пузанов, Г. Арзуманов, Р. Сайфулин, Р. Фазляакбаров, Г. Талалаев, Ю. Парфенов, Ю. Скляр, Л. Ямкис, Н. Афанасенко, Г. Кутянин, Н. Скориков, А. Винк, С. Карвасецкая, Ю. Колесниковлар ҳиссаси катта бўлди.
1980 йили Москвада бўлиб ўтган олимпия ўйинларида Ўзбекистон ўзининг уч вакили, яъни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти битирувчилари – Александр Харлов 400 м.га ғовлар оша югуришда, Анатолий Димов 3000 метрга тўсиқлар оша югуришда собиқ иттифоқ рекордини ўрнатган, Татьяна Бирюлина (найза улоқтириш бўйича) 6-ўринни эгаллаган. Олимпиада арафасида ЎзДЖТСУ енгил атлетика кафедраси ўқитувчиси Татьяна Бирюлина найзани 70 метр 08 сантиметрга улоқтириб, жаҳон рекордини ўрнатди.
Татяна Бирюлина, Александр Харлов, Анатолий Димов, Марина Шмонина, Сергей Усов, Олег Веретельников, Сергей Войнов, Евгений Петин, Сергей Кот, Светлана Мункова, Владимир Парфенов, Роман Полторацкий, Юрий Аристов, Любов Перепелова, Виктор Устинов, Замира Амирова, Елена Квятковская, Гўзал Хуббиева, Елена Дроздова, Ирина Воробева, Олег Журавлев, Лилия Дусметова, Павел Андреев, Леонид Андреев, Рифат Ортиқов, Анастасия Журавлева, Ринат Тарзуманов, Бобур Шокиржонов, Екатерина Варонина, Анастасия Свечникова, София Бурханова, Сергей Дементев, Олег Норматов, Дониёр Солиев, Дониёр Аҳмедов, Маъруф Муродуллаев, Фарух Мирзакулов, Нозима Қаюмова, Ригина Адашбаева, Андрей Петров, Ислом Сибагатулинлар Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишган.
Кафедрада 2013-2018 йиллар давомида профессор-ўқитувчилар томонидан 6 та дарслик, 5 та ўқув қўлланма, 50 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар,50 дан ортиқ илмий мақолалар, 10 нафар халқаро, 50 нафардан зиёд спорт усталари тайёрланди. Кафедра профессор-ўқитувчиларидан 10 нафари эса мустақил тадқиқотчи сифатида бугунги кунда илмий-тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Доцентлардан М. Олимов, Л. Смуригина, Н. Тўхтабоевлар ҳозирда докторлик диссертацияси бўйича иш олиб боришаётган бўлишса, катта ўқитувчилардан Т, Расулова, И. Ғанибоев, К. Рузамухаммедов, И. Солиев ва А. Баратовлар фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун илмий-тадқиқот ишларига эътибор қаратган.
Кафедра битирувчиларидан, енгил атлетика спорт тури бўйича 27 нафари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, 8 нафари Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи унвонига сазовор бўлган. 25 нафар ўқитувчи енгил атлетика мутахассислиги бўйича номзодлик дессертациясини ҳимоя қилишган. Андрис Эгон Робертович, Хамроқул Рафиев, Ропижон Қудратов, Клара Шокиржановалар каби устозлар билан барча бирдек фахрланади.
Кафедрада Халқаро ҳамкорлик доирасида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Николай Озолин номидаги Енгил атлетика назарияси ва услубияти кафедраси, Поволжск давлат жисмоний тарбия, спорт ва туризм академиясининг Енгил атлетика кафедраси (Россия), Чубаксар давлат педагогика университетининг Жисмоний тарбия назарияси ва асослари кафедраси (Россия), Львов давлат жисмоний тарбия университети Енгил атлетика кафедраси (Россия) билан илмий алоқалар йўлга қўйилган. Шу билан бирга Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, енгил атлетика бўйича РОСММ, Чирчиқ шаҳар БЎСМ, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши (биатлон), Ўзбекистон триатлон федерациясилари билан доимий ҳамкорлик шартномаси имзоланган.
Кафедрада профессор-ўқитувчилар томонидан истиқболли устувор режалар ҳамма йўналишлар кесимида ишлаб чиқилган. Ўқув, ўқув-услубий илмий ва инновацион, халқаро ҳамкорлик ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш йўналишдаги қатор ишларни амалга ошириш кафедранинг яқин келажакдаги устувор вазифаларидан ҳисобланади.
Жонкуяр устозларнинг муштарак мақсади – талабаларнинг танлаган мутахассисликлари бўйича билимли кадрлар бўлиши, Осиё ва жаҳон чемпионатларида, ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси бўлмиш Олимпиада ўйинларида, Осиё ўйинларида ғолибликни тантана қилиб, Ватанимиз обрўсини янаям юксалтиришни кўришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |