Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet47/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Қарз олувчининг важлари
Биз ҳамда банк ўртасида кредит шартномаси тузилган.
Мазкур кредит шартномасига кўра банк йиллик 12 фоиз миқдорда устама ҳақ тўлаш шарти билан 3 йил муддатга 1 000 000 АҚШ доллари бериш, қарз олувчи эса кредит асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва миқдорларда қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида банк, қарз олувчи ва суғурталовчи ўртасида суғурта шартномаси тузилган.
Айрим объектив сабабларга кўра қарз олувчи томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган, яъни кредит тўлови бўйича қарздорлик вужудга келган.
Шу сабабли низо бўйича қонуний қарор қабул қилиш лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Қарз олувчидан банк фойдасига 1 000 000 АҚШ доллари миқдорида кредит суммаси ва 69 333,33 АҚШ доллари миқдорида банк фоизи ундирилсин.
Даъво талабининг ундирувни қарз олувчининг мол-мулкига қаратиш қисмини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо кредит шартномасидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонун 21-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисида Палата ўз аъзоларининг, шунингдек ўз манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан даъволар тақдим этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Банк Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлганлиги сабабли Палата ҳақли равишда унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилган ҳамда қарз олувчидан 1 069 333,33 АҚШ доллари, шу жумладан 1 000 000 АҚШ доллари миқдорида кредит суммаси ва 69 333,33 АҚШ доллари миқдорида банк фоизини ундиришни ва ундирувни қарз олувчининг мол-мулкига қаратишни сўраган.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда банк ва қарз олувчининг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Банк ҳамда қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилган.
Мазкур кредит шартномасига кўра банк йиллик 12 фоиз миқдорда устама ҳақ тўлаш шарти билан 3 йил муддатга 1 000 000 АҚШ доллари бериш, қарз олувчи эса кредит асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва миқдорларда қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида банк, қарз олувчи ва акциядорлик жамияти (суғурталовчи) ўртасида суғурта шартномаси тузилган.
Мазкур суғурта шартномасига кўра қарз олувчи кредит суммасини қайтариб бера олмаганлиги натижасида банкка етказилган зарарни қоплаб бериш мажбуриятини суғурталовчи ўз зиммасига олган.
Банк томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилган, яъни 1 000 000 АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари ўз вақтида берилган.
Кредит шартномасига биноан қарз олувчи олинган кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни ойма-ой тўлов жадвали асосида тўлаб бориш мажбуриятини олган бўлсада, бироқ тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
ФК 735-моддасининг иккинчи қисмида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги кўрсатилган.
Шу сабабли суд томонидан асосли равишда қарз олувчидан банк фойдасига 1 000 000 АҚШ доллари миқдорида кредит суммаси ва 69 333,33 АҚШ доллари миқдорида банк фоизи ундирилган.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун 46-моддасининг 1 ва 2-бандларида ундирувни қарздорнинг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш, ундирувни қарздорнинг бошқа шахсларда турган пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш мажбурий ижро этиш чоралари ҳисобланиши кўрсатилган.
Демак, ундирувни қарз олувчининг мол-мулкига қаратиш фақат суд ҳужжатларини ижро этиш жараёнида давлат ижрочиси томонидан амалга оширилиши, суд томонидан эса ундирув фақат гаров нарсасига қаратилиши мумкинлиги, мазкур ҳолатда эса тарафлар ўртасида гаров шартномаси тузилмаганлиги сабабли суд асосли равишда банкнинг ундирувни қарз олувчининг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этган.
* * *


Лизинг муносабатларининг лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган қисмлари ФКнинг олди-сотди ва ижара ҳақидаги умумий қоидалари билан тартибга солинади. ФК 422-моддасининг учинчи қисмига кўра сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига топширилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортишга ва сотилган товарни қайтаришни талаб қилишга ҳақли, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчидан олинган тўловлар суммаси товар баҳосининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish