Ўзбекистон ресубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Якуний рейтинг кўрсаткичи



Download 2,11 Mb.
bet110/119
Sana28.03.2022
Hajmi2,11 Mb.
#513886
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   119
Bog'liq
222Китоб. ОЛИМОВ.ПЕД ТЕХН.охирг.

Якуний рейтинг кўрсаткичи. Якуний рейтинг кўрсаткичини аниқлаш учун семестр якунида ёки ўқув предмети якунида таълим олувчининг барча мавзулар бўйича олган баллари ҳисобланиб, ўртачаси аниқланади. Семестрда фан юзасидан неча соат дарс ўтилган бўлса, ҳар бирига максимум 100 баллдан ажратилиб, семестр якунида ўртача балл ҳисобланади ва рейтинг журналига қўйилади.
Ўқув режаси ва фан дастурига асосан тузилган тизим – мавзу режаси бўйича, ҳамда ажратилган соатларни эътиборга олган ҳолда, ҳар бир талабани семестр давомида неча марта назорат қилиш имкониятларидан келиб чиқиб, назорат ва сўров турлари аниқлаб чиқилади ҳамда маълум бир фан бўйича «Рейтинг балларининг тақсимоти» тузилади.

НАЗАРИЙ БИЛИМЛАРНИ БАҲОЛАШ

Таълим жараёнида таълим олувчиларнинг назарий билимлари ва ақлий лаёқатини баҳолашда оғзаки ҳамда ёзма баҳолаш топшириқ шаклларидан фойдаланилади.




Оғзаки шаклдан кўпроқ оғзаки савол-жавобларни қисқа вақт ичида ўтказиш учун фойдаланилади. Ушбу жиҳатига кўра, бу баҳолаш топшириқ шаклидан оралиқ назоратни амалга оширишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ.


Оғзаки топшириқ шаклининг турлари:

  • Очиқ

  • Ёпиқ

Оғзаки шаклнинг очиқ тури деганда, таълим олувчининг сўралган материал юзасидаги маълумотлар билан бир қаторда эркин ва ижодий ёндошиш асосида жавоб бериши назарда тутилади.
Ёпиқ турда эса таълим олувчи фақат берилган материал доирасида жавоб бериш билан чекланиб қолади.
Бугунги кунда тест топшириқларининг бир қатор турларидан таълим жараёнида таълим олувчиларнинг назарий билими ва ақлий лаёқатини баҳолашда фойдаланилмоқда.
1. БИР ТАНЛОВЛИ ТЕСТЛАР
Бир танловли тест топшириқлари ягона жавобни танлаш имконияти берилган топшириқлар ҳисобланади.
Бир танловли саволлар «асос» деб юритиладиган тугатилмаган жумла ёки саволлардан иборат бўлиб, унга кетма-кет тўртта ёки бешта ҳақиқатга яқин бўлган жавоблар танлови келтирилади. Таълим олувчи улар орасидан битта тўғри жавобни танлаши керак. Тўғри жавоб «калит» деб, нотўғри жавоблар «чалғитувчи» жавоблар деб аталади.
Мисол: Қандай методлар «Интерфаол методлар» деб аталади?
А) Катта ҳажмдаги ўқув материалини нисбатан узоқ вақт давомида монологик баён этиладиган методлар;
Б) таълим олувчиларни фаоллаштирувчи ва мустақил фикрлашга ундовчи, таълим жараёнининг марказида таълим олувчи бўлган методлар;
В) муайян муддатга мўлжалланган, таълим жараёни кўпроқ таълим берувчи шахсига қаратилган методлар;
Г) ҳаммаси тўғри


Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish