Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet35/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Ижарага олувчининг важлари
Биз ҳамда ижарага берувчи ўртасида 2008 йил 17 декабрда ижара шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан ижарага берувчи Урганч туманида жойлашган иссиқхона биносини ижарага олувчига вақтинчалик фойдаланишга бериш, ижарага олувчи эса ижара ҳақи тўловларини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, мазкур ижара шартномаси ижарага олувчи томонидан имзоланмаган. Мазкур ижара шартномаси ижарага олувчи – якка тартибдаги тадбиркорнинг отаси томонидан имзоланган.
Ваҳоланки, ижарага олувчи – якка тартибдаги тадбиркорнинг отасига ижара шартномасини имзолаш ваколати берилмаган.
Ижара шартномаси ижарага берувчи томонидан ваколатсиз шахс билан тузилганлиги сабабли мазкур шартномани ҳақиқий эмас деб топиб, ижарага берувчининг 3 500 000 сўм асосий қарз, 1 925 000 сўм пеня, 6 000 000 сўм жарима, 1 178 435 коммунал тўловлар, жами 12 603 435 сўм ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори
Дастлабки даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Ижарага олувчидан ижарага берувчи фойдасига 3 500 000 сўм асосий қарз ва 262 500 сўм пеня ундирилсин.
Дастлабки даъвонинг қолган қисмини ва қарши даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо ижара шартномасидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда ижарага берувчи ва ижарага олувчининг мажбуриятлари ижара шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
2008 йил 17 декабрда тарафлар ўртасида ижара шартномаси тузилган. Унга асосан ижарага берувчи Урганч туманида жойлашган иссиқхона биносини ижарага олувчига вақтинчалик фойдаланишга бериш, ижарага олувчи эса ижара ҳақи тўловларини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра ижара ҳақи ойига 500 000 сўм миқдорида белгиланган. Ижара шартномасига мувофиқ ижарага олувчи иссиқхонадан 2008 йил 17 декабрдан 2009 йил 17 июлга қадар, яъни 7 ой мобайнида фойдаланиб келган. Аммо, ижарага олувчи шартномавий мажбуриятини лозим даражада бажармаган ва шартномада кўрсатилган муддат ичида 3 500 000 сўмлик ижара ҳақини тўламаган.
Ваҳоланки, ФК 544-моддасининг биринчи қисмига кўра ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Шу боис биринчи инстанция суди томонидан даъво талабининг 3 500 000 сўмлик асосий қарзни ундириш қисми қонуний равишда қаноатлантирилган.
Ижарага берувчи ижара шартномасининг 4.2-бандига асосан ижара ҳақи тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз миқдорида, жами бўлиб 1 925 000 сўмлик пеняни ҳамда шартноманинг 4.3-бандига мувофиқ шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги учун 6 000 000 сўмлик жаримани ҳам ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи эътиборга олиниши лозим. Биринчи инстанция суди ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, ижарага берувчининг пеняга бўлган талабини камайтириб, 262 500 сўм миқдорида қаноатлантирган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 3-бандига кўра, агар шартномада битта мажбуриятни бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, даъвогар фақат бир шаклдаги неустойкани талаб қилишга ҳақли.
Шу сабабли биринчи инстанция суди томонидан даъво талабининг 1 925 000 сўмлик пеняни ундириш қисми қаноатлантирилиб, 6 000 000 сўмлик жаримани ундириш қисми асосли равишда рад этилган.
Шунингдек, ижарага берувчи ижарага олувчидан коммунал тўловлари, яъни табиий газдан ҳамда электр энергиясидан бўлган 1 178 435 сўмлик қарзни ундиришни ҳам сўраган. Суд тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасида мазкур тўловларни тўлаш назарда тутилмаганлиги сабабли ижарага берувчининг ушбу талабини тўғри рад қилган.
Ижарага олувчининг қарши даъво аризасида ижарага берувчи билан 2008 йил 17 декабрда тузилган ижара шартномасига нисбатан ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашга асос қилиниб, ижара шартномаси якка тартибдаги тадбиркорнинг отаси томонидан имзоланганлиги қайд қилинган.
Бироқ, ижарага олувчи – якка тартибдаги тадбиркор биринчи инстанция суд мажлисидаги тушунтиришида ушбу ижара шартномасини тузиш учун отасига муҳр ва штампини берганлигини баён этган.
ФКнинг 132-моддасига кўра, вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс ушбу битимни кейинчалик маъқуллаган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимни ижрога қабул қилганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай битим маъқулланган ҳисобланади. Битим тузишга ваколат берган шахс томонидан битимнинг кейинчалик маъқулланиши уни тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий битимга айлантиради.
Ижарага олувчи – якка тартибдаги тадбиркор 2008 йил 17 декабрда тузилган ижара шартномасига 7 ойгача ҳеч қандай эътироз билдирмасдан ижарага олинган иссиқхонадан фойдаланиб келган. Бу ҳолат ижарага олувчининг битимни маъқуллаганлигидан далолат беради.
Шу сабабли ижарага олувчининг қарши даъво аризаси суд томонидан асосли равишда рад этилган.

* * *




Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish