10 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Мазкур тадқиқотнинг умумий мақсади — Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини
Хотинқизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги
конвенция нуқтаи назаридан таҳлил қилиш ва амалда қўлланилиши билан боғлиқ му
аммоларни аниқлаш ва ҳал этишга доир таклифларни ишлаб чиқишдан иборатдир. Бун
да Хотинқизларга нисбатан барча камситишларга барҳам бериш қўмитасининг Якуний
тавсияларида акс эттирилган масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.
Тадқиқот хотинқизларнинг сиёсий, ижтимоийиқтисодий ва маданий ҳуқуқларини таъ
минлайдиган халқаро андозалар ва қоидаларни ишлаб чиқишга хизмат қилган қуйидаги
халқароҳуқуқий актларнинг чуқур таҳлилига асосланган: Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон
декларацияси (1948 йил), Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (1966
йил), Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (1966 йил),
Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши ку
раш тўғрисидаги конвенция (1949 йил), Хотинқизларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги
конвенция (1952 йил), Оилали аёлнинг фуқаролиги тўғрисидаги конвенция (1957 йил),
Хотинқизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги
конвенция (1979 йил), Пекин декларацияси ва Ҳаракат платформаси (1995 йил).
Тадқиқот давомида Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунчилик актлари таҳлил
қилинди: Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон
Республикаси Олий
Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасининг Се
нати тўғрисида», «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда
мамлакатнинг модернизация қилишида сиёсий партияларнинг
ролини кучайтириш
тўғрисида»ги конституциявий қонунлари, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
га сайлов тўғрисида», «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов
тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида», «Ўзбекистон
Республикаси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Олий Мажлис Сенати аъзосининг
мақоми тўғрисида», «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг
мақоми тўғрисида», «Жойлардаги давлат ҳокимияти тўғрисида», «Ўзбекистон Республика
си Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида», «Судлар тўғрисида», «Сиёсий партиялар тўғрисида»,
«Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида», «Ўзбекистон
Республикасида жамоат
бирлашмалари тўғрисида», «Ижтимоий жамғармалар тўғрисида», «Нодавлат нотижо
рат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида», «Фуқароларнинг ўзиниўзи
бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик,
Фуқароликпроцессуал, Оила, Солиқ, Меҳнат, Жиноят, Жиноятпроцессуал, Маъмурий жа
вобгарлик кодекслари, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида», «Меҳнатни муҳофаза
қилиш тўғрисида», «Таълим тўғрисида», «Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида»,
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунлари.
Тадқиқотнинг мақсади унинг тузилишини белгилаб берди. Тузилишига кўра ушбу
тадқиқот иши унинг долзарблигини очиб берадиган кириш ва уч бобдан иборат. Бирин
чи боб хотинқизларнинг сиёсий ҳуқуқларига бағишланган. Иккинчи бобда уларнинг
ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлари таҳлил қилинади, учинчи бобда эса оилада хотин
қизларга нисбатан зўравонлик масалалари таҳлил қилинган.