Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet45/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Банкнинг важлари
Биз ҳамда қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилган.
Мазкур кредит шартномасига кўра банк йиллик 14 фоиз тўлаш шарти билан 60 ой муддатга 6 297 991 000 сўм кредит бериш, қарз олувчи эса кредит асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва миқдорларда қайтариш мажбуриятини олган.
Банк томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилган, яъни кредит маблағлари ўз вақтида қарз олувчига ажратиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарори билан банкнинг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олиниб, мижозларга банк хизмати кўрсатиш тўхтатилган.
Қарз олувчи банк фаолияти тўхтатилганлиги сабабли ажратилган кредитга нисбатан фоизлар ҳисобланмайди деб, 96 589 015 сўм кредит фоизи ҳисобига олинган суммани ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарори билан банкнинг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинган ҳамда мижозларга банк хизмати кўрсатиш тўхтатилган. Кредитга фоизлар ҳисоблаш эса банк операциялари турларига кирмайди, қолаверса қарз олувчининг кредитга фоизлар тўлаш мажбурияти қонуний равишда тузилган, ҳозирги кунга қадар кучида бўлган кредит шартномасига асосан вужудга келганлиги.
Шу сабабли қарз олувчининг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо кредит ҳамда лицензия шартномаларидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади)
8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда банк ва қарз олувчининг мажбуриятлари кредит ва лицензия тўғрисидаги шартномалардан келиб чиққан.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Банк ҳамда қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилган.
Мазкур кредит шартномасига кўра банк йиллик 14 фоиз тўлаш шарти билан 60 ой муддатга 6 297 991 000 сўм кредит бериш, қарз олувчи эса кредит асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва миқдорларда қайтариш мажбуриятини олган.
Банк томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилган, яъни кредит маблағлари ўз вақтида қарз олувчига ажратиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарори билан банкнинг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олиниб, 2013 йил 27 ноябрдан бошлаб мижозларга банк хизмати кўрсатиш тўхтатилган.
Қарз олувчи банк фаолияти тўхтатилганлиги сабабли ажратилган кредитга нисбатан фоизлар ҳисобланмайди деб судга мурожаат қилган ҳамда 96 589 015 сўм кредит фоизи ҳисобига олинган суммани ундиришни сўраган.
“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига кўра, банк, шу жумладан чет эл банки, Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширади. Лицензияда банк бажарадиган операциялар рўйхати кўрсатилади.
Мазкур Қонуннинг 4-моддасига кўра, кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобидан ўз номидан кредитлар бериш банклар томонидан амалга ошириладиган банк операцияси ҳисобланиб, бироқ берилган кредитга фоизлар ҳисоблаш банк операциялари турларига киритилмаган.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Шунингдек, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб, то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 734-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарори 10-бандида тушунтириш берилган.
ФКнинг 248-моддасига кўра, амалга оширилган тўлов суммаси пул мажбуриятини батамом бажариш учун етарли бўлмаганида, бошқа келишув бўлмаса, у энг аввало кредиторнинг ижрони олишга қаратилган чиқимларини, сўнгра фоизларни, унинг қолган қисми эса - қарзнинг асосий суммасини узади.
Шунга кўра 2014 йил 8 апрелдаги тўлов топшириқномаси билан банкка ўтказилган 219 692 541 сўм пул маблағи қарз олувчининг банк олдидаги пул мажбуриятини батамом бажариш учун етарли бўлмаганлиги сабабли 219 692 541 сўмнинг бир қисми энг аввало кредит фоизини қоплашга, қолган қисми эса асосий қарзни узишга йўналтирилган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди кредитга фоизлар ҳисоблаш банк операциялари турларига кирмаслиги, қарз олувчининг кредитга фоизлар тўлаш мажбурияти кредит шартномасига асосан вужудга келганлиги, кредит суммасига фоизлар тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан ҳисобланганлиги, қарз олувчининг банкка ихтиёрий тўлаган 219 692 541 сўм пул маблағининг бир қисми ФКнинг 248-моддаси талаблари асосида кредит фоизини қоплашга йўналтирилганлигини ҳисобга олиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, даъвони рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
* * *


Даъво аризасида ундирувни гаров нарсасига эмас балки жавобгарнинг бошқа мол-мулкига қаратиш сўралган бўлса, суд қарз олувчининг ҳисобидан пул маблағларини ундириш билан чегараланиб, даъво талабининг ундирувни жавобгарнинг мол-мулкига қаратиш қисмини рад этиши лозим. Чунки ундирувни мол-мулкка қаратиш ижро жараёнида амалга оширилади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish