Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳУҚУҚларини таъминлашнинг ташкилий-ҳУҚУҚИЙ


Дискриминацияга йўл қўймасликнинг қонуний асослари



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/45
Sana20.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#680239
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   45
Bog'liq
gender inside uzb

1.1. Дискриминацияга йўл қўймасликнинг қонуний асослари
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18­моддасига биноан «Ўзбекистон Респуб­
ликасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, мил­
лати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан 
қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принцип­
ларига мос бўлиши шарт».
Ўзбекистон Конституциясининг 46­моддасида жамиятнинг барча соҳаларида хотин­
қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 3­моддасида «Барча фуқаролар оилавий му­
носабатларда тенг ҳуқуқларга эгадирлар», деб алоҳида қайд этилган. «Эр ва хотин оилада 
тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва улар тенг мажбуриятларга эгадирлар». (19­модда).
Шунингдек, Жиноят кодекси ҳам хотин­қизлар ҳуқуқларини бузиш ёки чеклашни 
тақиқлайди. Масалан, 104, 105, 118, 119, 121­моддаларда баданга шикаст етказганлик 
учун, номусга тегиш, хизмат, моддий ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган аёл­
ни жинсий алоқа қилишга ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга маж­
бур этганлик учун жавобгарлик белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг 148­мод­
дасига мувофиқ аёлни ҳомиладорлиги ёки ёш болани парвариш қилаётганлигини била 
туриб, ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатганлик учун 
ишга олиш ҳуқуқига эга мансабдор шахслар энг кам иш ҳақининг йигирма беш бара­
вари миқдорида жарима тўлашга ёки уч йилгача бўлган муддатга муайян ҳуқуқлардан 
маҳрум этиш ёҳуд аҳлоқ тузатиш ишларига — жиноий жавобгарликка тортиладилар.
1.2. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Ўзбекистон Хотин­қизлар қўмитаси ҳукуматга хотин­қизларга доир сиёсат масалала­
рида маслаҳатлар бериб боради. Қўмитанинг мақсади хотин­қизларни ҳар томонлама 


Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 13
қўллаб­қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, 
хотин­қизларга оид жамоат ташкилотларининг, социал, ижтимоий­сиёсий ва меҳнат фа­
оллигини ошириш, ҳуқуқий ва иқтисодий билим даражасини юксалтириш, ижтимоий­
иқтисодий аҳволини янада яхшилаш ва эҳтиёжларини тўлароқ қондириш бўйича пухта ва 
самарали фаолиятини таъминлаш, уларнинг оилада маънавий­аҳлоқий муҳитини шакл­
лантиришдаги ролини кучайтириш, хотин­қизларнинг таълим олишига кўмаклашиш, 
уларнинг маънавий, интеллектуал ва профессионал ўсишини таъминлашдир.
Ўзбекистон Хотин­қизлар қўмитаси қуйидаги бешта соҳадаги устувор дастурлар­
га алоҳида эътибор қаратади: хотин­қизларнинг бандлиги ва иқтисодий фаровонлиги, 
хотин­қизларнинг репродуктив соғлиғи ва репродуктив ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; 
хотин­қизлар ва улар фаоллиги, яъни уларни раҳбарлик лавозимларига ва қарорлар қабул 
қиладиган органларга жалб қилиш ва уларнинг жамият ҳаётида фаол иштирокини таъ­
минлаш; хотин­қизлар ва ҳуқуқ, бунда хотин­қизларга нисбатан камситишларни барта­
раф этишга алоҳида аҳамият бериш; хотин­қизлар ва таълим, бунда аёллар маҳорати ва 
ваколатини оширишга эътибор қаратиш. Ўзбекистон Хотин­қизлар қўмитаси, шунинг­
дек, Ўзбекистон Республикасининг хотин­қизларга доир муаммолари бўйича ташкил 
қилинадиган халқаро анжуманлардаги иштироки учун ҳам масъулдир.
Ўзбекистон Хотин­қизлар қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг энг йирик хотин­
қизлар ташкилоти бўлиб, республиканинг барча ҳудудларида ўз бўлимларига эга.
Ўзбекистон Хотин­қизлар қўмитаси ва бўлимларининг роли қуйидагилардан иборат:
хотин­қизлар ҳолатига доир фикрлар ва шароитларни акс эттирадиган сиёсатни бел­

гилаш, ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳукумат учун асосли маслаҳатлар тақдим 
этиш мақсадида ҳамкорлик қилиш;
хотин­қизлар муаммолари билан шуғулланадиган гуруҳ, ташкилот, бирлашмалар ва 

хотин­қизлар нодавлат нотижорат ташкилотларининг маслаҳатлари асосида хотин­
қизларнинг турли­туман фикрлари ифодачиси бўлиш;
ҳукумат ва хотин­қизлар сектори ўртасида ахборот алмашинуви жараёнида восита­

чи сифатида фаолият юритиш;
тегишли соҳалар учун ўтказиладиган ва ташкилотлар учун қизиқиш уйғотадиган 

сиёсатни таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Хотин­қизлар қўмитаси ҳудудий бўлимларининг вазифа ва мажбури­

ятларининг бажарилишини таъминлайдиган самарали бошқарув механизмларини 
яратиш ва қўллаб­қувватлаш.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази давлат ва жамоат 
ташкилотлари ҳамда ННТлари билан ҳамкорликда «Хотин­қизлар ва эркаклар учун тенг 
ҳуқуқ ва эркинликлар кафолатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлади. Бу лойиҳа 
миллий ва халқаро экспертизадан ўтиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун юборилди.
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонуннинг 7­моддасига кўра, давлат иж­
тимоий муҳофазага муҳтож шахсларни қўшимча кафолатлар билан таъминлайди.


14 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Кўп болали аёлларни ва ногирон аёлларни касаначилик меҳнатига жалб қилиш бўйича 
кенг кўламли чора­тадбирлар амалга оширилди.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish