Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet39/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Қарз олувчининг важлари
Биз ҳамда банк ўртасида кредит шартномаси тузилган.
Мазкур кредит шартномасига асосан банк қарз олувчига йиллик
20 фоиз миқдорда устама ҳақ тўлаш шарти билан 2 йил муддатга 1 360 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиш, қарз олувчи эса кредит тўловларини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида банк, қарз олувчи ва кафил ўртасида кафиллик шартномаси ҳамда банк, қарз олувчи ва гаровга қўювчи ўртасида гаров шартномаси тузилган.
Айрим объектив сабабларга кўра қарз олувчи томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган, яъни кредит тўлови бўйича асосий қарз суммаси тўланган бўлсада, фоиз тўловлари бўйича қарздорлик вужудга келган.
Банк томонидан эса фоиз тўловлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида бир вақтнинг ўзида қарз олувчи, кафил ҳамда гаровга қўювчига нисбатан даъво талаблари билдирилган.
Шу сабабли низо бўйича қонуний қарор қабул қилиб, ундирувни кафил ёки гаровдаги мулкка қаратиш лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Қарз олувчи ва кафилдан солидар тартибда 202 553 342,53 сўм ундирилсин ва ундирув гаров нарсасига қаратилиб, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси 816 000 000 сўм деб белгилансин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо кредит шартномасидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонун 21-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисида Палата ўз аъзоларининг, шунингдек ўз манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан даъволар тақдим этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Банк Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлганлиги сабабли Палата ҳақли равишда унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилган ҳамда қарз олувчи, кафил ва гаровга қўювчидан 202 553 342,53 сўм фоиз суммасини ундиришни, ундирувни гаров нарсасига қаратишни сўраган.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда банк, қарз олувчи, кафил ва гаровга қўювчининг мажбуриятлари кредит, кафиллик ва гаров тўғрисидаги шартномалардан келиб чиққан.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Банк ҳамда қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилган. Мазкур кредит шартномасига кўра банк қарз олувчига йиллик 20 фоиз миқдорда устама ҳақ тўлаш шарти билан 2 йил муддатга 1 360 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратган.
Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида банк, қарз олувчи ва масъулияти чекланган жамият (кафил) ўртасида кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, мазкур кафиллик шартномасига кўра қарз олувчи кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, кафил кредитор (банк) олдида қарз олувчи билан бирга солидар жавоб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шунингдек, кредит мажбуриятининг бажарилишини таъминланиш мақсадида банк, қарз олувчи ва масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона (гаровга қўювчи) ўртасида гаров шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартномага кўра гаровга қўювчига тегишли, қиймати 816 000 000 сўмлик мол-мулк гаровга қўйилган.
Кредит шартномасига биноан қарз олувчи ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 25 санасида, кредит суммасини эса 2011 йилнинг 25 сентябридан бошлаб тўлов жадвалига асосан тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ қарз олувчи томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Натижада қарз олувчининг банк олдида қарздорлиги вужудга келган.
ФКнинг 292 ва 293-моддаларига кўра кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади ва қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
ФК 264-моддасининг иккинчи қисмига биноан гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда белгилаб қўйилган чегиришлардан кейин, ҳақли бўлади.
Ушбу қонун талабларидан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди асосли равишда даъво талабларини тўлиқ қаноатлантирган ҳамда қарз олувчи ва кафилдан солидар тартибда 202 553 342,53 сўм ундирган ва ундирув гаров нарсасига қаратилиб, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси 816 000 000 сўм деб белгиланган.

* * *



Ижарага берувчининг рухсатисиз амалга оширилган яхшилашлар, агар уларни ижарага берилган мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлмаса, шартноманинг амал қилиш муддати тугагач ёки шартнома бекор қилингач, ижарага берувчига текинга ўтади ҳамда ижарага олувчига ижарага берилган мол-мулкдан ажратиб олиб бўлмайдиган яхшилашларнинг қиймати тўланмайди.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish