2.5. Оналик ва болалик: саломатлик масалалари
Она ва бола саломатлиги — мамлакат ижтимоийиқтисодий фаровонлиги даражасининг
муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Бундан ташқари, генофондни сақлаб қолиш, аввало
аёлонанинг соғлигига боғлиқ. Республикада туғиш ёшидаги аёллар ва болаларни соғ
лом лаш тириш бўйича комплекс дастурлар ишлаб чиқилиб, изчил амалга оши рил моқ
да, бу жараёнда кўплаб вазирликлар, идоралар, хайрия фондлари, жамоат ташкилотлари
иштирок этмоқда. Туғиш ёшидаги аёлларни соғломлаштиришнинг ижобий натижала
ридан бири — болалар ўлимининг камайганидир.
Республикада абортлар сонининг кескин камайиш тенденцияси кузатилмоқда. Абортга
исталмаган ҳомиладорликнинг олдини оладиган асосий восита сифатида қараш камайган.
Аксарият ҳолларда аёллар замонавий контрацептив воситалардан фойдаланмоқдалар.
Аёллар саломатлиги ва соғлиқни сақлаш соҳасининг ривожланиши кўрсаткичларидан
бири бу оналар ўлими даражасининг камайишидир. Республикада 1991 йилдан 2005 йил
га қадар оналар ўлими даражаси деярли 2,5 бараварга камайди (10000 тирик туққанлар
ҳи собига 65,3 дан 29,2 гача).
1996 йил 29 августда қабул қилинган 265I сонли «Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғ ри си
да»ги қонуннинг 13моддасида белгиланганидек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари
соғлигини сақлаш ҳуқуқига эгадирлар. Давлат фуқароларга уларнинг ёши, жинси, мил
лати, ирқи, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий ҳолатидан қатъи назар соғлигини муҳофаза
қилишни таъминлайди.
Давлат фуқароларга уларда турли шакллардаги касалликлар мавжудлигидан қатъи на
зар камситишлардан ҳимояланишни кафолатлайди. Бу қоидани бузишда айбдор шахслар
қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар. Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан хавфсиз оналикни таъминлаш ва генофондни
соғломлаштиришга қаратилган туғиш ёшидаги аёлларни соғ ломлаштириш бўйича ке
чиктириб бўлмас чоратадбирларга оид маҳаллий дастур амалга оширилмоқда.
Аҳоли саломатлигининг муҳим мезонларидан бири — касалликларга оид кўрсаткичлар
дир. Ўтиш даврининг мураккабликлари натижасида соғлиқни сақлашга ажратиладиган
амалдаги давлат маблағлари камайди. Бюджет ҳисобидан молиялашнинг камайиши,
доридармон нархининг, соғлиқни сақлаш муассасаларини таъминлашнинг, асбобус ку
налар, тиббий инвентарлар, вакциналар, реактивлар, дезинфекция воситалари, бемор
ларни овқатлантириш ва хоказолар нархининг ошиши касалликларнинг олдини олиш ва
беморларни даволашда тиббий муассасалар салоҳиятининг пасайишига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |