Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳУҚУҚларини таъминлашнинг ташкилий-ҳУҚУҚИЙ


I БОБ. ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/45
Sana20.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#680239
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   45
Bog'liq
gender inside uzb

I БОБ. ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-
СИЁСИЙ СОҲАЛАРДАГИ ҲУҚУҚЛАРИ
вазият таҳлили
БМТ Бош ассамблеясининг Нью­Йоркда «Хотин­қизлар 2000 йилда: эркаклар ва хотин­
қизлар ўртасидаги тенглик, XXI асрдаги ривожланиш ва тинчлик» мавзуида ўтган 23 
Махсус сессиясида БМТнинг Бош котиби Кофи Аннан шундай деган эди: «Хотин­қизлар 
олдида турган муаммолар кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўришни тақозо этади… 
Инсоният ярми камситилаётган бир пайтда мақсадларимизга эришиб бўлмайди».
Бош котиб ўз маърузасида яна шуни таъкидлади: «Қайд этилган барча эски ва янги му­
аммолар, аслида, биз яшаб турган мураккаб ва ўзаро боғлиқ дунёнинг бир бўлагидир. 
Ушбу муаммоларни, хотин­қизларни зулмга гирифтор этиш эмас, балки улар учун бу 
дунё таклиф этиши мумкин бўлган мақбул шароитни яратиш орқалигина ҳал қилиш 
мумкин. Бу, энг аввало, хотин­қизлар таълим олиши ва умумжаҳон иқтисодиётида ўз 
ўрнини эгаллаши лозимлиги билан боғлиқдир».
Мамлакат Президенти Ислом Каримов томонидан таъкидланганидек, мамлакат олдида 
бу борада турган муҳим масалалардан бири — хотин­қизларнинг сиёсий ва ижтимоий 
мавқеини янада оширишдан иборатдир.
Ўзбекистонда 13 миллионга яқин хотин­қиз истиқомат қилади. Улардан 60 фоизи — қишлоқда 
яшайди ва меҳнатга лаёқатли хотин­қизларнинг қарийб 50 фоизи иш билан банд.
2005 йилнинг январь ойидан бошлаб парламентдаги хотин­қизлар гуруҳи фуқаролик 
форумлари ишида фаол иштирок этиб, парламент аъзоларининг гендер сезгирлигини 
ошириш бўйича иш юритмоқдалар, «Хотин­қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имко­
ниятларга доир кафолатлар тўғрисида»ги қонунни қабул қилишни, шунингдек, хотин­
қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга қаратилган қонунчиликни ислоҳ 
этиш таклифи билан чиқмоқдалар.
Ҳозир мамлакат парламентининг Қонунчилик палатасида хотин­қизлар 18 фоизни, Се­
натида 15 фоизни ташкил этади. 2000 йилда ушбу рақам 8,2 фоиздан ошмас эди.
Бозор иқтисодиёти шароитида ва малакали кадрларга эҳтиёжнинг ошиши даврида, иш­
лаб чиқаришнинг техник жиҳатдан такомиллашиб бориши ва янги тармоқларнинг пай­
до бўлишини ҳисобга олиб, меҳнат бозорига хотин­қизларни кенг жалб қилиш учун 


12 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
уларни ўқитиш ва малакасини муттасил ошириб бориш талаб қилинади. Ушбу мақсадга 
эришишда изчиллик билан амалга оширилаётган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури 
муҳим омил бўлмоқда.
Бугунги кунда мамлакатдаги 64 минг тадбиркордан 20 фоиздан ортиғини хотин­қизлар 
ташкил қилади. Кичик ва ўрта корхоналарга мансуб 8 минг хўжалик субъектини хотин­
қизлар бошқармоқда.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида хотин­қизларнинг турмуш даражасини янада юк­
салтиришга қаратилган бир қатор қонунлар ва қонуности актлари қабул қилинган.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish