Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 35
ят қурилишида хотинқизларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги, 2004 йил 25 майда
«Ўзбекистон Хотинқизлар қўмитаси фаолиятини қўллабқувватлаш борасидаги қўшимча
чоратадбирлар тўғрисида»ги фармонлари, Ўзбекистон хотинқизларининг аҳволини ях
шилаш бўйича миллий платформа ва Ҳаракатлар режаси, Хотинқизларга нисбатан бар
ча камситишларга барҳам бериш қўмитасининг тавсияларини бажариш бўйича Миллий
ҳаракат дастури қабул қилинди. 1998 йил 1 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг «Ногирон болалар туғилишининг олдини олиш учун янги туғилган
чақалоқ ва ҳомиладор аёлларда туғма ва бошқа патологияларни аниқлаш — она ва бола
скрининги давлат тизимини ташкил этиш тўғрисида»ги 140қарори қабул қилинди.
Ўзбекистондаги демографик ҳолатнинг ўзига хос хусусиятларидан бири бу туғилиш
кўрсаткичининг юқорилигидир. Масалан, 2006 йилда бу кўрсаткич 1000 кишига 25,3 ни
ташкил қилган. Иқтисодий ва ижтимоий муаммоларнинг мураккаблиги ва кескинлиги, бир
қатор ҳудудларда экологик вазиятнинг ёмонлигини ҳисобга олганда бу тенденция яшаш
даражасининг пасайиши, ишсизликнинг кўпайиши, аҳолининг меҳнатга лаёқатли қатлами
орасида иқтисодий ночорликнинг кучайиши каби салбий оқибатларга олиб келади.
Суд тартибида эрта никоҳдан ўтиш, отаоналарнинг ичкиликбозлиги, наркотик моддалар
ни истеъмол қилиши натижасида туғилганлиги исботланганда ногирон болаларидан воз
кечган оилаларга алимент тўлаш тизими ишлаб чиқилган. Бундай ҳолатларда тўланадиган
алимент миқдорини кўпайтириш бўйича берилган таклифлар ҳам кўриб чиқилмоқда.
Мамлакат ҳукуматининг қабул қилган қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ва
зирлар Маҳкамаси томонидан бир қатор қарор ва фармойишлар қабул қилинган, хусусан,
1999 йил 14 январда «Фуқароларнинг ўзиниўзи бошқариш органлари ролини ошириш
ва аҳолининг манзилли ижтимоий қўллабқувватлашини таъминлаш тўғрисида», 1999
йил 17 мартда «Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларида ишлайдиган хотин
қизлар даромадини солиққа тортиш бўйича имтиёзлар тўғрисида», 1999 йил 3 сентябр
да «Якка тартибдаги қурилишни амалга ошираётган кўп болали ва кам таъминланган
оилаларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида», 2000 йил 15
февралда «Соғлом авлод йили» дастури тўғрисида», 2000 йил 4 мартда «Соғлом авлод
учун» халқаро нодавлат ҳайрия фонди фаолиятини таъминлаш бўйича чоратадбирлар
тўғрисида», 2000 йил 6 мартда «Зулфия номидаги давлат
мукофотини таъсис этиш
тўғрисида», 2000 йил 4 майда «Болалар учун товарлар ва аёллар гигиенаси предмет
ларини ишлаб чиқариш ва сотишни рағбатлантиришнинг қўшимча чоратадбирлари
тўғрисида» қарорлар қабул қилинди.
Ижтимоий соҳанинг алоҳида тармоқларига эътиборни кучайтириш мақсадида ҳар йили
мақсадли давлат дастурлари ишлаб чиқилади ва қабул қилинади. 1997 йилда қабул
қилинган инсон манфаатларини таъминлашга доир чоратадбирлар
давлат дастури,
1998 йилда қабул қилинган оила манфаатларини таъминлаш чоратадбирларига оид
давлат дастури, 1999 йилда қабул қилинган оилада хотинқизлар ролини кучайтириш
чоратадбирлари давлат дастури, давлат ва жамият қурилиши, уларнинг ҳуқуқий, иж
тимоий, иқтисодий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаш
тириш, 2000 йили қабул қилинган «Соғлом авлод», 2001 йили қабул қилинган «Она ва
36 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
бола йили», 2002 йили қабул қилинган «Қарияларни қадрлаш йили», 2003 йили қабул
қилинган «Маҳалла йили», 2005 йили қабул қилинган «Сиҳатсаломатлик йили», 2006
йили қабул қилинган «Ҳомийлар ва шифокорлар йили», 2007 йили қабул қилинган «Иж
тимоий ҳимоя йили» ва 2008 йили қабул қилинган «Ёшлар йили» давлат дастурлари
бунга мисол бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: