Ўзбекистон ресубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,11 Mb.
bet117/119
Sana28.03.2022
Hajmi2,11 Mb.
#513886
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119
Bog'liq
222Китоб. ОЛИМОВ.ПЕД ТЕХН.охирг.

2. Объективлилик. Бир-биридан мустақил ўқитувчилар бир хил талабаларга берилган бир хил топшириқ ва тестлар бўйича бир хил баҳо берган ҳолдагина мазкур топшириқ ҳамда тест объектив ҳисобланади. Бу объективлилик ҳар хил вақтларда берилган баҳолар учун ҳам тааллуқлидир. Ушбу мезонлар кўпинча «расмий тестлар» пайтида амалга оширилади, холос. Ўқитувчи томонидан тузилган тестлар эса одатда мазкур талабларни бажармайди.
3. Ишончлилик. Бунда топшириқ ёки тестнинг модулни ўрганиш мақсадларини назорат қилишга сафарбар этилиш учун нақадар ишончли эканлиги назарда тутилган.
4. Диагностик баҳо. Бунда ўқитувчи топшириқ ёки тестдан кейин юзага келган камчиликларни бартараф этиш учун қандай чоралар зарур эканлигини баҳолай олиш-олмаслиги назарда тутилган.
5. Балл бериш. Топшириқ ёки тест пайтида балл бериладиган бўлса, балл бериш модулни ўрганиш мақсадларини назорат қилишга мослаштирилган бўлиши лозим. Бунда мавзунинг унчалик муҳим бўлмаган қисмларига нисбатан муҳимроқ бўлган қисмларига кўпроқ балл бериш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ёзма топшириқлар эркин жавоб берилиши лозим бўлган ва бир қанча жавоблардан бирини танлаш керак бўлган топшириқларга бўлинади.
Эркин жавоб бериш лозим бўлган топшириқлар қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • атрофлича тўлиқ эркин жавоб талаб этадиган топшириқлар (масалан ёзма иш);

  • қисқа эркин жавоб беришни талаб этадиган топшириқлар (жавоб бериш учун очиқ жой қолдирилган топшириқлар, шунингдек, жавоб катаклари берилган топшириқлар);

  • берилган жавоблардан бирини танлаш лозим бўлган топшириқлар қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • кўплаб варинтлардан бирини танлаш бўйича топшириқлар (дастурлаштирилган топшириқлар, тест);

  • алтернатив жавоблардан бирини танлашни талаб этувчи топшириқлар;

  • тартибини ўзгартириш талаб этиладиган топшириқлар (булардан тўлдириш топшириқлари, тегишлиликни аниқлаш топшириқлари, тўғри кетма-кетликка келтириш топшириқлари, даражасига кўра жойлаштиришни талаб этувчи топшириқлар).

Эркин жавоб бериш лозим бўлган ёзма топшириқлар натижаларни аниқлашнинг анъанавий шаклини ифода этади.
Улар таълим олувчилардан мустақил ҳаракатни талаб этади. Натижа ўз навбатида таълим олувчининг билимларига, қарашларига, ёзиш ва ифода этиш қобилиятига боғлиқ бўлади. Вақт бу ерда муҳим ҳисобланади.
Бўш жойларни тўлдириш, топшириқларни ечиш тўлиқ бўлмаган матнларга киритиладиган тушунчалар, гап бўлаклари, символлар ва сонлардан ташкил топади. Агар ечим тушунчалари киритилган рўйхат ҳам тузилган бўлса, у ҳолда яхши объективликка эришиш мумкин.
Берилган жавоблардан бирини танлашни талаб этувчи топшириқлар «дастурлаштирилган топшириқлар» деб аталади. Бунда битта тўқима тўғри жавобдан чалғитадиган бир қанча нотўғри жавоблар киритилган бўлади. Бу билан таълим олувчидан қарор қабул қилиш қобилиятини кўрсатиш кутилади.
Алтернатив топшириқларда фақатгина битта тўғри ва битта нотўғри жавоблар берилган бўлади. Топшириқ шартига кўра тўғри жавобни топиб, белгилаш керак бўлади.
Тўлдириш топшириқларида жавоблар сифатида берилган фикрлар, тушунчалар, гап бўлаклари, символлар, сонлар махсус рақамлар воситасида ечим ўринларига киритилади.

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish