5. Қулайлик. Баҳолаш тизими ўқув мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, ўқув ишлаб чиқариш стандартларига мос бўлиши, мураккаб бўлмаслиги, назорат ўтказувчи ва таълим олувчи учун қулай бўлиши лозим. Баҳолашни ўтказишда имкон қадар компьютерлардан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Топшириқ ёки тест пайтида балл бериладиган бўлса, балл бериш ўрганиш мақсадларини назорат қилишга мослаштирилган бўлиши лозим. Бунда мавзунинг муҳимроқ бўлган қисмларига унчалик муҳим бўлмаган қисмларига нисбатан кўпроқ балл бериш керак бўлади.
Баҳолашнинг рейтинг тизими.Рейтинг тизимидаги таълим жараёнида баҳолаш қуйидаги назорат турлари орқали аниқланиши мумкин:
ўз фаолиятида зарурий ўзгаришлар киритиш имкониятларини яратиш.
Рейтинг тизими юқорида санаб ўтилган барча назорат турларини ўзаро таққослаш орқали таълим жараёнидаги баҳолаш тизимини яратади. Рейтинг тизимида таълим олувчилар билими доимий равишда назорат қилиниб ва баҳоланиб борилади. Рейтинг назорат тизими асосида ўқув режасига киритилган ҳар бир фаннинг таълим олувчи ўзлаштиришининг сифат кўрсаткичлари баллар билан баҳолаш ётади. Республикамиз таълим муассасалари ўқув жараёнида қўлланилаётган рейтинг тизимига асосланган ҳолда иккита назорат туридан фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб биламиз.
Ҳар бир ўқитувчи ўз фани бўйича рейтинг тизимини лойиҳа-лаштиришда қуйидагиларга асосланиши керак:
Ҳар бир фан бўйича семестр давомида талаба тўплаши мумкин бўлган максимал балл 100 баллни ташкил этади.
Ҳар бир фан учун ажратилган максимал балл назорат турлари бўйича тақсимланади:
Жорий назорат. Жорий назорат ўтказишнинг асосий мақсади таълим олувчи қай даражада ривожланаётганлигини аниқлаш, таълим жараёни талабларини ўрганиш ва уни яхшилашдан иборат. Жорий назоратда оғзаки сўров, семинар, ёзма ишлар, лаборатория ишлари, курс ишлари, уй вазифаси ва бошқа сўров турларидан фойдаланилади. Барча сўров турлари қисқартирилган кодлар билан белгиланади.
Амалдаги рейтинг тизимида жорий назорат ўтказишда ҳар бир таълим олувчини баҳолаш учун сўровлар сони чегараланган. Ҳар бир дарсда тайёрланиб келган таълим олувчи жавоб бериши ва балл олиши мумкин, лекин таълим берувчи қолган таълим олувчиларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслиги лозим.
Оралиқ назорат. Оралиқ назоратнинг асосий мақсади таълим олувчилар томонидан маълум бир мавзу, боб ёки модул бўйича эришилган натижаларни (белгиланган стандартларга эришганлигини) аниқлашдан иборат. Оралиқ назоратни топшириш барча таълим олувчилар учун мажбурий ҳисобланади.