38 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
савдоси муаммоси бўйича хабардорлигини ошириш ушбу ташкилотлар фаолиятининг
устувор йўналиши ҳисобланади. Ушбу давр ичида радио ва телевидениенинг «Ёшлар»
каналида ушбу мавзу юзасидан туркум кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этилиб, тур
ли токшоулар ўтказилмоқда. Ўқув юртлари ва меҳнат жамоаларида бўлиб ўтаётган
суҳбатлар, семинарлар, давра суҳбатларида ноқонуний меҳнат миграцияси билан боғлиқ
масалалар кенг тушунтирилмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат ва ҳуқуқни
муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда ушбу мавзу бўйича ўзбек тилида катта
тиражда ахборот варақалари ва буклетлар чоп этди ҳамда улар аҳоли, айниқса ёшлар
орасида тарқатилмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар ходимлари билан яқин ҳамкорликда
ноқонуний меҳнат миграцияси масалалари бўйича профилактика ишларини ўтказмоқда.
Республиканинг барча ҳудудларида нодавлат нотижорат ташкилотлари саъйҳаракати
билан чет элда ноқонуний ишлаш хавфи тўғрисида аноним бепул маслаҳат берадиган
ишонч телефонлари ташкил этилган. Республика бошқа мамлакатлардаги нодавлат но
тижорат ташкилотлари билан ноқонуний меҳнат миграцияси трафик қурбонларини ва
танига қайтариш масалалари бўйича фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Хотинқизларга нисбатан барча камситишларга барҳам бериш қўмитаси томонидан
билдирилган Якуний таклифларда Ўзбекистонда одам савдоси ва уни эксплуатация
қилишнинг олдини олишга оид қонунни қабул қилиш, ушбу вазифани ҳал этишга
қаратилган чоратадбирларни ишлаб чиқиш зарурлигига эътибор қаратилган.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, 2008 йил 17 апрелда Ўзбекистон Республикасининг «Одам
савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди, Ўзбекистон Республи
каси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги «Одам савдосига қарши курашиш самарадор
лигини ошириш чоратадбирлари тўғрисида»ги 911қарори билан «2008–2010 йилларда
одам савдосига қарши курашиш бўйича миллий ҳаракат режаси» тасдиқланди.
2008 йил 8 апрелда Ўзбекистон Республикасининг Халқаро меҳнат ташкилотининг «Бо
лалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чора
лар тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилиш ҳақида»ги қонуни кучга кирди.
2008 йил 8 июлда эса Ўзбекистон Республикасининг «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясини тўлдирувчи Одам савдосини,
айниқса хотинқизлар ва болалар савдосининг олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг
учун жазолаш ҳақидаги Протоколни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонуни (НьюЙорк,
2000 йил 15 ноябрь) кучга кирди. Протокол талабларини амалга ошириш мақсадида қонунга
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «Одамлардан фойдаланиш учун
уларни ёллаш» деб аталган 135моддаси «Одам савдоси» деб ўзгартирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: