УДК 1:376
АДАБИЙ МЕРОС МАСАЛАСИГА
Алимбетов Юсуп
khatira_sab@mail.ru
Ф.ф.н., «Ижтимоий фанлар» кафедраси доценти
Қорақалпоқ Давлат университети
Нукус, Ўзбекистон
Таълим инсоннинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаб, жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлар экан, унга жамиятнинг ижтимой-иқтисодий ривожланиши жараёнининг аҳамиятга молик шарт-шароити сифатида қараш мумкин. Таълим, аввало инсон истеъдоди ва имкониятини очиш ва фанда кучайтиришга йўналтирилган. Чунки, жамият тараққиёти, унинг иқтисодий, илмий-техник салоҳиятининг ўсишини таълимсиз тасаввур этиш асло мумкин эмас. Таълим олдидаги бундай ва бошқа долзарб вазифаларини ҳал қилиш мақсадида 1997-йил августда Олий Мажлиснинг биринчи чақириқ XI сессиясида «Таълим тўғрисида»ги қонун ва Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури қабул қилинди. Бу ҳужжатлар Ўзбекистонда таълим тизимини ривожлантиришнинг йўналишларини белгилади.
Таълим бўйича миллий дастур қабул қилинганига оз фурсат бўлмасада, жамиятимизда сезиларли даражада ўзгаришлар, силжишлар бўлганини гувоҳимиз. Модамики шундай экан, жаҳон миқёсида бу дастур «ўзбек модели» деб номланади.
Албатта, биз бу ўринда дастурни ва уни амалиётга тадбиқ этишни ҳар томонлама изоҳлаш мақсадидан йироқмиз. Узлуксиз таълим кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси эканлиги ва унинг гуманизация, гуманитаризация, демократлаштириш тамойилларини якдил амалга ошираётганлигини тасдиқламоқчимиз холос.
Дарҳақиқат, ўқувчи ва ўқитувчи, талаба орасидаги муносабатларни синчиклаб ўрганиш талаба ёшларда ижобий дунёқарашни, фаол фикрлаш, ижодкорлик маданиятининг шаклланиши, кучайиши кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг аҳамиятли масалаларидан бири сифатида аввало, маънавий, одоб-ахлоқ тарбиясига юқори даражада эътибор бериш билан характерланади. Ниҳоят, инсонда билимлар, касб, ватанпарварлик, маънавият, урф-одат ва маданий меросга, ота-боболарга, буюк авлодларга ҳурмат жамланган тақдирдагина, унинг баркамол ривожланишига замин ҳозирланади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов Олий Мажлиснинг IX сессиясида сўзлаган нутқида миллат фикри, миллат тафаккури ва миллат мафкурасининг энг олий намуналарини дарсликларда акс эттириш масаласини ўртага қўйган эди. Бу борада кўпгина амалий ишлар қилинганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Шунингдек, унинг битмас-туганмас булоқ эканлигини назарда тутсак, ҳали амалга ошириш зарур булган ишлар бисёр.
Бу масала жуда кўп аспектли, кўп қиррали махсус тадқиқотни талаб қилади. Бизнинг фикримизга кўра, XIX аср қорақалпоқ шоирлари, ижодкорлари Бердақ, Ажинияз, Кунхожалар ижоди миллий ғоямизнинг қолиплашиш ва ривожланиш асослари сифатида хизмат қилишини озгина таърифлаб беришни лозим топдик.
Бу бўйича Узбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг «Миллий маданият ва маънавиятнинг қарор топишига, қорақалпоқ халқининг классик шоирлари Бердақ, Ажинияз боболар ижодий меросларининг тўла тикланишига, азиз хотираларининг улуғланишига йўл очиб берди» [2: 268] деб кўрсатишини бош қилиб олар эканмиз, уларнинг асарларини, бу асарларга фикрларни эски мафкуравий ёндашувлардан бутунлай тоза ҳолда тиклаш ва халқимизга тақдим қилиш зарурлиги ўз-ўзидан маълум. Шундай экан, Бердақ асарларини ўрганишдан, аввало, унинг сиёсий мазмунини биринчи ўринга қуядиган илгариги совет тузуми идеологиясининг мезонлари жамият ҳаётининг барча сфераларини тубдан ўзгартириб, уларда хакиқатни тиклашга қаратилган беғараз руҳияти билан ҳеч ҳам бир-бирига мос келмайди.
Бердақнинг дунёқараши ҳақиқатга, ўз халқи юрагининг уришига йўналтирилгани, демак, шоирнинг эл дарди билан яшаб, ижод билан шуғуллангани маълумдир.Шу сабабли ҳам у «Бердимурат халқни, халқ Бердақни, Ёлғизидек кўрар, жондан яхшироқ » деб одилона хулоса қилади. Шу билан бирга «Бердимурат тинглаб, сўзингни кўргил, Юрган йўлларингдан изингни кўргил» деб шоир доимо ўзлигини англаш йўлида доимо ўзига-ўзи ҳисоб бериб яшашни халқка хизмат қилиш йўлидаги вазифаси, ҳаётининг маъноси деб тушунади. «Ёздим сўзни мудом улуғ халқ учун» деган фикрлари ҳам юқоридаги фикрларини тасдиқлайди.
Албатта буларнинг шоир асарларида ўзак линияни тутиши ва амалга оширилиши инсоннинг қалбини забт этиб, унга руҳий куч-ғайрат бағишлашини чеварлиги билан боғлиқ эканлиги турган гап.
Бу биринчи. Иккинчидан бадиий асарга муносабат, одатда унга хос бизни қуршаб турган оламни бадиий образли бошқаришнинг, ўзлаштиришнинг умумий ва тургун томонларининг ўзаро таъсирини, бирлигини ҳисобга олади. Асосон адабиётнинг, унинг тур ва жанрларининг ҳақиқатни кўрсатиб бериш имкониятлари сўз билан фикрни билдиришнинг алоҳида қуроли билан боғлиқ. Бу томондан бадиий адабиёт санъатнинг бошқа турларидан фикрнинг чукурлиги ва фаоллиги жиҳатдан ажралиб туради. Шу сабаб ҳам бадиий адабиётда илмий, фалсафий-анализлик фикрларининг кўриниши таажжуб эмас. Балки, шунинг учундирки, Бердақ асарлари тадкиқотчиларининг қай бири бўлса ҳам унинг асарлари қорақалпоқ халки турмушини чуқур ва образли тасвирлаб бериши жиҳатидан чуқур ижобий характерга эга эканлигига шубҳаланмайдилар. Ҳаттоки, Бердақ асарларини халқ учун катта билим маркази, ўзи яшаган замондаги қорақалпоқ халқининг хаёти ҳақида алоҳида бир энциклопедия деб баҳо беришлар хам бор. [3: 63; 1:339]
Шунингдек, шоир дунёкарашининг манбайи у яшаган даврнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ахволи билан бирга Физули, Новоий, Махтумқули ва узи билан замондош қоракалпоқ шоирлари - Ажинияз, Кунхужа, Ўтеш ва ҳ. - эканлиги тасдиқланади. Бердақ ўзининг «Бермади», «Бу йил», «Солиқ», «Бўлмади», «Бўлған эмас» ва ҳ. асарларида ўзи яшаган даврдаги меҳнаткашларнинг бошидаги қийинчиликларнинг асосий сабабларининг бири сифатида жамиятда белгилаб қўйилган низомларга амал килишнинг қупол бузилиши ва унинг инсон эрки билан масъулиятининг муносабатига салбий таъсир кўрсатишини айтиб ўтади. Баъзи бир олимларимизнинг фикрларига кўра, Бердақнинг «Халқ учун» шеъри унинг дунёқарашининг режаси, дастури, мазмуни деса арзийди. Шоир бу шеърида халқнинг бошига тушган оғир муносабатлардан чиқишнинг, эркин яшашнинг умуман жамиятни тиклашнинг бирдан-бир йўлини халқнинг ўзидан чиққан мардларнинг ижодий фаолияти билан боғлайди. Унинг бу фикри «Менга керак» шеърида очиб берилади:
«Белларини махкам боғлаган,
От чопиб ёвдан қўриқлаган.
Халқ ғомини уйлаган
Асл ботир керак менга».
Унинг бу фикри «Керак» шеърида янада ойдинлашади:
«Қўлига қурол сайлаган,
Халқ ғамини ўйлаган,
Эл ғамхўри менга керак».
Бердақ халкнинг обод, фарован, эркин яшашини одил подшоҳ бўлиш билан боғлайди. Шу билан бирга у ўз даврининг билимли кишиси сифатида кўпгина манбаларга эга бўлиб, ўзи яшаган давргача одил подшоҳ масаласининг муаммо бўлиб келаётганлигини ва унинг оддий халқга жабрдан бошқа нарса эмаслигини айтиб ўтади.
Умуман, Бердақ асарларидаги адолат масаласининг тез-тез кўтарилиши алоҳида диққатга лойиқдир. Бу масала сўзсиз маҳсус тадқиқотларни талаб килади. Биз айтмоқчимизки, адолат, тенглик, масаласидаги Бердақнинг фикрлари ўзи яшаган замондаги ҳалқниннг адолатсизликка чидап бўлмаслиги ҳақидаги ҳайқириғидир. Бунинг канчалик ҳақиқат эканлигини биринчи Президентимиз И.А. Каримовнинг кўрсатип ўтганидек: «Халқ йўқчилиққа чидаши мумкин, лекин адолатсизликка чидай олмайди» - деган доно фикрларни ўқиганимизда яна ҳам яққолрақ тушунамиз.
Бердақнинг ижодида шахснинг жамиятдаги ролига алоҳида эътибор қаратилган десак хатолашмаймиз. Лекин бу гуманизм Бердақни мавҳум характерга эга эмас, инсоннинг иқтисодий, сиёсий ва хуқуқий манфаатлари билан чуқур боғлиқ холда қарарлади. Бу масалада у доимо умуминсоний аҳлоқнинг тамойилларини биринчи ўринга қўяди. Ўзининг ҳалол меҳнати билан кун кечирётган инсонларни улуглайди, уни унинг ва унга ухшаган кишиларнинг меҳнати орқасидан бойип кетганлардан устун қўяди. Аҳир бировнинг меҳнати натийжасига эгалик қилиш бошқа бировнинг бахти ҳисобидан роҳатланиш эмасми?
Шунингдек, шоир оч-ялонғочларга доимо ёрдам қўлини чузишни, ғарибларга, бева-бечораларга, етим-есирларга ёрдамлашишни хақиқий инсонийликнинг белгиси деб тушунади: «Сийласанг ғариб-етимни, чин азамат бўладирсан».
Шу билан бир қаторда Бердақнинг гуманизми инсоннинг ўз бахти учун интилишлари, курашишлари билан тўла. Масалан, бу қисматга, кўргиликларга чидаб тўро олмой, тенгликка интилишда мард, бардошли бўлишни насиҳат қилишида яққол сезилади:
«Кучингни йиғ ёшингдан»
«(Жигерли) бўл ёшдан болам».
Бердақ асарларининг яна бир жихати шундаки, у ақлу-фикрга унинг кучига ишонади, маърифатни улуғлайди. «Излар эдим» шеьрида у:
«Навойидан савод очдим,
Физулийдан дурлар сочдим
Чечанларни излар эдим», - деб ёзади.
Шунингдек, «Мен маърифат излар эдим» дейди. Маърифатни, ўй-фикрнинг кучини, қудратини улуғлаш қорақалпоқ адабиётининг классиги, шоир Ажиниязда хам яққол кўринади. У буларнинг барчаси инсониёт ҳаётининг барча жабҳалари учун жуда зарур эканлигини ўзи яшаган даврнинг саводхон кишиси сифатида яхши тушунди. Шу билан бирга бу унинг фикр доирасининг, бутун турмуш тарзининг бирдан-бир элементига айланди. Фикримизнинг далили сифатида шоирнинг Хивадаги Шерғозихон мадрасасини тугатгандан кейинги фақат коракалпоқ халқи орасидагина эмас, балки бошқа халқлар, масалан, узоқ ҳудудларда яшаётган қозоқлар орасида хам бир неча йиллар давомида жон жахди билан мактаблар очиб, устозлик қилишини мисолга келтириб ўтсак бўлади.
Шоирнинг ҳунарни, илмни улуғлаши шундайки, уларни мевали боғқа ўхшатади. Бунинг устига Ажиниёзда илмнинг инсон манфаати учун зарурлигини оллоҳнинг буйруғи билан тушунтириш бор. Яъни, ҳар бир инсон учун илмга интилиш, илмли бўлиш фарз саналади. Бу дунё қараш азалдан инсон амалиётида тасдиқланган муқаддас динимизнинг оламни ўзича билишлик юкламага эга эканлигига, унинг гуманистлик потенциалига бориб тақалади. Шундай экан, миллий ғоя манбаларини, чуқур маъносини тушунишда бу ва бунга ухшаш дунё қарашларнинг ўрни ва роли беқиёс десак хатолашмаймиз. Ахир Ажиниёз асарларининг рухида саводхонлик, билимдонлик инсон жамиятининг ижтимоий иқтисодий, маданий ривожланишини маьлум даражада белгиловчи фактор сифатида тушунтиришлар мавжуд.
Ажиниёз асарлари меҳнатнинг яратувчанлик роли, халк манфаати, Ватан кўрки ғояларини улуғланиши билан хам ажралиб туради. Масалан, у Ватанга мухаббат туйғуларини юртдан йироқда бўлишнинг, ундан йироқланишнинг нақадар азобли эканлигини «Элидан айрилган девона булар» деб изоҳласа, «Яхши» шеърида туғулган ернинг қадрига етишга алохида урғу берилади:
«Гина қилиб юртни ташлаб кетгандан,
Қадринг билмас ерда хизмат этгандан,
Ёт юртларда мусофирлик чеккандан
Уриб-сўкиб, хўрласа хам юрт яхши».
Шунингдек Ажиниёз асарлари инсонларнинг биргаликда ишлаш, жамоатда қайғу-шодликни бўлишиш ғояларига тўла. Бу унинг халқлар, миллатлараро тотувликни улуғлаш билан боғланади. Мисол тариқасида Ажиниёзнинг қозоқ кизи Менгеш билан айтишуви мисол бўла олади. Унда Ажиниёз қозоқ, қорақалпоқ халқларининг қардош эканлигини ўз тушунчаси даражасида айтиши билан бирга:
«Қорақалпоқ қозоқ билан (теңбе-тең) тенг юрт,
Кўрмасдан-билмасдан сиртидан этма мазоқ!» - деб Менгешни қайтариб ташлайди. Ажиниёз:
«Бу замоннинг кўрки-одам боласи,
Шу одамнинг кўкка етар ноласи», - деб инсоннинг кучини, қудратини, оламни ўзгартириш, қайта қуриш имкониятини улуғлайди. Бу белгили даражада комил инсон ғояси билан туташтирилади.
Бердақ, Ажиниёз замондаши қорақалпоқ адабиёти классикларининг бири Кунхўжа ижоди хәм шундай ғояларга тўла. У таниқли демократ шоир, гуманист, ўз халқи ва Ватанини чексиз севувчи патриот сифатида асарларида доимо ўз халқининг орзу-армонлари, эзгу-ниятларини куйлайди. Асосан, меҳнаткаш халқнинг бахтга эришиши учун талабларининг қаноатлантирилишини, жамиятнинг моддий ва маънавий бойликларининг бўлинишидаги ҳар кимнинг меҳнатига лойиқ тенглик билан боғлайди. Бусиз инсоният хам якка бахтнинг жойига тушмайдиганлигини Кунхўжа ўзининг «Эл билан» шеърида:
«Осмонга учарсан бўлса қанотинг,
Шод бўлурсан, шодон бўлса элатинг,
Халқинг билан бўлса тилак-муродинг
Сафо сурсанг узоқ сафо йўл билан» - деб ёзади.
Шоирнинг бу жойдаги фикри: ҳақиқий ватан фарзанди учун унинг шахсий бахти, шахсий қувончи, шодлиги етарли эмас. Халқнинг бахти ва шодлигигина уни бахтли, қувончли эта олади.
Албатта, миллий мафкурани яратиш ва ривожлантириш жараёнида Бердақ, Ажиниёз ва Кунхужа ижодининг ўрни ва роли юқорида айтилганлар билан чекланмайди. Масаланинг этик, эстетик, хуқуқий, тарихий ва бошка тарафларини ҳисобга олмаганнинг ўзида ижтимоий-фалсафий аспектда тадқиқ этишни талаб этадиган қорақалпоқ мутаффакирларнинг ижоди ва ижтимоий онг ҳамда ундаги мафкуравий, ижтимоий-психологик компонентлар, маънавият каби кўпгина долзарб масалалар бор.
Фойдалинилган адабиётлар рўҳати:
1. Алеўов Ө. Қарақалпақстанда тәлим-тәрбиялық ойлаўдың қәлиплесиўи хәм раўажланыўы. Н., 1993.
2. Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тарақкиёт йўлида. Т., 1998. 6 т.
3. Сейтов П.Д. Философияға кирисиў. Н., 1993.
Do'stlaringiz bilan baham: |