Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳУҚУҚларини таъминлашнинг ташкилий-ҳУҚУҚИЙ



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/45
Sana20.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#680239
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   45
Bog'liq
gender inside uzb

2.1. Хотин-қизларни ижтимоий ҳимоялаш 
масалаларида эришилган ютуқлар
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги меъёрий­ҳуқуқий ҳужжатлари бир томондан, 
жинсий мансублигидан қатъи назар барча фуқароларнинг ижтимоий ва иқтисодий 
ҳуқуқларининг тенглигини тан олади, иккинчи томондан, хотин­қизлар ва оилавий 
мажбуриятларни бажариш билан банд бўлган шахслар учун қўшимча кафолатларни на­
зарда тутади. Бундай кафолатлар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
ҳомиладорлиги туфайли ёки ёш боласи борлиги туфайли аёлларнинг ишга оли­

нишини рад қилиш ва иш ҳақининг камайтирилишининг тақиқлангани. Аёлни 
ҳомиладорлиги ёки ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга 
олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатганлик учун ишга 
олиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортиладилар 
(Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 148­моддаси);
кучли ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга, яъни ишга жойлашишда қийин чи лик­

ларга дуч келадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитда рақобатга бардош бера олмай­
диган, шунингдек, ёлғиз ота­онаси ҳамда ўн тўрт ёшгача бўлган болаларга ёки ногирон 
болалари бор кўп болали ота­оналарга қўшимча кафолатлар берилгани. (Бандлик­
ка кўмаклашувчи давлат фонди кўмагида қўшимча иш жойларини яра тиш; таълим 
олишнинг махсус дастурларини ташкил қилиш; қайд этилган тоифадаги фуқароларни 
ишга жойлаштириш мақсадида корхоналар, муассасалар, ташкилотларга бундай шахс­
лар учун кам бўлса­да, иш ўринлари ажратишини белгилаш ва бошқалар);
ҳомиладор аёлларни ва уч ёшгача фарзанди бўлган аёлларни ишга олишда дастлаб­

ки синов муддатларини белгилашга йўл қўймаслик;
хотин­қизлардан ноқулай меҳнат шароитидаги ишларда ва ер остидаги ишларда 

фойдаланишни тақиқлаш, шунингдек хотин­қизлар учун белгиланган нормалардан 
ортиқ оғир юкларни кўтариши ва ташишига йўл қўймаслик;
хотин­қизларга ҳомиладорлиги туфайли ва туғиш бўйича таътил бериш, бунда таътил 

кунини туғишга қадар етмиш календарь куни ва туққанидан кейин эллик олти календарь 
куни (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш 
календарь куни) қилиб белгилаш. Таътилнинг барча кунлари учун аёлнинг ўртача иш 
ҳақининг 100 фоизи миқдорида давлат ижтимоий суғурталаш бўйича нафақа тўлаш;
ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагач, аёлнинг хоҳишига кўра болани парвариш­

лаш учун таътил бериш:


28 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
а) бола икки ёшга тўлгунига қадар Ўзбекистонда белгиланган энг кам ойлик иш 
ҳа қининг 200 фоизи миқдорида нафақа тўлаш;
б) бола икки ёшга тўлгандан сўнг иш ҳақи сақланмаган ҳолда бола уч ёшга тўл гу­
ни ча таътил бериш;
икки ёшга тўлмаган боласи бор ва ишлашни хоҳлаётган аёлларга иш куни давомида 

болани овқатлантириши учун иш вақтига кирадиган ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ 
тўланадиган танаффуслар беришнинг белгилангани;
уч ёшга тўлмаган боласи бор ва давлат бюджети томонидан молиялаштириладиган 

муассаса ва ташкилотларда ишлайдиган аёллар учун меҳнат ҳақини камайтирмас­
дан қисқартирилган (35 соат) иш ҳафтасини жорий этиш;
иш берувчига, тиббий хулосага кўра ҳомиладор аёлларга ишлаб чиқариш меъёрла­

рини, хизмат кўрсатиш меъёрларини камайтириш ёхуд ҳомиладор аёлларни, шу­
нингдек, икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни нисбатан енгил ишга ўтказиш 
ёки ишлаб чиқаришнинг ноқулай шароитдаги ишидан озод қилиш, бунда аввалги 
иши учун тўланадиган ҳақни сақлаб қолиш ваколатининг берилганлиги;
ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни уларнинг рози­

лигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунларида ишга 
жалб қилишни ва хизмат сафарига жўнатишни тақиқлаш. Яна шуни таъкидлаш ло­
зимки, ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга 
фақат бу ишнинг она ва бола соғлигига хавф туғдирмаслиги тўғрисидаги тиббиёт 
хулосаси мавжуд бўлгандагина жалб қилиш мумкин;
иш берувчининг ҳомиладор аёлларнинг ёки ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи бор (но­

гирон бўлса — ўн олти ёшгача) аёлларнинг, шунингдек қарамоғида ёш болалари 
бўлган аёлларнинг илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтасини 
ўрнатиш ваколатини мустаҳкамлаш;
ҳомиладор аёллар ва туққан аёллар учун уларнинг хоҳишига кўра ҳомиладорлик ва 

туғиш таътили олдидан ёки ундан кейин ёхуд бола парваришлаш таътилидан сўнг 
таътил бериш;
шунингдек, ўн тўрт ёшга тўлмаган бир ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган 

ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева аёл ва ёлғиз эркаклар, 
никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналар) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган харбий хиз­
матчиларнинг хотинларига меҳнат таътилидан ўз хоҳишларига кўра ёзги мавсумда ёки 
улар учун қулай бўлган бошқа даврда фойдаланиш ҳуқуқининг мустаҳкамлангани;
икки ёки ундан ортиқ ўн икки ёшга тўлмаган болани ёки ўн олти ёшгача бўлган 

ногирон болани тарбиялаётган аёлларга давомийлиги уч кундан кам бўлмаган йил­
лик қўшимча таътил бериш ва уларнинг хоҳишига кўра иш ҳақи сақлаб қолинмаган 
ҳолда давомийлиги ўн тўрт кундан кам бўлмаган муддатда йиллик таътил бериш;
ногирон болани тарбиялаётган ота­оналардан бирига (васийга, ҳомийга) у ўн олти ёшга 

тўлгунга қадар бир ойда бир марта давлат ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан 
бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланадиган қўшимча дам олиш куни бериш;
ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат 

шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра тугатилишига йўл қўймасликнинг 
мустаҳкамлангани. Бу қоидадан фақат бир ҳолат — ташкилотнинг тугатилиши 
истиснодир, бироқ бундай ҳолатда меҳнат шартномасининг тугатилишига аёлни 
бошқа ишга жойлаштириш шарти билангина йўл қўйилади, бу ҳолат меҳнат бўйича 


Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 29
маҳаллий органлар томонидан амалга оширилади ва аёл ишга жойлаштириш даври 
мобайнида қонунчиликда белгиланган ижтимоий тўловлар билан таъминланади.
Шунга аҳамият бериш керакки, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига кўра 
(238­модда), аёлларга оналик билан боғлиқ ҳолда бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар 
(тунги ишларга ва иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб 
этишни ва хизмат сафарларига юборишни чеклаш, шунингдек қўшимча таътиллар бериш. 
имтиёзли иш режимларини ўрнатиш ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий 
ҳужжатларда белгиланган бошқа кафолат ва имтиёзлар), онасиз болаларни (она вафот этган, 
оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган, узоқ вақт даволаш муассасаларида бўлган ва бола­
лари тўғрисида она сифатида ғамхўрлик қилмаган бошқа ҳолларда) тарбиялаётган оталарга, 
шунингдек вояга етмаган болаларнинг васийларига (ҳомийларига) ҳам татбиқ этилади.
Кўрилаётган кафолатлар ва имтиёзлар, шунингдек ота­она ғамхўрлигидан маҳрум 
бўлган болаларни амалда тарбия қилаётган бувига, бувага ёки бошқа қариндошларга 
ҳам берилади.
Аёлларга бериладиган қайд этилган кафолатлар Ўзбекистон Республикасининг Меҳ нат 
кодексида, «Аҳолининг бандлиги тўғрисида»
1
ги, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғ ри си­
да»
2
ги ва бошқа қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган.
Шуни таъкидлаш керакки, Меҳнат кодексига мувофиқ, қонунчиликда белгиланган хо­
димнинг меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари иш берувчи томонидан таъминланади. Кор­
хонанинг ҳеч қандай ички ҳужжатларида, ходим билан тузилган ҳеч қандай шартно­
мада бошқа меъёрий ҳужжатларда ушбу Кодексда назарда тутилганидан ёмон шартлар 
бўлмаслиги керак. Агарда меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларга бундай шарт­
лар киритилган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 5­моддасига 
асосан улар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.
Бинобарин, булар хотин­қизлар учун қонунчиликда белгиланган минимал даражадаги 
кафолатлар ва имтиёзлардир. Бу бир томондан ушбу даражанинг умуммажбурий экан­
лигини билдирса, иккинчи томондан, қонунчиликда белгиланган ушбу кафолатлар ва 
имтиёзларга нисбатан қўшимчалар равишда жамоа шартномалари ёки якка шартнома­
лар тартибида белгиланиши мумкинлигидан далолатдир. Шуни таъкидлаш муҳимки, 
хотин­қизлар учун жамоа шартномалари, келишувлар ва якка тартибдаги меҳнат шарт­
номаларида белгиланган қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар иш берувчилар учун 
қонунчиликда белгиланган кафолатлар каби мажбурийдир.
Хотин­қизлар учун кўзда тутилган бир қатор қўшимча ҳуқуқ ва кафолатлар (эркаклар 
учун белгиланганига нисбатан ёшроқ ва камроқ меҳнат стажига эга бўлган ҳолатларда 
ёши бўйича пенсияга чиқиш; ишламаётган онанинг (ўгай онанинг) ёш болаларини (ўгай 
1 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси: 1998 й. 5–6­сон 97­м.; 1999 й. 1­сон 20­м., 5­сон 124­м., 9­сон 
229­м. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси: 2006 й. 6­сон 260­м.
2 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси: 1993 й. 5­сон 223­м.; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажли­
сининг Ахборотномаси: 1998 й. 5­сон 102­м.; 2001 й. 5­сон 89­м., 2002 й. 1­сон 20­м.


30 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
болаларини) ҳар бир боланинг уч ёшга тўлгунича, умумий ҳисобда олти йилдан ошма­
ган ҳолда, парваришлаш вақтини пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига кири­
тиш; беш ва ундан кўп болани туғиб, уларни саккиз ёшгача тарбия қилган аёлларнинг, 
уларнинг умумий иш стажи 15 йилдан кам бўлмаса, ёши бўйича пенсияга барвақтроқ, 
белгиланган ёшдан беш йил аввал чиқиши имконияти ва ҳ. к. ) Ўзбекистон Республика­
си «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»
3
ги қонунида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритгач, оилавий мажбури­
ятларни бажариш билан боғлиқ баъзи қўшимча кафолатлар оиланинг бошқа аъзолари­
га ҳам тааллуқли бўлди. Агар, бола уч ёшга тўлгунга қадар бериладиган таътил аввал 
фақат боланинг онасига берилган бўлса, ҳозирги қонунчиликда бундай таътилни ким 
олиши масаласини оиланинг ўзи ҳал қилиши кўрсатилган. Бугунги кунда бола парва­
ришлаш бўйича таътилни тўла ёки қисмларга бўлиб фақат она эмас, балки болани тар­
бия қилаётган отаси, бувиси, буваси ёки бошқа қариндошлари ҳам олиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги учун она ва бола манфаатларига хизмат қи ла ди­
ган қўшимча кафолатлар ва ҳуқуқларнинг эркакларга берилиши жуда муҳим янгиликдир. 
Чунончи, Меҳнат кодексининг 144­моддасига асосан ишлаётган эркакларга йиллик таътил 
уларнинг хоҳишига биноан хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида берилади.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги:
эркаклар ва хотин­қизларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларининг тенглигини 

назарда тутади;
хотин­қизларга уларнинг физиологик хусусиятларини ва она бўлишини ҳисобга ол­

ган ҳолда қатор қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатларни беришни назарда тутади;
аёлларга бериладиган кафолатлар ва имтиёзларнинг кўпини оталарга ёки она тарби­

ясидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаётган бошқа қариндошларга берилишини 
таъминлайди;
қонунчиликда белгиланган ҳолатларда, оила аъзоларига муайян ҳуқуқдан (масалан, бола­

ни парваришлаш бўйича таътил олиш ҳуқуқи) ким (боланинг она, отаси, бувиси, буваси 
ёки бошқа қариндоши) фойдаланишини мустақил ҳал қилиш имкониятини беради.
аёллар ва болалар манфаатини кўзлаб, боланинг отасига қўшимча ҳуқуқ ва кафо­

латлар беришни назарда тутади (эркакларга йиллик таътилни уларнинг хоҳишига 
биноан хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида бериш).

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish