Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet159/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Жавобгарнинг важлари:
Қоидаларнинг 73-бандига кўра, истеъмолчи сувни ҳисобга олиш асбобидаги пломбага шикаст етгани, узилгани ёки бутун эмаслиги каби ҳолатларни аниқлаганда, 2 сутка мобайнида сув таъминоти ташкилотини бу ҳақда огоҳлантириши лозим.
Мазкур ҳолатда 2017 йил 2 августда жавобгар даъвогарга 1 август куни олиб борилган тозалаш-таъмирлаш ишлар жараёнида эҳтиётлик туфайли сув ўлчагич асбобига ўрнатилган тамға (пломба) узилганлиги ҳақида хабардор қилган.
Ушбу жавобгарнинг хатига асосан тарафлар вакиллари 5 август куни далолатнома тузилган ва даъвогарнинг кўрсатмасига асосида сув ўлчагич асбоби режадан ташқари қайта назоратдан ўтказилиб, қайта ўрнатилган.
Сув ўлчагич асбоби режадан ташқари қайта назоратдан ўтказилганда, у соз эканлиги тасдиқланган.
Мазкур ҳолатда сувни ҳисобга олиш асбобидаги пломба узилганлиги ҳақида жавобгар ўзи хабар берганлиги ва сув ўлчагич асбоби режадан ташқари қайта назоратдан ўтказилганда, у соз эканлиги тасдиқланганлиги сабабли даъвогар сарфланган сув миқдорини формула асосида қайта ҳисобланмаслиги лозим.


Суд қарори:
Даъвони қаноатлантириш рад этилсин.


Шарх:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ушбу Кодекс 478-моддасининг иккинчи қисмига биноан, агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
Шу сабабли, тарафлар ўртасидаги муносабатга ФК 6-параграфи (энергия таъминоти) қоидалари қўлланилади
ФК 473-моддасининг биринчи қисмида абонент ишлатилаётган энергетика тармоқлари, асбоб ва ускуналарнинг зарур техникавий ҳолати ва хавфсизлигини таъминлаши, энергия ишлатишнинг белгиланган тартибига амал қилиши, шунингдек авариялар, ёнғинлар, энергияни ўлчаш асбобларидаги носозликлар ва энергиядан фойдаланиш пайтида келиб чиқадиган бошқа бузилишлар тўғрисида энергия билан таъминловчи ташкилотга дарҳол хабар бериши лозимлиги белгиланган.
Қоидаларнинг 73-бандига кўра, истеъмолчи сувни ҳисобга олиш асбобидаги пломбага шикаст етгани, узилгани ёки бутун эмаслиги каби ҳолатларни аниқлаганда, 2 сутка мобайнида сув таъминоти ташкилотини бу ҳақда огоҳлантириши лозим.
Ушбу факт бўйича икки томонлама далолатнома тузилади, ундаги камчилик ва носозликларни бартараф этиш юзасидан қарор қабул қилинади ва асбоб режадан ташқари қайта назоратдан ўтказилади.
Сувни ҳисобга олиш асбоби ишдан чиққанлиги тўғрисида огоҳлатирилмаган ҳолатларда I гуруҳ истеъмолчилари сарфланган совуқ сув учун ушбу Қоидалар 87-бандининг "а" кичик банди бўйича, II ва III гуруҳ истеъмолчилари эса ушбу Қоидалар 87-бандининг "б" кичик банди бўйича, сувни ҳисобга олиш асбоби текширилганлиги тўғрисида тузилган сўнгги далолатнома санасидан бошлаб асбоб ишидаги носозликлар бартараф этилган ёки янгиси ўрнатилган санагача бўлган муддат ҳисобидан тўловларни амалга оширадилар.
Мазкур ҳолатда 2017 йил 2 августда жавобгар даъвогарга хат билан мурожаат қилиб, 2017 йил 1 август куни олиб борилган тозалаш-таъмирлаш ишлар жараёнида эҳтиётлик туфайли сув ўлчагич асбобига ўрнатилган тамға (пломба) узилганлиги ҳақида даъвогарни хабардор қилган ва мутахассис юборишни сўраган.
2017 йил 5 августда истеъмолчининг хатига асосан тамғалар ечиб олинган ва 10 кунлик муддат ичида сув ўлчагич асбобини қиёслаш кўригидан ўтказиб, бу ҳақда даъвогарни хат орқали хабардор қилиш тўғрисида кўрсатма берган ҳамда бу тўғрисида шу куни 10-сонли далолатнома-кўрсатма тузилган.
Жавобгарнинг 2017 йил 15 августдаги сув ўлчагич асбобини давлат қиёсий кўригидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хатига асосан даъвогарнинг ходими томонидан сув ўлчагич асбобига тамға ўрнатилган.
Шу сабабли, яъни сувни ҳисобга олиш асбобидаги пломба узилгани ҳолати тўғрисида жавобгар даъвогарни ўз вақтида огоҳлатирилганлиги сабабли сарфланган совуқ сув (қабул қилинган оқова суви) учун Қоидалар 87-бандининг "б" кичик банди бўйича қайта ҳисоб-китоб қилишга йўл қўйилмайди.
Шу боис, юқорида кўрсатиб ўтилган нормалардан келиб чиқиб, суд даъвони рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарор қабул қилган.

* * *



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish