Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 15
Бундай ҳолатнинг сабаби оддий. У жамият ва ҳуқуқий давлат тузилишининг демокра
тик асосларини яратишда кўппартиявийликка асосланишига бориб тақалади. Бунда ген
дер тенглигини таъминлашда анъанавий ролни сўл партиялар ўйнайди. Улар кўпчилик
ҳолларда, биринчидан, иккала жинс вакилларининг амалдаги тенг ҳуқуқлилигига эри
шиш тамойилларини ўз низомларида белгилайди, иккинчидан, хотинқизлар партияга
раҳбарлик қилиши, сайловларда ўз номзодларини кўрсатишида квоталар ажратади.
Ғарбий Германияда социалдемократик партия 1995
йилдаги сайловлардан кейин
нафақат энг кўп сонли партия ( «яшиллардан» кейин), балки энг кўп хотинқиз аъзоси
(27%)бўлган партия бўлиб қолганининг боиси ҳам шунда.
Мутахассислар бундай шароитда Бундестаг сўл партиялари фракцияларида ва жойлар
даги парламентларда хотинқиздепутатлар сонининг ортганлигини кузатганлар.
Жаҳон тарихида илк бор аёл киши демократия йўли билан давлат раҳбари этиб сайланган
1954 йилдан (Вигдис Финнбогадоттир, Исландия президенти (1980–1996), жаҳонда кон
ституцияга мувофиқ давлат раҳбари этиб сайланган биринчи аёл ҳисобланади) то 2008
йилга қадар ушбу лавозимни атиги 27 нафар хотинқиз эгаллади, 1960 йилдан (аёл киши
бош вазир этиб сайланган) 2008 йилгача бош вазир лавозимига 42 нафар аёл тайинлан
ди ёки сайланди. Боз устига, уларнинг ҳар бешинчиси ўзининг сиёсий мавқеида асосий
шахс сифатида муайян эркак билан боғлиқ бўлган. 1990 йилда БМТга аъзо 159 давлатдан
борйўғи 6 тасида бош вазир аёл киши бўлган, 2008 йилда 9 нафар аёл давлат раҳбари
ҳисобланади (Аргентина, Бангладеш, Гвиана,
Янги Зеландия, Ирландия,
Финляндия, Лат
вия, Ҳиндистон, Германия, Чили ва ШриЛанка). 1990 йилда вазир лавозимининг атиги 3,5
фоизини аёллар эгаллаган бўлса, 1994 йилда бу кўрсаткич 5,7 фоизга ошди. Швецияда эса
1994 йилда ўтган сайловдан кейин вазираёллар сони 33 фоиздан 52 фоизга кўпайди.
Маҳаллий ҳокимиятлар халқаро ассоциацияси маълумотларига кўра, АҚШда мэрлар
нинг 23, Европада 20 (Швецияда 40 фоиз, Грецияда 4 фоиз), Канадада 18, Африкада ка
мида 5 ва Лотин Америкасида 4 фоизини хотинқизлар ташкил этади.
БМТга аъзо 192 давлатдан 182 тасида парламент мавжуд.
Дунё парламентларининг 9 тасида хотинқиздепутатлар йўқ, 173 мамлакат парламенти
да аёллар вакила қилиб кўрсатилган, шундан:
83 мамлакатда квоталардан фойдаланади,
●
яна 15 мамлакатда квоталардан аввал фойдаланилган ёки таклиф этилган.
●
Масулма ОлМуборак, 57 ёшда. Қувайт тарихида ҳукумат аъзоси бўлган биринчи аёл —
режалаштириш ва ривожланиш вазири.
АҚШда сайловда ўзаро келишган ҳолда иш юритувчи хотинқизлар ташкилотлари муайян
номзоднинг гендер масалаларига бўлган муносабатидан келиб чиқиб қўллабқувватлаш
тактикасини (gender gap) қўллайдилар. Маълумки, Билл Клинтоннинг АҚШ Президенти
этиб сайланишига хотинқизлар бирдамлиги муҳим ўрин тутган. Сайловдан кейин у АҚШ
16 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
тарихида биринчи марта чақалоқни ёки оиланинг касал аъзоларини парваришлаш бўйича
12 ҳафталик таътил бериш тўғрисидаги қонуннинг Конгресс томонидан (Буш томонидан
икки марта вето қўйилганидан кейин) қабул қилинишига эришди. Шунингдек, давлат
нинг юқори лавозимларига хотинқизлардан мисли кўрилмаган даражада кўп тайинлади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов
тўғрисида»ги ва «Халқ
депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов
тўғрисида»ги қонунларида иккала жинс учун ҳам тенг сайлов андозалари белгиланган,
эркаклар ва хотинқизлар сайлов жараёнида тенг ҳуқуқлидир.
Хотинқизлар ва эркакларнинг амалдаги тенглиги сиёсий, ташкилий, моддий, ижтимоий
аҳлоқий ва ҳуқуқий воситаларидан иборат кафолатлар тизими орқали таъминланади. Сиёсий
кафолатлар — Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган
демократик
сайловларнинг асосий тамойил ва андозаларидир. Ташкилий кафолатлар — жинсидан қатъи
назар барча депутатликка номзодлар учун сайловолди кампаниясини ўтказишда ҳамкорлик
кўрсатишга доир қоидалардир. Ижтимоийаҳлоқий кафолатлар — ҳуқуқ ва эркинликларни
тўғри тушуниш ҳамда уларнинг хотинқизлар ва эркаклар томонидан фойдаланилишидир.
Республика парламенти томонидан 2004 йилда «Ўзбекистон Республикаси Олий Маж
лисига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 22моддасига сиёсий партиялар томонидан мам
лакат парламенти депутатлигига кўрсатилган номзодларнинг камида 30 фоизи хотин
қизлардан иборат бўлиши ҳақидаги қоида киритилган. Ҳозирги кунда, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси аъзолари орасида хотинқизлар Қонунчилик палатасида
17,5, Сенатда 15 фоизни ташкил қилади. Вакиллик органларида эса хотинқизлар барча
депутатларнинг вилоятлар миқёсида 12,5 фоизини, туманларда 15 фоизини, шаҳарларда
эса 18,1 фоизини ташкил қилади.
Бироқ, таъкидлаш жоизки, сайловларда хотинқизлар учун махсус квотанинг жорий эти
лиши Ўзбекистонда олий қонун чиқарувчи органлар ва маҳаллий вакиллик органларида
хотинқизларнинг вакилаликка оид масалаларини тўла еча олмайди.
Гап бундай вакиллик органларига сайланиш учун қанча хотинқиз тайёрланганига бо
риб тақалади. Амалиёт шундан далолат берадики, ҳатто олий маълумотли хотинқизлар
ҳам сайлов технологиялари, сиёсатшунослик, давлат ҳуқуқи ва бошқаруви, психология
сингари қатор соҳаларда махсус тайёргарликка эга эмаслар.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, хотинқизларнинг сайлов кампаниясидаги ахборот ва мо
лия ресурслари сайловда иштирок этадиган эркакларникига нисбатан кам.
Афсуски, Ўзбекистонда сиёсий партиялар томонидан номзоди кўрсатилган хотин
қизларни сиёсий партиялар, хотинқизлар ННТлари ва хотинқизлар электорати томо
нидан қўллабқувватлаш механизми ҳали етарлича шаклланмаган. Сиёсий партияларда
хотинқиз етакчиларга нисбатан ҳурматэътибор кўрсатиш маданияти тўла қарор топ
маган, сиёсий партиялар томонидан яратилган тизимлар доирасида раҳбар лавозимлар
га тавсия этиш амалда кутилган даражада иш бермаётир.
Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 17
Хотинқизларнинг парламент сайловида фаол иштирок этишига монелик қиладиган
сабаблардан яна бири, асрлар давомида шаклланган «хотин киши рўзғорига қарасин»
қабилидаги ақидалар бўлиб, бундай қарашлар хотинқизларнинг депутатликка номзод
лар сафидан жой ололмаслигига аввалбошдан сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: