282
кейинги йилларда қоракўлчиликни экстенсив усул билан юритилиши
келажакда фойда бермаслиги аниқ намоѐн бўлиб қолмоқда. Қорамолчилик
сингари қоракўлчиликни ҳам ривожланишнинг жадал йўлига ўтказилишини
таъминлаш, интенсив технологияларни ишлаб чиқиш ва уни ишлаб
чиқаришга жорий этиш физиологик зарурат ҳисобланади.
Қоракўл қўйларининг маҳсулдорлигини ошириш ва олинадиган
маҳсулот
сифатини
яхшилаш
борасидаги
ишларни
мақсадли
такомиллаштириш учун, ҳайвонлар
организмининг ривожланишини
физиологик қонуниятлари билимларига асосланган, айнан шундай иқлимий –
озиқавий
шароитларда
урчитилаѐтган
ҳайвонларни
озиқлантириш,
парваришлашнинг оптимал усуллари ва самарали технологияларини ишлаб
чиқиш зарур. Айниқса, ташқи муҳит шарт – шароитларига етарлича енгил
мосланиш
жараѐнларини
таъминловчи
организмнинг
шаклланиш
хусусиятларини ўрганиш катта аҳамиятга эга.
Қоракўл қўзилари 1,5 – 2 ѐшлигида биологик жиҳатдан етилади, айнан
мана шу
муддатдан бошлаб, улар тўла қимматли авлод қолдириш
қобилиятига эга бўладилар. Кескин ўзгарувчан иқлим шароити қоракўл
қўйларининг деярлик юқори бўлмаган, серпуштлилигини таъмин этади ва ҳар
100 бош она совлиқдан ўртача 100 – 105 та қўзи олиш имкониятини яратади.
Озиқа ва иқлим жиҳатидан ноқулай келган йиллари эса унинг миқдори 30 %
га камаяди, қулай келган йилларда эса ўртача 10 – 12 % га ортиши
кузатилади. Cовлиқларнинг тирик массаси ўртача 40 – 42 кг, ни ташкил этса
қўчқорларники эса 65 -70 кг.ни ташкил этади, шунга мос ҳолда улардан
қирқиб олинадиган жуннинг миқдори ҳам ўзаро мос ҳолда 2,0 - 2,5 ва 2,5 –
3,5 кг.ни ташкил этади. Қоракўл қўйлари нисбатан қисқа
муддат давомида
(баҳордан кузнинг охиригача) жуда тез ва яхшигина семиради.
Кейинги йилларда яйловлар ҳажмининг қисқариши, маҳсулдорлигини
пасайиши, мавжуд ўсимликларнинг ботаник таркиби ва биологик
қийматининг кескин ўзгариши, бир гектар майдондан олинадиган озиқа
бирлиги, алмашинувчи энергия ва ҳазмланувчи оқсиллар миқдорининг
кескин камайиб бораѐтганлиги бутун чорвачиликка, жумладан
қоракулчиликга ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда. Бундан ташқари,
яйловлар
сифатида
фойдаланилаѐтган
майдонларда
боқилаѐтган
ҳайвонларнинг бош сони миѐридан ортиқ, яйловларга
дам бермасдан йил
давомида ҳайвонларни озиқлантиришда фойдаланиш албатта яйловлар
маҳсулдорлигини камайтириш билан бирга, ер майдонларининг дегедрация
ўчрашига, ўсимликларнинг ботаник таркибини ўзгаришига
олиб келиши
аниқланган [Б.Базаров, З.Ражамуродов: 34].
Шу боис, бозор иқтисодиѐти қонуниятларидан келиб чиққан ҳолда,
мавжуд қоракўл қўйларини соф зотлилигини, маҳсулдорлигини, олинадиган
қоракўл териларнинг юқори даражада жаҳон бозоридаги рақобот
бардошлигини, маҳсулот етказиб берадиган насллик молларни бош сонини
сақлаб қолиш ва уларни генетик имкониятларидан тўлалигича
фойдаланиш
мақсадида, тоғ олди ва тоғ шароитида урчитилаѐтган қоракўл қўйлари
боқилаѐтган яйловларни табиий – иқлимий шароитлари, уларда ўсаѐтган
283
ўсимликларнинг ботаник ва кимѐвий таркиби, фасллар бўйича олинадиган
тўйимли моддаларнинг миқдори, истеъмол қилинган озиқалар миқдорини
қўйлар организмининг эҳтиѐжини қоплаш даражасини аниқлаш ва ниҳоят йил
фаслларига боғлиқ ҳолда қўйлар организмидаги моддалар алмашинуви ҳамда
маҳсулдорлигини ўзгаришини биологик жиҳатдан илмий асослаш бўйича
комплекс тадқиқотлар олиб бориш ҳозирги давр биология фанларининг
долзарб муаммоларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: