Т а с д и қ л а й м а н" Тошкент вилояти иибб жхх жтсб ппхб командири подполковник Ш. А. Гоппоров 2022 йил " " май Режа-конспект



Download 30,21 Kb.
bet1/3
Sana09.07.2022
Hajmi30,21 Kb.
#761706
TuriКонспект
  1   2   3
Bog'liq
52-сонли психология(1)


Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”
Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЖТСБ
ППХБ командири подполковник


Ш.А.Гоппоров
2022 йил “ ” май



Режа-конспект
МАВЗУ: 52 Психология курсининг предмети ва Патруль-пост хизмати фаолиятини
психологик таъминлаш


Машғулотга ажратилган вақт: 1 соат
Машғулот ўтказиладиган жой: ППХБ Х.ваЖТ хонаси
Машғулот тури: Назарий
Адабиётлар: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
Психология фани дан маърузалар

1- Патруль-пост хизматида психология курсининг объекти ва предмети




Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизмати ички ишлар органларининг тармоқ хизмати ҳисобланади. Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизмати одатий ва алохида шароитлар (оммавий тадбирлар ўтказилаётган, оммавий тартибсизликлар ва фавкулодда вазиятлар юзага келган вактлар)да жамоат тартибини сақлаш ва фукаролар хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Бунда ички ишлар органларининг гуруҳий ва шахслараро муносабатларни жиноий ва бошқа ғайриқонуний тажовузлардан маъмурий-хуқуқий ҳимоялашни амалга оширувчи патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматлари муҳим ўрин тутади. Ана шу масъулият ходимдан, биринчи навбатда, ўз касбининг билимдони, устаси бўлишни талаб қилади.
Патруль-пост хизмати ходимлари жамоат тартибини сақлаш фаолиятида турли тоифадаги фуқаролар билан шахслараро муносабатга киришар экан, у узининг босиқ ёки қизиққон, бепарво ёки қизиқувчан, мехрибон ёки бағритош, жахлдор ёки босиқ ва шу кабилардан иборат ички ва ташқи рухий оламини намоён қилади.
Бу руҳий ҳолатлар онгли ва онгсиз тарзда намоён бўлади. Ана шу ҳолатларнинг барчаси ходимнинг психикасини ташкил қилади.
Патруль-пост хизмати ходимларининг психикаси жамоат тартибини сақлаш фаолиятида воқеа ва ҳодисаларни инъикос этувчи мураккаб жараён бўлиб, у ходимлар касбий фаолиятининг махсули ҳисобланади.
Хўш, психика нима?
Психика-юқори даражада ташкил топтан материянинг тизимли хоссаси (хусусияти), субъект томонидан объектив борлиқни фаол акс эттириш, мазкур борлиқ манзараларини субъект узидан узоқлаштирмай ифодалаши, худди шу аснода уз хулқи ва фаолиятини шахсан бошкаришдир. Психикада унинг ҳозирги давр ва келгуси замоннинг ҳодисалари ифодаланган, тартибга солинган. Психиканинг асосий вазифалари - акс эттириш - фаолият ва хатти-ҳаракатларни бошқаришдир.
Психология - психиканинг вужудга келиши, психик жараёнларнинг ривожланиш қонуниятлари, шунингдек инсон билан ташқи мухит орасидаги узаро муносабатларни ўрганувчи фан.
Психология юнонча “psixologos” сўзидан олинган бўлиб, «жон», «рух» хақидаги фан, таълимот деган маънони англатади. Бироқ хозирги давр илмида «жон» тушунчаси урнига «психика» атамасини қуллаш қабул қилинган. Чунки, лингвистик нуқтаи назардан «жон», «психика» тушунчалари айнан бир маънони билдиради. Лекин «пси­хика» атамаси бугунги кунда «жон»га нисбатан кенгроқ маънога, кўламга эга бўлиб, инсон руҳиятининг дам кўзга кўринувчи, дам кўзга куринмас томонларини ўзида акс эттиради.
Умумий психология. –. Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолияти психологияси – жамоат тартибини сақлашда турли тоифадаги шахслар билан психологик алоқа ўрната олиш ва уларга ҳуқуқий меъёрлар асосида таъсир кўрсата олиш усулларини ўрганувчи курсдир.
Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш ходимларининг фаолияти жамиятда мавжуд бўлган барча касблардан, биринчидан, давлат томонидан қатъий белгилаб берилган қонунлар, буйруқлар, низом ва йўриқномалар асосида иш кўриши; иккинчидан, жамоат тартибини сақлашида бевосита турли тоифадаги шахслар билан ишлаши; учинчидан, ҳаётининг доимо хавф-хатар остида бўлиши; тўртинчидан, давлат ҳокимиятининг вакили сифатида иш кўриши билан ажралиб туради. Ана шу касбий фаолият маълум психологик билимлар асосида иш кўришни талаб этади. Бу эса патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш ходимлари фаолиятида юз берадиган психик ҳолат ва жараёнларни алоҳида курс – патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолияти психологияси сифатида ўрганишни тақозо этади.
Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолияти психологияси курсининг предметини қуйидагилар ташкил этади:
– патруль-пост хизмати ходимларининг психикасини ҳар томонлама ўрганишдан ҳосил бўлган билимлар;
– турли тоифадаги шахсларнинг онги, руҳияти, онглилик ва онгсизлик ҳолатидан ҳосил бўлган хулосалар;
– ҳуқуқбузар ва жиноятчи шахсининг тузилиши, унинг хулқ-атворини ўрганиш орқали олинган назарий ва амалий хулосалар.
Шундай қилиб, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолияти психологияси жамоат тартибини сақлашда патруль-пост хизмати ходимларининг турли тоифадаги шахслар билан психологик алоқа ўрната олиш ва уларга ҳуқуқий меъёрлар асосида таъсир кўрсата олиш усулларини ўрганувчи курсдир.

Download 30,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish