Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet164/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Жавобгарнинг важлари:
Тарафлар ўртасида ижара шартномаси тузилмаган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган шартнома жавобгар томонидан имзоланмаган ва ижара шартномаси бўйича техникани жавобгарга топширилганлиги тўғрисидаги далолатнома мавжуд эмас.
Аслида тарафлар ўртасида 15 000 000 сўмлик юк ташиш хизмати кўрсатиш тўғрисидаги шартнома тузилишига келишилган. Бу ҳолат жавобгар томонидан даъвогарга 15 000 000 сўм ўтказиш тўғрисидаги тўлов топшириқномаси билан ўз тасдиғини топади, чунки унда тўлов мақсади “юк ташиш хизмати кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бўйича” деб кўрсатилган.
Даъвогар томонидан ўтказиб берилган пул маблағлари эвазига даъвогар ғишт ташиб берган ва ушбу даъвогар томонидан кўрсатилган хизматининг ҳақи 15 000 000 сўмни ташкил қилади.
Шу боис, жавобгарнинг даъвогар олдида қарзи мавжуд эмас.


Суд қарори:
Даъвони қаноатлантириш рад этилсин.


Шарх:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Даъвогар даъво аризасида тарафлар ўртасида 2017 йил 1 июнда автотранспорт воситалари ва қурилиш техникасини ижарага бериш тўғрисидаги 2-сонли ижара шартномаси тузилганлиги, ушбу шартномага асосан жавобгарга 2 та самосвал ва 1 та фронтал юк ортувчи (фронтальный погрузчик) экипажи билан ижарага берилганлиги ва жавобгар томонидан ушбу шартнома бўйича 150 000 000 сўм миқдордаги ижара ҳақини тўламаганлигини баён қилган.
ФК 565-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси, унинг муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
ФК 565-моддасининг учинчи қисмида енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатадиган юридик шахслар жисмоний шахслар билан енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ўттиз кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномаларини оддий ёзма шаклда тузишлари мумкинлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда юк ташиш автотранспорт воситалари ва қурилиш техникаси ижарага берилганлиги юзасидан низо келиб чиққанлиги сабабли, ФК 565-моддасининг учинчи қисмида белгиланган норма қўлланилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2006 йил 7 мартдаги 38-сонли қарорининг 2-бандига асосан 2008 йил 1 декабрдан бошлаб автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини, бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента), ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномаларини нотариал тасдиқланиши лозим ва улар фақат “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилиши ҳамда нотариал тасдиқланган бошқа шахсга бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилиши керак, фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномалар ва ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномалари эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши керак.
Бироқ, даъво аризасига илова қилинган 2017 йил 1 июндаги автотранспорт воситалари ва қурилиш техникасини ижарага бериш тўғрисидаги 2-сонли ижара шартномаси ФК 565-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сонли қарори 2-бандининг талабларига жавоб бермайди. Яъни, шартнома ижарага олувчи томонидан имзоланмаган, нотариал тасдиқланмаган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган (ҳисобга қўйилмаган).
ФК 112-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради ва бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди ҳамда ФК 114-моддасининг биринчи қисмига асосан у унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Шунингдек, ФКнинг 365-моддасига асосан оферта йўллаган шахс унинг акцептини олган пайтда шартнома тузилган ҳисобланади. Агар қонунга мувофиқ шартнома тузиш учун мол-мулкни топшириш ҳам зарур бўлса, шартнома тегишли мол-мулк топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади (ушбу Кодекснинг 185-моддаси).
Бундан ташқари, ФКнинг 541-моддасида ижарага берувчи ижарага олувчига мол-мулкни шартнома шартлари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолатда топширмоғи лозимлиги, мол-мулкни топширишга тайёрлаш, шу жумладан топшириш далолатномасини тузиш ва имзолашга тақдим этиш ижарага берувчининг бурчи бўлиб, унинг ҳисобидан амалга оширилиши, агарда шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулк барча мансуб ашёлари ва унга алоқадор ҳужжатлар (техник паспорт, сифат сертификати ва ҳоказолар) билан бирга ижарага топширилиши лозимлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъво аризасида асос қилиб кўрсатган 2017 йил 1 июндаги автотранспорт воситалари ва қурилиш техникасини ижарага бериш тўғрисидаги 2-сонли ижара шартномаси ижарага олувчи томонидан имзоланмаганлиги, ижара объекти далолатнома асосида топширилмаганлиги сабабли у тузилган деб ҳисобланмайди.
Шу боис, бундай шартномага асосланган ҳолда арз қилинган талабни асосли деб бўлмаслиги сабабли суд даъвони қаноатлантиришни рад этган.

* * *



Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ банк ҳисобварақдан пул маблағларини мижознинг топшириғи асосида ўчиради, мижознинг топшириғисиз эса ҳисобварақда турган пул маблағларини ўчиришга суднинг қарори билан, шунингдек қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган ёки банк билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish