2.4. Оналик ва болалик масалалари
Кейинги йилларда республикада оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича қонуний ва
норматив актларнинг бажарилиши юзасидан қуйидаги чоратадбирлар амалга оширилди:
Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 33
оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш ва
●
такомиллаштиришда етакчи хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланиш;
оилани мустаҳкамлаш, оналар ва болаларнинг моддий аҳволини яхшилаш учун те
●
гишли иқтисодий шароитни яратиш, болалар ва ўсмирлар орасида маънавий бузи
лишнинг олдини олиш;
ёш соғлом оилани шакллантириш, бола туғилганда, уни парваришлашда, эмлашда
●
ва бошқа турдаги тиббий хизматлардан фойдаланишда давлат томонидан бепул ёр
дам кўрсатиш;
умуммиллий миқёсда бепул 12йиллик умумтаълим дастурини амалга ошириш, йи
●
гит ва қизларнинг олий ва ўрта махсус муассасаларида таълим олиши учун давлат
грантлари орқали тегишли маблағ ажратиш;
аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламлари — ногирон болалар, етимлар,
●
кам таъминланган оила фарзандларини давлат муҳофазасига олиш;
жамиятда оила, она ва бола ривожи учун махсус шароит, аҳлоқий норма ва қоидаларни
●
шакллантириш.
Ўзбекистонда хотинқизлар аҳволини яхшилаш, уларга нисбатан камситишларни бар
тараф этишга қаратилган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий воситалар мавжуд.
Давлат ва жамият миқёсида хотинқизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга хизмат
қиладиган тузилмалар яратилган. Булар — Савдосаноат палатаси, Бизнес фонд, Иш
билан таъминлашга кўмаклашиш фонди, Тадбиркор аёллар ассоциацияси ва ҳ. к.
2000 йил 1 октябрь ҳолатига кўра «Соғлом авлод йили» Давлат дастурини амалга ошириш
да соғлом оилани шакллантириш бўйича қуйидаги чоратадбирлар амалга оширилди:
қариндошлик ва эрта никоҳларнинг олдини олиш;
●
аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшлар ўртасида репродуктив саломатлик
●
бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб бориш;
репродуктив саломатлик масалалари ва соғлом оилани шакллантиришда эркаклар
●
нинг роли ва масъулиятини ошириш;
соғлом оилани тарғиб қилишда вазирлик ва идораларнинг, ҳокимликлар, жамоат, ди
●
ний, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамғармаларнинг иштирокини таъминлаш.
Бу дастурни амалга ошириш мақсадида соғлом оилани шакллантириш ва соғлом бола
туғилишини таъминлаш бўйича бир қатор чоратадбирлар ишлаб чиқилди.
Акушерлик ва гинекология илмий тадқиқот институтида Инсон репродукцияси маркази
ташкил қилинди.
Тошкент шаҳрида ва Қорақалпоғистон Республикасидаги марказий касалхоналарда ушбу
марказнинг стационар бўлимлари очилди, ФҲДЁ бўлимларида ёшларни оила қуришга
тайёрлайдиган доимий фаолият кўрсатадиган курслар (ҳуқуқшунослар, психологлар,
гинекологлар ва бошқа мутахассислар маслаҳати) ташкил қилинди.
Ҳар бир оила учун оптимал оила таркиби, унинг саломатлиги ва профилактикаси бўйича
дастурлар ишлаб чиқилди.
34 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Do'stlaringiz bilan baham: |