АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Ўқитишда замонавий педагогик технологияларни жорий этилиши дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни яратувчилардан бошқача илмий методик ёндашувни талаб этади.
Ўқув адабиётларини яратиш ва ўқитиш методикасига доир ўтказилган изланишлар шуни кўрсатдики, таълим олувчиларда касбий билим ва кўникмаларини шакллантиришда модулли ўқитиш техно-логиясини қўллаш яхши самара беради.
Биз томондан модулли ўқитиш технологияларига қаратилган Н.В. Бородина, И.М.Махмутов, Г.В.Букалова, Г.К.Селевко, Н.Х.Авлиёқулов, Л.Ф.Ибатулина, В.М.Зимин каби педагог-олимларнинг илмий тадқиқотлари ўрганилди. Ушбу тадқиқотларда модулли ўқитишнинг моҳияти, тамойиллари ва модулли технология асосида назарий ва амалий машғулотларни ўтказиш усуллари каби масалалар ёритилган.
Анъанавий таълимда ўқув мақсадлари педагоглар фаолияти орқали ифодаланади. Улар билим беришга йўналтирилган бўлиб, модулли ўқитишда талабалар фаолияти орқали ифодаланади ва касбий фаолиятга йўналтирилган бўлади.
Модул - фаннинг ўзаро боғлиқ фундаментал тушунчаларини ўрганишга йўналтирилган, дидактик тамойиллар асосида тузилган, ўқув материалининг бирлигидир.
Модулли ўқитиш - ўқитишнинг истиқболли тизимларидан бири ҳисобланади, чунки у таълим олувчиларнинг билиш имкониятларини ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш тизимига жуда яхши мослашади.
Модулли ўқитиш, таълимнинг қуйидаги замонавий масалаларини ҳар томонлама ечиш имкониятини яратади:
модул – фаолиятлилик асосида ўқитиш мазмунини оптималлаш ва тизимлаш дастурларини ўзгарувчанлиги, мослашувчанлигини таъминлайди;
ўқитишни индивидуаллаштириш;
амалий фаолиятга ўргатиш ва кузатиладиган характерларни баҳолаш даражасида ўқитиш самарадорлигини назорат қилиш;
касбий мотивация (қизиқтириш) асосида, фаоллаштириш, мустақиллик ва ўқитиш имкониятларини тўла рўёбга чиқариш.
Модулли ўқитишда, ўқув дастурларини тўла, қисқартирилган ва чуқурлаштирилган кўринишдаги табақалаш орқали, босқичма-босқич ўқитиш, яъни ўқитишни индивидуаллаштириш имконияти яратилади. Модулли технология асосида ўқитишга ўтишда қуйидаги мақсадлар назарда тутилди:
Модулли технология асосида ўқув адабиётларининг яратилиши ва таълим жараёнига жорий этилишида модулли ўқитиш тизими тўлиқ амалга оширилади. Биринчи навбатда махсус фаннинг модулли ўқув дастури ишлаб чиқилади ва шу дастур асосида тегишли дарслик ёки ўқув қўлланмалар яратилади.
Модулли ўқув дастурида фанга тегишли битта фаолият турига тегишли бир-бирига боғлиқ мавзулар гуруҳланади.
Фан таркибидаги ҳар бир модул ўзида бир ёки бир нечта фундаментал тушунчаларни ва фаолият турини ўрганишга қаратилган назарий билимлар ва шу назарий билимларни эгаллашга кўмаклашиши билан амалий машғулотлар, ҳамда билим ва кўникмаларни баҳолаш тизимини қамраб олади.
Модулли технология асосида ўқув материалларини яратишда ҳар бир модул таълим олувчиларда мустақил тафаккур юритиш, мустақил режалаштириш ва муаммоларни ечиш йўлларини таклиф қилиши, ҳамда билимларни касбий фаолиятга қўллаш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган бўлиши керак.
Ҳар бир модулда ўқув дастурига мос равишдаги қоидалар ўз аксини топиши, таълим мазмунини барча ташкил этувчилари қамраб олиниши, ўзлаштиришни ташкил қилиш аппарати бўлиши ва мазмуннинг аниқ тузилмавий тизими сақланиши керак. Демак, модулда маълум бир фаолият турининг мазмуни ва усуллари умумлаштирилган бўлиши, ҳамда сифатли ишлаб чиқилган услубий аппарат иштирок этиши керак.
Ҳар бир модул таълим олувчиларнинг билим ва кўникмаларини фаоллаштириш ҳамда қизиқтириш, мустақил ўрганиш, ўқув материалини тўлиқ ўзлаштириш ва индивидуал ишлаш имкониятини яратиш каби масалаларни ечиши керак. Биз томондан ўқув материалининг модулли тузилмаси ишлаб чиқилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |