Ўзбекистон ресубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,11 Mb.
bet118/119
Sana28.03.2022
Hajmi2,11 Mb.
#513886
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119
Bog'liq
222Китоб. ОЛИМОВ.ПЕД ТЕХН.охирг.

5. Технологик харита – модул бўйича фаолият усулининг бажарилиш бўйича амалга ошириладиган амалий ишлар мажмуидир.
Технологик харитани лойиҳалаш педагогик маҳорат чўққиси ҳисобланади, чунки модул давомида бажариладиган амалий иш жараёни технологик харитада қоидали тарзда тасвирланиши керак.
6. Ўқув адабиётлари ва дидактик воситалар рўйхати. Ҳар бир модул охирида модулни ўзлаштириш учун қўшимча адабиётлар, зарурий жиҳозлар, кўргазмалар ва техник воситалар, асбоб-ускуналар ва маҳсулотлар рўйхати берилиши керак. Чунки талабалар мустақил ишларни бажаришлари давомида қўшимча адабиётлардан фойдала-нишлари учун имконият бўлиши керак. Талабалар амалий ишларни бажаришлари учун зарурий жиҳозлар ва ускуналар рўйхати берилиши шарт.
6. Фанни модулли ўқитиш методикасига доир тавсиялар ва кўрсатмалар. Модулли тузилма асосида яратиладиган дарслик охирида фанни модулли технология асосида ўқитишни ташкил этиш, ўтказиш, талабалар билим ва кўникмаларини баҳолаш бўйича методик тавсиялар берилиши керак.
Ўқув материалини модулли технология асосида ишлаб
чиқишнинг моҳияти шундаки, таълим олувчининг ўқув жараёнида аниқ натижага эришишини кафолатловчи фаолиятини дастурловчи модулларни яратишдан иборатдир. Шунинг учун ўқув материали мазмунини ишлаб чиқиш мустақил ва тугалланган ўқув жараёни лойиҳаси, яъни модул кўринишида тақдим этилиши керак.
Модулли ёндашув ўқитувчи учун маълум даражада дарслик функциясини бажарувчи ўқув қўлланмалар ва ўқув материалларини ишлаб чиқишда ҳам қўлланиши мумкин.
Модулли ўқув матеираллари ёки ўқув адабиётлари ёрдамида ўқитишда қуйидаги афзалликлар намоён бўлиши аниқланди:

  • фаннинг ичидаги модуллар орасидаги ўқитиш узлуксизлигини таъминланиши;

  • ҳар бир модул ичида ва улар орасида ўқув жараёнини барча турларининг методик жиҳатдан мувофиқлигини ўрнатилиши;

  • талабалар мунтазам ўзлаштириши ва самарали назорат (ҳар қайси модулдан сўнг) қилиниши;

  • ўқишни жадаллаштириш, аудитория соатларидан самарали фойдаланиш ва ўқув вақти таркибини, маърузавий, амалий (тажрибавий) машғулотлар, индивидуал ҳамда мустақил ишлар учун ажратилган соатларни – оптималлаштириш.

Фан бўйича ўқув материалларини ёки адабиётларини модулли ёндашув асосида ишлаб чиқилиши турли хилдаги муаммолардан халос этади. Масалан, модулда бир қанча топшириқ ёки лойиҳаларни берилиши, таълим олувчиларда амалий фаолияти учун бажариши мумкин бўлганларни ўзлари танлаб олиш имкониятини яратади. Ушбу ҳол педагогик жиҳатдан муҳим ҳисобланади. Модулли тузилмаси ўқув адабиётларининг таълим жараёнида қўлланилиши мутахассислар тайёрлаш сифатини оширади, уларда мустақил билим олиш ва меҳнат фаолиятларини шакллантиришга, ишни режалаштириш, ҳамда ташкил этиш кўникмаларини шакллантиришга имконият яратади.





Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish