Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 31
Ушбу мақсадларга эришишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 ян
варда қабул қилинган «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожланти
риш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни
рағбатлантириш чоратадбирлари тўғрисида»ги 3706фармони, шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январда қабул қилинган 1қарори
4
муҳим омил бўлмоқда.
Ушбу ҳужжатлар аҳолини касаначилик соҳасига кенг жалб қилиш учун қуйидаги қулай
шароитларни яратади:
касаначилар меҳнатидан фойдаланадиган корхоналар учун касаначиларга юкла
●
тилган ишни бажариш учун фойдаланишга топширилган беғараз мулкка (асбоб
ускуналар, жиҳозлар) бўлган солиқ бўйича имтиёзлар белгилаш, шунингдек, меҳнат
шартномаларига асосан касаначиларга тўланадиган ҳақ миқдорида ягона ижтимоий
тўлов тўлашдан озод қилиш;
касаначилар меҳнатини ижтимоий ҳимоялаш ва муҳофаза қилишни таъминлашга
●
қаратилган чоралар тизимини мустаҳкамлаш.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг
берган маълумотларига қараганда, касаначиликни ривожлантириш натижасида 2006
йилда 60 мингга яқин иш ўрни яратилган, булардан 30 мингдан ортиғи хотинқизлар
учун мўлжалланган. Бунда жами иш ўринларнинг қарийб ярми қишлоқ жойларида таш
кил қилинган.
5
Меҳнат бўйича бандликни кенгайтириш, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя бўйича давлат ор
ганлари фаолиятини такомиллаштиришга доир чоратадбирлар дастурига ( Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2007 йил 06 апрелдаги ПҚ616
6
— қарори билан тас диқ
лан ган) кўра бандликка оид ҳудудий дастурлар асосида 2007 йилдан бошлаб ҳар йили,
550 мингдан кам бўлмаган янги иш ўрнини, жумладан қуйидагиларни яратиш кўзда
ту тилмоқда:
кичик корхоналар ва микрофирмаларни ривожлантириш ҳисобидан 320
минг иш
●
ўрни;
касаначиликни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 160 минг
●
иш ўрни;
амалдаги корхоналарни молиявийиқтисодий соғломлаштириш, янги йирик ишлаб
●
чиқариш объектларини очиш, ижтимоий ва бозор инфраструктурасини ривожлан
тириш ҳисобидан 70 минг иш ўрни.
Яна шуни таъкидлаш керакки, мазкур Дастурда бандликни таъминлаш ва ишсизликни
камайтиришга қаратилган чоратадбирлар мажмуи ҳам назарда тутилган. Шу билан бир
га ушбу Дастурда хотинқизларнинг бандлигини оширишни таъминлашга қаратилган
махсус чоратадбирларнинг йўқлиги кишини ўйлантиради.
4 Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами. 2006. № 2. 9м.
5 Кадрлар масаласи бўйича маълумотнома. 2007. № 2. 42м.
6 Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами 2007. № 15. 153м.
32 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Do'stlaringiz bilan baham: