Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳУҚУҚларини таъминлашнинг ташкилий-ҳУҚУҚИЙ



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/45
Sana20.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#680239
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   45
Bog'liq
gender inside uzb

Хулоса ва тавсиялар
Хотин­қизлар сиёсий ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий­ҳуқуқий жиҳатларини, 
уларнинг давлат ва жамият бошқарувида иштирок этиш имкониятларини ўрганиш бо­
расидаги тадқиқотларда қуйидагилар маълум қилинди:
1. Ўзбекистоннинг БМТ Хотин­қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шакллари­
га барҳам бериш тўғрисидаги конвенциясига, шунингдек Хотин­қизларнинг сиёсий 
ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси, Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги кон­
венциясига, Пекин платформаси ва ҳаракат дастурига қўшилиши халқаро стандарт­
ларни қонунчиликка ва давлат органлари амалий фаолиятига жорий этиш бўйича 
миллий миқёсда аниқ чораларни ишлаб чиқиш учун халқаро­ҳуқуқий асос бўлиб 
хизмат қилди. Лекин мазкур нормаларнинг Ўзбекистон ҳудудида қўлланиш усул­
лари ва воситалари учун бевосита масъуллар орасида масаладан етарли даражада 
хабардор эмас шахслар учраб туради.
2. Хотин­қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш 
тўғрисидаги конвенциянинг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, 
сайлов, оила, меҳнат, жиноят, маъмурий ва қонунчиликнинг бошқа тармоқларига 
татбиқ этилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Давлат ва жа­
мият қурилишида аёлларнинг ролини ошириш тўғрисида» (2 март 1995 йил) ва 
«Ўзбекистон Республикаси Хотин­қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб­қувватлаш 
бўйича қўшимча чора­тадбирлар тўғрисида» (24 май 2004 йил. ) махсус фармонлар 
қабул қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
номлари қайд этилган Президент фармонларини амалга ошириш юзасидан тегишли 
қарорлари ҳам қабул қилинган.
3. БМТнинг Хотин­қизларга нисбатан барча камситишларга барҳам бериш қў ми та си­
нинг Хотин­қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш 
тўғрисидаги конвенция қоидаларининг бажарилиши юзасидан тайёрланган Мил лий 
маъруза бўйича берган Якуний тавсиялари асосида 2007 йилнинг декабрь ойида Мил­
лий ҳаракат режаси ишлаб чиқилди. Бу эса жамият ҳаётининг барча соҳа ла рида, жум­
ладан сиёсий соҳада ҳам хотин­қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оши­
ришдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишни тезлаштиришга хизмат қилади.
4. Бироқ, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда жамият ҳаётининг сиёсат со­
ҳа сида хотин­қизларнинг ўз ҳуқуқларидан тўла фойдаланишига, жамият ва давлат 
иш ларини бошқаришда эркаклар билан тенг ҳуқуқли иштирок этишига монелик қи­
ла диган қатор омиллар мавжуд. Улар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
хотин­қизларга фақат уй бекаси деб қарашга оид эскича ақидалар, (қизларни муайян 

мутахассислик бўйича қобилиятини намоён қилишга эмас, асосан оилавий ҳаётга 
тайёрлаш, фарзанд тарбияси, эри билан муомалага ўргатиш);
хотин­қизлар олдида турган мақсад ва вазифаларнинг сустлиги, уларнинг ўз севган 

касби билан шуғулланишни исташи, лекин раҳбарлик лавозимларига интилмаслиги 
кузатилади, чунки бундай интилиш кўпгина ҳолларда атрофдагилар, жамоатчилик 
томонидан қўллаб­қувватланмайди.
гарчи аёллар етарлича таълим олган, ақл­заковатли, юқори лавозимларда ишлаш­

ни истаса­да, уларнинг уй­рўзғор юмушлари, бола тарбияси билан банд бўлиши, ўз 
оиласининг фаровонлигини таъминлашга интилиши, эркаклар оила ташвишлари­


22 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
дан ўзини олиб қочиши, хотин­қизларнинг ўз сиёсий мақсадларини амалга ошира 
олмаслигига сабаб бўлади;
аёлларнинг уй­рўзғор муаммоларини ҳал қилишга ёрдам берадиган ижтимоий хиз­

матлар сонининг етарли эмаслиги, таклиф қилинаётган хизматларнинг қимматлиги, 
давлат тасарруфидаги мактабгача тарбия муассасалари сонининг камайиши аёллар­
нинг давлат ва маҳаллий миқёсдаги масалаларни ҳал қилишда иштирок этиши учун 
монелик қилади;
Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасаларини, мактаб, ўрта ва олий таълим му­

ассасаларини қамраб олган гендер таълим тизимининг тўла йўлга қўйилмаганлиги 
хотин­қизларнинг жамиятдаги ўрни борасида эскирган ақидаларнинг ёшлар онгида 
ҳам сақланиб қолишига сабаб бўлмоқда;
сиёсий партиялар, хотин­қизларнинг ноҳукумат ташкилотлари ва фуқароларнинг 

ўзини­ўзи бошқариш органлари томонидан парламент ва ҳукуматда раҳбарлик ла­
возимларида ишлай оладиган илмли, ақл­заковатли, қобилиятли хотин­қизларни 
қўллаб­қувватлайдиган механизм ва воситаларнинг ишлаб чиқилмаганлиги;
давлат органлари, нодавлат ташкилотлари, касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, 

нодавлат иқтисодий тузилмалар, фуқароларнинг ўзини­ўзи бошқариш органлари 
раҳбарларининг гендер тенглиги масалаларига доир зарур билимга эга эмаслиги 
ҳам хотин­қизларнинг раҳбарлик лавозимларига кам ўтишининг сабабларидандир;
кучли ва омадли аёл андозаларининг йўқлиги ва ҳ. к.

5. Хорижий давлатлар амалиётининг таҳлили шуни кўрсатадики, конституция­
вий меъёрларни амалга ошириш давомида жинсий фарқлаш кузатилади. Одатий, 
ноҳуқуқий тушунчалар кўпинча хотин­қизлар ва эркакларнинг тенглиги тамойи­
лини инкор этади. Афсуски, Ўзбекистонда ҳам гендер тенглиги тамойили жамият 
ҳуқуқий маданиятининг бир қисмига айланганича йўқ. Ҳозиргача патриархал жа­
мият мафкурасининг таъсири сезилади, ушбу тушунчага кўра, эркак куч­қудрат ва 
ҳокимият тимсоли, аёл эса бу ҳокимият кучига бўйсунувчи, деб ҳисобланади. Дав­
лат бундай догматик қарашларни қўллаб­қувватламайди, лекин уни йўқотишга ҳам 
ҳозирча қодир эмас.
6. Эркаклар ва хотин­қизлар ҳуқуқ ва имкониятларининг тенглиги — зарур ҳуқуқий 
шароитни яратишгагина боғлиқ эмас, балки жамиятдаги маданият, урф­одатлар, 
анъана нормалари, диний қарашларга ҳам боғлиқ.
7. Ўзбекистонда жинсий тенгсизлик сабабларини бартараф этишга қаратилган изчил 
ҳуқуқий сиёсат амалга оширилмоқда. Бу сиёсат ҳозирча оилада хотин­қизларни, эр­
какларни ҳурмат қилиш анъаналарини тарбиялаш, жамиятни ўргатиш билан боғлиқ 
эмас. Бу мураккаб вазифадир ва у фақат давлат томонидан кўриладиган чора­
тадбирлари билангина ҳал қилинмайди. Бу вазифа бутун жамиятни ислоҳ қилиш 
жараёни билан узвий тарзда ҳал қилиниши керак.
8. Гендер тенглигининг юридик жиҳатлари фақат тенг ҳуқуқлиликни эмас, балки бу 
ҳуқуқларни амалга ошириш учун тенг имкониятларни ҳам таъминлаши керак. Кон­
ституцияда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқлар тенглигини таъминлаш жараёнини 
тартибга соладиган моддий нормаларни процессуал нормаларга айлантириш меха­
низмлари яратилмоғи керак.
9. Қонунчилик таҳлили шуни кўрсатадики, Ўзбекистоннинг ННТ тўғрисидаги қо нун­
чилигида ижобий (баъзида анча ривожланган) қоидалар билан бир қаторда такомил­


Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 23
лаштирилиши зарур бўлган қоидалар ҳам мавжуд. Қонунчиликда ўз такомилини та­
лаб қиладиган ортиқча нормалар ҳам учрайдики, уларни меъёрига етказмоқ лозим.
10. Қонун ости актлари қоидаларининг амалдаги қонунларга мувофиқ келмаслиги, 
баъзида эса умуман зидлиги учраб туради. Бу билан улар норматив­ҳуқуқий акт­
ларнинг иерархик тамойилини бузади. Айниқса, бу муаммо хотин­қизларнинг 
қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган ҳуқуқий нормаларда кўпроқ учрайди. 
Масалан, бугунги кундаги мавжуд ва ишлайдиган нафақахўрларга иш ҳақининг 50 
фоиз тўланиши тўғрисидаги норма аёлларнинг қонуний манфаатларига кўпроқ таъ­
сир қилади, чунки аёлларнинг нафақага барвақтроқ чиқиши улар орасида ишлай­
диганларнинг ва, хусусан, қонунчилик ва инсон ҳуқуқларига зид ана шу қоидани 
қўллайдиганларнинг сонини оширади.
11. Гендер тенглиги тўғрисидаги конституциявий қоидаларни амалга ошириш кафо лат ларини 
яратиш мақсадида хотин­қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва эркинликлар кафолатла­
рига оид қонунни қабул қилишни тезлаштириш зарур. Қо нун лойиҳасининг асосий ва­
зифаси — жинсий камситишларга барҳам беришга қа ра тил ган, хотин­қизлар ва эркаклар 
тенг ҳуқуқлилигини таъминлайдиган давлат сёсатининг асосий йўналишларини янада 
аниқ белгилаб олишдан иборат. Улар жумласига қуйи дагилар киради:
жинслар тенглигини таъминлайдиган ҳуқуқий базани шакллантириш, бу соҳадаги 

қонунчиликни такомиллаштириш ва ривожлантириш;
давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив ҳуқуқий ҳуж­

жат ларни гендер нуқтаи назаридан экспертиза қилиш;
жинсий камситишни бартараф этиш мақсадида махсус дастурларни қабул қилиш ва 

амалга ошириш;
жинслар тенглигини таъминлайдиган чора­тадбирларни фуқароларнинг конститу­

ция вий ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга қаратилган умумдавлат дастур­
ларига ва ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича дастурларга киритиш;
эркаклар ва хотин­қизлар тенглиги маданиятини тарбиялаш ва тарғиб қилиш, 

фуқароларни жинсий камситишга қаратилган, зўравонлик, шафқатсизлик, порногра­
фия, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ва бошқаларни тарқатадиган маълумотлардан 
жа миятни ҳимоялаш;
халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган тамойиллари ва меъёрларини, шунинг­

дек Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш.
Қонун тенг ҳуқуқ ва тенг имкониятлар кафолатларини ҳамда эркаклар ва хотин­
қиз лар нинг тенг ҳуқуқ ва тенг имкониятларини таъминлаш механизмларини ўзида 
акс эттириши керак. Унинг қабул қилиниши гендер тенглигини амалда илгари су­
риш учун зарур қонуний асос бўлиши мумкин.
12. Гендер йўналишидаги қонунчиликни такомиллаштиришнинг асосий босқичлари 
тўғрисида умумий тасаввурни шакллантириш учун эркаклар ва хотин­қизларнинг 
тенг ҳуқуқ ва тенг имкониятларини таъминлашга қаратилган Қонунчилик фаолия­
ти концепциясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Унда қуйидаги чораларни 
назарда тутиш керак:
қонунда қўмиталар, комиссиялар, кенгашлар, президиумлар ва давлат хизмати ти­

зимидаги бошқа раҳбар органларни шакллантиришда аҳоли таркибига мос мувоза­
натда эркаклар ва хотин­қизлар сонининг нисбатига риоя қилиш тавсия қилинган 
қоидаларни белгилаш;


24 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
афзалликка асосан кўриб чиқиш тамойилидан фойдаланиш, яъни тайинланадиган дав­

лат лавозимига тавсия қилинган эркак ва хотин­қизлар номзодларининг ўтказилган 
конкурс натижалари тенг келган ҳолатда вакил кам бўлган томонга афзаллик бериш;
давлат кадрлар сиёсати концепциясини ишлаб чиқишда давлат ҳокимияти ва бош­

қаруви органларининг бошқарувнинг ўрта бўғини лавозимларида хотин­қизлар со­
нини кўпайтириш бўйича чора­тадбирлар комплексига эътибор қаратиш. Бу хотин­
қизларнинг хизмат лавозимидан кейинги кўтарилишлари учун зарур имкониятларни 
янада кенгайтиради.
13. Хотин­қизлар ҳуқуқлари бўйича давлат сиёсатининг истиқболдаги йўналишларини 
белгилаб олиш учун Ўзбекистон Республикасида 2009–2015 йилларга мўлжалланган 
гендер тенглиги стратегиясини ишлаб чиқиш зарур. Бу стратегия қонунчилик, ижтимо­
ий сиёсат, ижтимоий­сиёсий ҳаёт, иқтисод, соғлиқни сақлаш, хотин­қизлар ва болалар­
га нисбатан зўравонликка қарши кураш, одам савдоси, информацион сиёсат, маданият, 
фан, таълим соҳаларида гендер тенглигига эришишга оид тадбирларни ўз ичига олади.
14. Давлатнинг хотин­қизлар борасида аниқ мақсадга қаратилган сиёсати алоҳида 
йўналишга эга бўлиши керак, чунки хотин­қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеи 
билан боғлиқ ўзига хос масалалар мавжуд бўлиб, уларнинг турли хил фикр ва ман­
фаатларини амалга ошириш ва инобатга олиш зарурдир. Бу масалани комплекс 
ён дашув асосида ҳал қилиш керак. Европа Иттифоқи мутахассисларининг фикри­
ча, бундай ёндашув, энг аввало, мазкур сиёсатни амалга оширишга жалб этилган 
шахс лар томонидан қарорлар қабул қилиш жараёнини ташкил қилиш (қайта таш­
кил қилиш), яхшилаш, такомиллаштириш ва баҳолашдан иборат. Бунда эркаклар ва 
хотин­қизлар ўртасидаги тенглик масаласини барча соҳага сингдириш лозим.
15. Давлат статистика қўмитасининг вазифалари жумласига ҳокимиятнинг турли 
бўғинларида ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида раҳбарлик лавозимларини 
эгаллаб турган хотин­қизлар ва эркакларнинг сонига оид маълумотларни мунтазам 
равишда йиғиб бориш функциясини ҳам киритиш лозим.
16. Ҳокимиятнинг вакиллик органларига сайловларда хотин­қизларнинг иштирок 
этиши учун янада қулай шароит яратадиган сайлов тизимини ривожлантириш 
мақсадида сайлов қонунчилигини тағин ҳам такомиллаштириш керак.
17. Сиёсий партиялар ўз низомларига хотин­қизларни сиёсий фаолиятга тайёрлаб бо­
риш мақсадида марказдаги ва жойлардаги сиёсий партиялар раҳбарияти таркибига 
хотин­қизлар бўлишини назарда тутадиган тегишли қоидаларни киритиши лозим.
18. Гендер тенглигини таъминлаш, хотин­қизларнинг қонун чиқарувчи ҳокимият ор­
ганларидаги вакиллиги даражасини ошириш мақсадида хотин­қизлар ташкилот­
лари ўртасида ҳамда « хотин­қизларни масалалари»га эътибор қаратадиган сиёсий 
партиялар билан ўзаро таъсир ва ҳамкорлик тизимини яратиш зарур.
19. Хотин­қизларнинг сиёсий жараёнларда иштирок этиши аҳолини ижтимоий 
ҳимоялаш, соғлиқни сақлаш, таълим, экология ва бошқа соҳаларда уларнинг ўз сиё­
сий манфаатларини англаши ва уларни шакллантиришини тақазо қилади. Айнан 
мана шу соҳаларда хотин­қизлар эркаклар билан тенг ва улар каби лаёкатли, билим­
ли ва хабардор бўлишлари керак.
20. ННТлари хотин­қизларнинг сиёсат майдонида фаол иш юритишига хизмат қиладиган 
асосий омиллардан биридир. Бундай ташкилотларнинг фаолияти ҳокимият орган­
ларига сайлаш ва тайинлашга муносиб хотин­қизларни тайёрлаш, сиёсатчи чиқиши 


Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 25
мумкин хотин­қизларга оид маълумотлар манбаини шакллантириш, сайловолди ку­
рашлари даврида хотин­қизларнинг кучини бирлаштиришдан иборатдир.
21. Номзодлар плюрализми тамойилини, шунингдек турли жинс ва ёшдаги номзодлар 
иштирокини таъминлаш мақсадида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун тан­
ловлар тизимини кенг жорий этишга қаратилган ҳаракат комплексини ишлаб чиқиш, 
хизматчи хотин­қизларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларини яратиш, турли 
миқёсдаги бошқарув органларида ишлаш учун хотин­қизларнинг кадрлар резервини 
шакллантириш лозим. Бундай ишларга мисол сифатида, авваламбор, Финляндияни 
келтириш мумкин. Финляндияда барча бошқарув тузилмаларида пастдан юқорига 
қадар гендер тенглигини таъминлашнинг беш йиллик ва йиллик режалари мавжуд 
бўлиб, уларнинг бажарилиши ваколатли давлат органлари ва жамоатчилик томони­
дан назорат қилиб борилади.
22. Сиёсий ва ижтимоий­иқтисодий масалаларни ҳал қилиш, бошқарувнинг энг мақбул 
моделини ишлаб чиқиш бўйича ҳокимиятнинг давлат органлари ва кўп сонли хотин­
қизлар ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлик механизмининг такомиллаштирилиши 
талаб қилинади. Ҳамкорликнинг турли шаклларидан — давра суҳбатлари, маслаҳат 
кенгашлари, комиссиялар, семинарлар, ижтимоий буюртмалар, қонун лойиҳалари 
экспертизаси ва бошқалардан самарали фойдаланиш зарур.
23. Хотин­қизлар ННТларининг инсон ҳуқуқлари бўйича БМТнинг тегишли халқаро кон­
венциялари, хусусан Хотин­қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига 
барҳам бериш тўғрисидаги конвенциясининг бажарилиши юзасидан миллий маъру­
заларни тайёрлаш ва кўриб чиқишда кенг иштирок этишини таъминлаш; Ўзбекистон 
Хотин­қизлар қўмитасининг БМТнинг тегишли қўмитасида Ўзбекистоннинг миллий 
маърузаларини кўриб чиқишда иштирок этишини таъминлаш;
24. Суд тизимида гендер тенглигини таъминлаш мақсадида судьяларни тайинлашда (сай­
лашда) ҳам хотин­қизлар учун жойларни квоталаш тизимини шакллантириш лозим.
25. Хотин­қизларни сиёсий давлат фаолияти ва бошқарувида фаол иштирок этиши учун 
тайёрлаш бўйича махсус марказ ташкил қилиш ва бу марказ томонидан қуйидагиларни 
амалга ошириш: хотин­қизлар орасидан етакчиларни танлашни ташкил қилиш, улар­
ни танлаш ва баҳолаш услубларини такомиллаштириш, уларнинг юқори лавозим­
ларга кўтарилишига доир стратегияни яратиш, аёл­сиёсатчининг ижобий имиджини 
шакллантириш, сайлов қонунчилиги таҳлилини ўз ичига олган, қонун чиқарувчи ва 
ижро ҳокимияти органларига номзоди кўрсатилган хотин­қизларни ўқитишнинг те­
гишли дастурларини ишлаб чиқиш, энг янги сайлов технологияларини ўзлаштириш, 
сайлов кампаниялари стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш, парламентар хотин­
қизларни махсус дастур асосида малака оширишини ташкил қилиш ва ҳ. к.
26. Олий таълимнинг хотин­қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада юксалтиришга 
кўрсатаётган таъсирини кучайтириш, Ўзбекистоннинг олий ўқув юртларида гендер­
га оид таълимни жорий этиш орқали хотин­қизларнинг сиёсий жараёнлардаги фаол 
иштирокини кенгайтириш зарур. Гендерга оид махсус курсларни ўқитишни йирик 
давлат университетларининг социология, ҳуқуқ, психология, педагогика, полито­
логия, журналистика, ижтимоий соҳа, тарих, филология ва фалсафа бўлинмаларига 
киритиш, студентлар ва магистрантлар қизиқишини гендер мавзуига қаратиш ло­
зим. Гендер таълими олий ва ўрта таълим давлат стандартларига киритилиши, яъни 
институцион мақом олиши лозим.


26 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
27. Давлатнинг самарали гендер сиёсатини шакллантиришга ёрдам берадиган чуқур ил­
мий тадқиқотлар ўтказиш зарур. Бундан ташқари жамият ҳаётининг барча соҳаларида, 
жумладан сиёсий соҳада Ўзбекистон хотин­қизларининг фаоллигини ошириш 
йўлларини қидириш лозим. Хотин­қизларнинг сиёсий ва иқтисодий юксалиши ме­
ханизмини ишлаб чиқиш бўйича кучли билимга эга олимлар ва мутахассисларга за­
рурат бор. «Хотин­қизлар» мавзусига доир илмий тадқиқотларни фаоллаштиришнинг 
муҳим омилларидан бири — давлат, ноҳукумат ва халқаро ташкилотлар томонидан 
гендерга оид тадқиқотларни молиялашнинг самарали механизмларини топишдир.
28. Хотин­қизларнинг жамият сиёсий ҳаётида янада фаол иштирок этиши учун имконият 
яратадиган ахборот ресурсларини тўла шакллантириш мақсадида кутубхона фонд­
ларида, китоб дўконларида гендер ва хотин­қизлар мавзусига доир адабиётларнинг 
мавжудлиги масаласини ўрганиш, нашр қилиниши ва аҳоли ўртасида тарқатилиши 
керак бўлган ўқув ва оммабоп адабиётлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва ахборот ресурс­
ларининг қишлоқ хотин­қизларига етиб боришига эътибор қаратиш лозим.
29. Бошқа давлатларнинг гендер тенглигига эришиш борасидаги ижобий тажрибаси, 
амалиётини ўрганиш мақсадида улар билан тажриба алмашиш тизимини яратиш.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish