1. Тиббиёт амалиётида қўлланиладиган вакциналар. Ўзбекистон Республикаси «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги (2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон) Қонунига биноан вакциналар ва иммун зардоблари дори воситалари гуруҳига мансуб қилиб белгиланган. Ушбу гуруҳ препаратлари ўзида хослигини эътиборга олган ҳолда бу гуруҳ дори воситаларига таълуқли бўлган умумий фармакопея мақолаларини, бугунги кунда Ўзбекистон республикасида тиббиёт амалиётида қўллашга руҳсат этиб рўйхатдан ўтказилган, шунингдек Республика тиббиёт муассаларининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда келгусида рўйхатдан ўтказилиши мумкин бўлган хусусий фармакопея мақолаларни Давлат фармакопеясининг 3-жилдига киритишга қарор қилинди.
Давлат Фармакопеясининг 3-жилдига Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилган ... вакцина препаратларини жами ... ўрин олган, ... Европа Фармакопеясига киритилмаган, айни вақтда тиббиёт амалиётида қўлланиб келинаётган препаратлардир.
Бундан ташқари бугунги кунда Ўзбекистон Республикасидан рўйхатдан ўтказилмаган бўлсада халқаро эътироф этилган фармакопеялардан ўрин тутган вакциналарни киритилиши режалаштирилган.
Европа Фармакопеясида жами 8 та иммун зардоб гуруҳига оид препаратлар киритилган бўлиб, Давлат Фармакопеясини 3-жилдига бу препаратларнинг ҳаммаси, қолаверса бугунги кунда Ўзбекистонда тиббиёт амалиётида қўлланилаётган яна ... иммун зардоб препаратлари қўшимча равишда киритилиши режалаштирилган.
2. Гомеопатик препаратлар. Гомеопатик препаратлар гуруҳига оид бўлган дори воситалари бугунги кунда замонавий тиббиётдаўзининг алоҳида мавқеини сақлаб қолмоқда. Европа Фармакопеясининг амалдаги нашрида гомеопатик препаратларга оид 30 дан ортиқ фармакопея мақолалари ва алоҳида матнлар киритилгандир. Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрининг амалдаги 24-сонли (17.01.2020 йилдаги 1-сон баённома) нашрида ... маҳаллий ва чет эл гомеопатик препаратлари ўрин олган.
3. Ўзбекистон табиатан бой бўлган доривор ўсимликлар флораси узоқ тарихга эга бўлган халқ табобати асослари Давлат Фармакопеясининг ишлаб чиқиш жараёнида доривор ўсимликларга нисбатан алоҳид юқори эътиборни берилишини тақазо қилади.
Хусусан Ўзбекистон Республикасининг Президентининг сўнги йилларда имзолаган ... ва ... қарорларига асосан Республикада еввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликларни маданийлаштириш агротехнологияларни яратиш, уларни плантацияларини ташкил этиш ва кенгайтириш, шунингдек доривор ўсимликларни тиббиёт амалиётида қўллаш самарадорлигини ошира борибуларни экспортини оширишвазифалари белгиланган. Ушбу вазифаларни ижросини таъминлашда доривор ўсимлик хомашёлари, улар асосида ишлаб чиқариладиган ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни халқаро стандартлар талаблари доирасида меъёрлаштириш ўта мухим аҳамиятга эга.