Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида


Суд қарори: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Шарх



Download 1,91 Mb.
bet162/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суд қарори:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.


Шарх:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида 2015 йил 20 мартда тузилган 18-сонли контрактнинг 2.1-бандида бир бош қорамолнинг баҳоси 2 484 Еврони, контрактнинг баҳоси 149 040 Еврони ташкил қилиши, тўловлар Евронинг сўмдаги эквивалентида сўмда амалга оширилиши, 2.1.2-бандида контракт асосида “етказиб берувчи”нинг ҳисоб-рақамига келиб тушган пул маблағлари белгиланган тартибда конвертацияни амалга ошириш учун депонентланиши, 2.1.3-бандида эса маҳсулот “сотиб олувчи”га тўлиқ етказиб берилган ва пул маблағлари конвертация қилинганидан кейин тарафлар ўртасида якуний молиявий ҳисоб-китоб конвертация қилинган кун ҳолатида амалга оширилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан даъвогарга 402 408 000 сўм тўлаб берилган пул маблағларини даъвогар конвертациялаш учун банкка 2015 йил 3 июнда буюртма берган ва 2017 йил 30 апрель куни 1 Евро 4 085,60 сўм эквивалентида 149 040 Евро конвертация қилинган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша кундаги курси бўйича бу валюта суммасининг миллий валютадаги эквиваленти 608 917 824 сўмни ташкил қилган. Натижада, жавобгар томонидан даъвогарга тўлаб берилган ва хорижий валютани сотиб олиш учун тўланган миллий валюта суммасининг фарқи 206 509 824 сўмни ташкил қилган.
Тарафлар ўртасида тузилган контрактнинг 2.1.3-бандида маҳсулот “сотиб олувчи”га тўлиқ етказиб берилган ва пул маблағлари конвертация қилинганидан кейин тарафлар ўртасида якуний молиявий ҳисоб-китоб конвертация қилинган кун ҳолатида амалга оширилиши белгиланганлиги сабабли суд даъвони асосли деб топилган.
Жавобгарнинг контракт бўйича даъвогар олдиндан 100 фоиз сўмдаги тўловни олиши, уни белгиланган тартибда чет эл валютасига конвертация қилиши ва шундан сўнг 90 кунлик муддат ичида маҳсулот етказиб бериши керак бўлганлиги, бундай ҳолатда ҳеч қандай қўшимча харажат ёки курс ўзгариши натижасида зарар келиб чиқмаслиги тўҳрисидаги важини суд қабул қилмаган. Чунки, ФК 256-моддасининг биринчи қисмига кўра, тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши муқобил бажариш ҳисобланади. ФК ушбу моддасининг тўртинчи қисмига биноан, агар бир тараф шартномада белгилаб қўйилган ўз мажбуриятини бажармаган бўлишига қарамай, иккинчи тараф мажбуриятнинг муқобил ижросини амалга оширган бўлса, биринчи тараф ўз мажбуриятини бажариши шарт.
Шу боис, пул маблағларини чет эл валютасига конвертация қилинмасдан даъвогар маҳсулотни етказиб берилганлиги ва уни (маҳсулотни) жавобгар қабул қилиб олганлиги, даъвогар шартноманинг 2.1.3-бандига асосан пул маблағлари конвертация қилинган кун ҳолатида тарафлар ўртасида якуний молиявий ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилишига тўсқинлик қилмайди.
Жавобгарнинг ФКнинг 324-моддасида қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шартлиги белгиланганлиги, жавобгар контракт бўйича мажбуриятни бажариб, олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширилганлиги, контракт бўйича жавобгарда даъвогарни ёки пулни конвертация қилувчи банкни хатти-ҳаракатлари учун жавоб бериш мажбурияти йуқлиги ҳақидаги важини ҳам суд қабул қилмаган. Чунки, биринчидан, мазкур ҳолатда даъвогар зарарни тўлаб беришни талаб қилмаган, иккинчидан, тарафлар ўртасида тузилган контрактнинг 2.1.3-бандида маҳсулот “сотиб олувчи”га тўлиқ етказиб берилган ва пул маблағлари конвертация қилинганидан кейин тарафлар ўртасида конвертация қилинган кун ҳолатида якуний молиявий ҳисоб-китоб амалга оширилиши белгиланган. Яъни, жавобгар контракт тузиш пайтида контрактнинг ушбу шартларига рози бўлиб, пул маблағлари конвертация қилинган кун ҳолатидаги миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан бўлган курси бўйича даъвогар билан ҳисоб-китобни амалга ошириш мажбуриятини олган.

* * *


Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак, енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатадиган юридик шахслар жисмоний шахслар билан бундай транспорт воситаларини ўттиз кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномалари бундан мустасно.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish