Ўзбекистон ресубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,11 Mb.
bet109/119
Sana28.03.2022
Hajmi2,11 Mb.
#513886
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   119
Bog'liq
222Китоб. ОЛИМОВ.ПЕД ТЕХН.охирг.

5. Қулайлик. Баҳолаш тизими ўқув мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, ўқув ишлаб чиқариш стандартларига мос бўлиши, мураккаб бўлмаслиги, назорат ўтказувчи ва таълим олувчи учун қулай бўлиши лозим. Баҳолашни ўтказишда имкон қадар компьютерлардан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Топшириқ ёки тест пайтида балл бериладиган бўлса, балл бериш ўрганиш мақсадларини назорат қилишга мослаштирилган бўлиши лозим. Бунда мавзунинг муҳимроқ бўлган қисмларига унчалик муҳим бўлмаган қисмларига нисбатан кўпроқ балл бериш керак бўлади.
Баҳолашнинг рейтинг тизими. Рейтинг тизимидаги таълим жараёнида баҳолаш қуйидаги назорат турлари орқали аниқланиши мумкин:

  • назорат қилиш;

  • хулқини баҳолаш;

  • назарий ва амалий билимларни баҳолаш.

  1. Назорат қилиш орқали ўзлаштирганликни аниқлаш:

  • таълим олувчининг билим кўрсаткичлари даражасини, малакасини шакллантириш;

  • таълим олувчини доимий баҳолаш ва улар олган баҳоларни таққослаб бориш;

  • таълим олувчининг ўқишга интилиши ва ўзаро беллашиш имкониятини шакллантириш;

  • таълим олувчиларнинг билим савияси ва малака кўникмаларини ҳаққоний баҳолаш;

  • таълим берувчиларнинг педагогик фаолиятини тўғри баҳолаш.

  1. Хулқини баҳолаш орқали ўзлаштирганликни аниқлаш:

  • таълим олувчиларнинг дарсларга қатнашиш интизомини яхшилаш ва уларни фанлар бўйича узлуксиз тайёргарлигини ташкил этиш.

  1. Назарий ва амалий билимларни баҳолаш орқали ўзлаштирганликни аниқлаш:

  • таълим берувчи ҳамда таълим олувчининг ўз қобилиятини олдиндан режалаштириш;

  • таълим жараёнининг боришини тезкор таҳлил қилиш;

  • ўз фаолиятида зарурий ўзгаришлар киритиш имкониятларини яратиш.

Рейтинг тизими юқорида санаб ўтилган барча назорат турларини ўзаро таққослаш орқали таълим жараёнидаги баҳолаш тизимини яратади. Рейтинг тизимида таълим олувчилар билими доимий равишда назорат қилиниб ва баҳоланиб борилади. Рейтинг назорат тизими асосида ўқув режасига киритилган ҳар бир фаннинг таълим олувчи ўзлаштиришининг сифат кўрсаткичлари баллар билан баҳолаш ётади. Республикамиз таълим муассасалари ўқув жараёнида қўлланилаётган рейтинг тизимига асосланган ҳолда иккита назорат туридан фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб биламиз.
Ҳар бир ўқитувчи ўз фани бўйича рейтинг тизимини лойиҳа-лаштиришда қуйидагиларга асосланиши керак:

  1. Ҳар бир фан бўйича семестр давомида талаба тўплаши мумкин бўлган максимал балл 100 баллни ташкил этади.

  2. Ҳар бир фан учун ажратилган максимал балл назорат турлари бўйича тақсимланади:

Жорий назорат. Жорий назорат ўтказишнинг асосий мақсади таълим олувчи қай даражада ривожланаётганлигини аниқлаш, таълим жараёни талабларини ўрганиш ва уни яхшилашдан иборат. Жорий назоратда оғзаки сўров, семинар, ёзма ишлар, лаборатория ишлари, курс ишлари, уй вазифаси ва бошқа сўров турларидан фойдаланилади. Барча сўров турлари қисқартирилган кодлар билан белгиланади.
Амалдаги рейтинг тизимида жорий назорат ўтказишда ҳар бир таълим олувчини баҳолаш учун сўровлар сони чегараланган. Ҳар бир дарсда тайёрланиб келган таълим олувчи жавоб бериши ва балл олиши мумкин, лекин таълим берувчи қолган таълим олувчиларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслиги лозим.
Оралиқ назорат. Оралиқ назоратнинг асосий мақсади таълим олувчилар томонидан маълум бир мавзу, боб ёки модул бўйича эришилган натижаларни (белгиланган стандартларга эришганлигини) аниқлашдан иборат. Оралиқ назоратни топшириш барча таълим олувчилар учун мажбурий ҳисобланади.

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish