40 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
натга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга
йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади.
Меҳнат соҳасида меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки
давлатнинг
юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар (аёллар, вояга етмаганлар, ноги
ронлар ва бошқалар) тўғрисидаги алоҳида ғамхўрлиги билан боғлиқ фарқлашлар кам
ситиш деб ҳисобланмайди.
Меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситишни бартараф этиш
ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан
судга мурожаат қилиши мумкин.»
Меҳнат кодексининг келтирилган бу қоидалари халқароҳуқуқий ҳужжатларга, жумла
дан, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Халқаро меҳнат таш
килотининг Меҳнат ва машғулотлар соҳасидаги камситиш тўғрисидаги 111конвенция
сига (1958 йил) мувофиқдир, деб ўйлаймиз.
Шу билан бирга қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш керак.
Биринчидан, юқорида қайд этилган Халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенциясида гап
«меҳнат ва машғулотлар соҳасида»ги камситишлар ҳақида боради. Бироқ, Меҳнат кодекси
нинг 6модда биринчи қисми камситишга йўл қўйилмаслик тамойилини фақат «меҳнатга
оид муносабатлар»га қўллаш билан чекламоқда. Ваҳоланки, Меҳнат кодекси фақат меҳнатга
оид муносабатларни эмас, балки бу муносабатлар билан бевосита боғлиқ бўлган, улардан
олдин келадиган, уларга ҳамроҳ бўладиган ва улардан кейин келадиган кўплаб бошқа муно
сабатларни ҳам тартибга солади. Масалан, ишга жойлаштириш бўйича, ташкилотда ишлаб
чиқаришга ўқитиш, ижтимоий ҳамкорлик (жамоа шартномаси муносабатлари), меҳнат ни
золарини кўриб чиқиш борасида вужудга келадиган муносабатлар шулар жумласидандир.
Бу муносабатларда жинсига кўра камситишларга йўл қўйилмаслиги ҳам шубҳасиздир.
Иккинчидан, Меҳнат кодексининг 6моддасининг мазмуни ушбу кодекснинг 269мод
даси мазмунига тўғри келмайди. 6моддада меҳнат соҳасида ўзини
камситилган деб
ҳисоблаган ҳар бир шахсни камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган модий
ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мум
кинлигини белгиланган бўлса, 269моддада судларда кўриб чиқилиши керак бўлган
меҳнатга оид низолар санаб ўтилган. Лекин саналганлар орасида меҳнат ва машғулотлар
соҳасидаги камситишлар масаласига оид низолар кўрсатилмаган.
Хотинқизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги
конвенциянинг 15моддаси 3бандига кўра иштирокчи давлатлар хотинқизларнинг
ҳуқуқларини чеклашга қаратилган ҳар қандай ҳуқуқий шартнома ва бошқа хил хусусий
ҳужжатларни ҳақиқий эмас, деб ҳисоблайдилар.
Афсуски, бу қоида Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қатор қонуний ҳужжатларда
тегишли тартибда инобатга олинмаган.
Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 41
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 5моддасига кўра меҳнат
ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги
қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштира
диган шартлари ҳақиқий эмас ҳисобланади. Бироқ, ушбу нормада камситиш характери
даги шартларни меҳнат ҳақидаги келишув ва шартномаларга киритганлик учун келиб
чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ. Ваҳоланки, Хотин
қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги кон
венция қоидаларига мувофиқ бундай шартлар ҳам ҳақиқий ҳисобланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: