Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

Адабиѐтлар 
1.
Б.М.Базаров, З.Т.Ражамурадов Обеспеченность организма каракульских овец 
питательными веществами при пастбищном содержаним в различных экологических зонах 
по сезонам года. Журнал, Овцы, козы и шерстное дело, Россия, 2015,№1 вып. 
КИТОБ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИК ҚЎРИҚХОНАСИНИНГ
ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРИ 
 
Д.Д. Хўжақулов, И.У. Муқумов 
Самарқанд давлат университети 
Китоб давлат геологик қўриқхонаси Зарафшон тизмасининг жануби – 
ғарбий тармоқларида, Қашқадарѐ вилояти Китоб тумани Китоб шаҳридан 45 
км. шарқда жойлашган. Рельефи ўрта тоғ тизмали, кескин бўлакларга 
бўлинган, юқори қисми чўққили денгиз сатҳидан 1300 дан 2650 метргача 
баландликда ва бир қанча текис пастки қисмида жойлашган. Қўриқхона 
ҳудуди водийдан бошланиб, ундан турли томонларга қараб оқувчи Қорасув 
ва Ширдорсой дарѐлари оқиб ўтади.
Қўриқхона ҳудудида 800 турдан ортиқ ўсимликлар ўсади. Дарахт – 
бутасимон ўсимликлар ҳам хилма хил бўлиб, 60 дан ортиқ турлар учрайди. 
Ҳудудда 300 дан ортиқ манзарали, юзлаб асал берувчи, истеъмол 
қилинадиган, эфир мойли, ем – хашакбоп, техник ўсимликлар ўсади, 280 
турдаги доривор ўсимликлар расмий ва халқ табобатида қўлланилади, 22 
турдаги ўсимликлар эса Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига 
киритилган. Улар орасида йўқолиб кетиши хавфи бўлган ўсимликлар ҳам 
мавжуд. Фостер лоласи (
Tulipa fosteriana
), улуғвор лоласи (
Tulipa ingens
), чўл 
саллагули (
Paeonia hydrida
) ва бошқалардир. 
Қўриқхона ҳудудида тарқалган доривор ўсимликлардан қуйидаги турлар 
ўсади: 
Inula helenium
L. - Қора андиз (Девясил высокий) – 
Asteraceae
оиласига 
мансуб ўсимлик, халқ табобатида балғам кўчирувчи, иситмани туширувчи, 
терлатувчи, сийдик ва гижжа ҳайдовчи ҳисобланади. 
Melilotus officinalis
L. - Қашқарбеда (Донник лекарственный) – 
Fabaceae
оиласига мансуб, табобатда ўпка ва юқори нафас йўллари касалликларида
кўкрак оғриганида балғам кўчирувчи восита сифатида ишлатилади
Origanum tytthanthum
Gontsch.- Тоғ райхон (Душица мелкоцветная) - 
Lamiaceae
оиласига мансуб, халқ табобатида йутал, нафас қисиши ва ўпка 
силида йўтални енгиллаштирувчи, балғам кўчирувчи восита сифатида 
ишлатилади.


284 
Hypericum perforatum
L. – Далачой (Зверобой пронзенный) -
Guttiferae 
(
Hypericaceae
) оиласига мансуб, меъда –ичак касалликлари – колит, ич 
кетиши, оғиз бўшлиғи яллиғланиши, турли яраларни даволашда ишлатилади. 
Н. scabrum
L. – Қизил пойча (зверобой шерховатый) - 
Guttiferae
(
Hypericaceae
) оиласига мансуб, буйрак, буйрак –тош, сийдик ҳайдовчи ва 
бошқа касалликларда ишлатилади. 
Acanthophyllum gypsophiloides
Regel. –Беҳ, етмак (Колючелистник 
качимовидиный) – 
Сaryophyllaceae
оиласига мансуб, халқ табобатида 
бронхит, йўтал ва нафас йўллари ва бошқа касалликларда ишлатилади.
Urtica dioica
L. – Газанда, қичитқи ўт (Крапива двудомная) – 
Urticaceae
оиласига мансуб, қон оқишларни, бавосил касаллигида, бурундан, бачадондан 
қон кетганда) тўхтатувчи восита ҳисобланади. 
Amygdalus communis
L. – Бодом (Миндаль обикновенный) – 
Rosaceae
оиласига киради, йутал, кўкрак оғриғи, астма, қулоқ оғриғи, ўпка ва меъда 
касалликларини даволашда ишлатилади. 
Juniperus zeravschanica
– Қораарча (Можжевельник зарафшанский) – 
Cupressaceae
оиласига мансуб, халқ табобатида арчанинг ғудда мевасидан 
тайѐрланган қайнатма мимс ва оғиз бўшлиғи касалликларида оғиз чайиш 
учун ишлатилади. 
Тaraxacum officinale
Web. – Қоқи (Одуванчик лекарственный) – 
Asteraceae
оиласига мансуб, жигар, буйрак касалликларида сийдик ҳайдовчи, 
қон тозаловчи восита сифатида қўлланилади. 
Psoralea drupacea
Bge. – Оққурай (Псоралея костянковая) – 
Fabaceae
оиласига мансуб, халқ табобатида чипқон, экзема, пес касалликлари, ҳамда 
бошдаги соч тўкилишини даволашади. 
Glycyrrhiza glabra
L. – Қизилмия, ширинмия (Солодка голая) - 
Fabaceae
оиласига мансуб, балғам кўчирувчи, астма, экзема ва бошқа касалликларда 
ишлатилади. 
Goebelia pachycarpa
Schrenk. - Эшакмия (Талхак толстоплодный) – 
Fabaceae
оиласига мансуб, халқ табобатида оғриқ қолдирувчи ва қон 
томирлар спазмини яхшиловчи дори ҳисобланади. 
Equisetum arvense
L. – Қирқбўғим (Хвощ полевой) - 
Equisetaceae 
оиласига мансуб, меъдадан, ичакдан, бачадондан ва бавосил касаллигида қон 
оқишларни тўхтатувчи восита сифатида ишлатилади. 
Rosa Beggeriana Schrenk.- Хоргул (Шиповник Беггера) – 
Rosaceae
оиласига мансуб, табобатда турли касалликларни даволашда кенг 
қўлланилади.
R. Fedtschenkoana
Regel. – Наъматак (Ш. Федченко) –
Rosaceae 
оиласига 
мансуб, бўлиб, бош оғриғига, жигар ва меъда касалликларига даво бўлади. 
R. canina
L. – Итбурун (Ш. cобачий) – 
Rosaceae
оиласига мансуб, у кўз 
яллиғланишига, меъда ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади.
Ephedra eguisetina
Bge.- Қизилча (Эфедра хвощевая) – 
Ephedraceae
оиласига мансуб, дамламаси ѐки қайнатмаси билан қўтир, тери қичиши ва 
терининг бошқа касалликларни даволашда ишлатилади. 


285 
Berberis oblonga
Schneid.- Қора зирк (Барбарис продолговатый) – 
Berberidaceae
оиласига мансуб, юрак – томир ва меъда касалликларини,бод ва 
истмани даволашда қўлланилади. 
Achillеa 
filipendulina
Lam. 
– 
Бўймадорон 
(Тысячелистник 
таволголистный) – 
Asteraceae
оиласига мансуб, қайнатмаси бош оғриғида, 
буйрак ва қовуқ тошларини тушириш, сийдик ҳайдаш учун ишлатилади. 
Шундай қилиб, Китоб давлат геологик қўриқхонасида жуда кўп ўсумликлар 
ўсади, асосан табобатда ва халқ табобатида ишлатиладиган хилма –хил 
доривор ўсимликлар учрайди.

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish