Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet37/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Ижарага олувчининг важлари
Биз ҳамда ижарага берувчи ўртасида 2008 йил 17 декабрда транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан ижарага берувчи “Исузи” русумли автобусни бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига бериш, ижарага олувчи эса ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ижарага берувчи томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган, яъни “Исузи” русумли автобус ўз вақтида ижарага олувчига топширилган бўлсада, унинг техник ҳужжатлари ижарага олувчига топширилмаган. Натижада ижарага олувчи ижара объектидан фойдалана олмаган.
Чунки, авто-мото транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига асосан транспорт воситалари техник паспортисиз фойдаланилиши мумкин эмас ва унга нисбатан жавобгарлик белгиланган.
Ижарага олувчи ижарага берувчига бир неча маротаба мурожаат қилиб, автобуснинг техник паспортини топширишни талаб қилган. Бироқ, ижарага берувчи “Исузи” русумли автобуснинг техник паспортини ижарага олувчига топширмаган.
Шу сабабли, ижарага олувчининг 2008 йил 17 декабрдаги транспорт воситасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириб, ундан 12 000 000 сўм ижара ҳақи ва бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун 2 000 000 сўм фоиз ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори
Қарши даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида 2008 йил 17 декабрдаги транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси бекор қилинсин.
Дастлабки даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо транспорт воситасини ижарага бериш шартномасидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда ижарага берувчи ва ижарага олувчининг мажбуриятлари транспорт воситасини ижарага бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФК 564-моддасининг иккинчи қисмига кўра транспорт воситасини экипажсиз ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига ҳақ эвазига беради.
2008 йил 17 декабрда тарафлар ўртасида транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан ижарага берувчи “Исузи” русумли автобусни бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига бериш, ижарага олувчи эса ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ижарага берувчи томонидан ижара объекти ижара шартномасида белгиланган муддатда ижара олувчига топширилган.
Бироқ, ижарага олувчи автобусдан фойдалана олмаган, чунки ижарага берувчи автобусни техник паспортисиз топширган. Авто-мото транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига асосан транспорт воситалари техник паспортисиз фойдаланилиши мумкин эмас ва унга нисбатан жавобгарлик белгиланган.
Ижрага олувчи ижарага берувчига бир неча маротаба мурожаат қилиб, автобуснинг техник паспортини топширишни талаб қилган. Бироқ, ижарага берувчи техник паспортни ижарага олувчига топширмаган.
ФКнинг 541-моддаси иккинчи қисмига кўра мол-мулкни топширишга тайёрлаш, шу жумладан топшириш далолатномасини тузиш ва имзолашга тақдим этиш ижарага берувчининг бурчи бўлиб, унинг ҳисобидан амалга оширилади. Агарда шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулк барча мансуб ашёлари ва унга алоқадор ҳужжатлар (техник паспорт, сифат сертификати ва ҳоказолар) билан бирга ижарага топширилади. Агарда бундай мансуб ашёлар ва ҳужжатлар топширилган бўлмаса ва уларсиз ижарага олувчи мол-мулкдан унинг ўз вазифаси бўйича фойдалана олмаса ёхуд шартнома тузиш пайтида мўлжаллашга ҳақли бўлган анча нарсасидан маҳрум бўлса, у ижарага берувчидан бундай мансуб ашёлар ва ҳужжатларни топширишни ёхуд шартномани бекор қилишни, шунингдек зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.
Мазкур Кодекс 552-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига кўра агар ижарага берувчи мол-мулкни фойдаланиш учун ижарага олувчига бермаса ёки мол-мулкдан шартнома шартларига ёхуд мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ фойдаланишга тўсқинлик қилса, ижарага олувчининг талаби билан мулк ижараси шартномаси суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
Биринчи инстанция суди ФКнинг мазкур нормаларига асосан ижарага олувчининг ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги қарши даъво аризасини қаноатлантирган. Дастлабки даъво аризасини ижарага берувчи томонидан шартнома шартлари бузилганлиги оқибатида ижарага олувчи ижарага олинган мулкдан (автобусдан) белгиланган мақсадда фойдалана олмаганлигини ҳисобга олиб, уни қаноатлантиришни рад этган.
* * *


Кредит шартномаси бўйича қарздорликни ундириш учун талаб қарз олувчи, кафил ва гаровга қўювчига нисбатан билдирилганда қарздорлик суммаси қарз олувчи ва кафилдан солидар тартибида ундирилиб, ундирув гаров нарсасига қаратилади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish