Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet43/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Ижарага олувчининг важлари
Биз ҳамда ижарага берувчи ўртасида 2007 йил 2 январда бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра ижарага берувчи ижарага олувчига Фарғона шаҳри У.Юсупов кўчаси 3-уй манзилида жойлашган бинонинг 20 кв.метр қисмини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун топшириш, ижарага олувчи эса йиллик 3 000 000 сўм ижара ҳақини белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ижарага берувчи томонидан Фарғона шаҳри У.Юсупов кўчаси 3-уй манзилида жойлашган бинонинг 20 кв.метр қисми ижарага олувчига фойдаланиш учун топширилган.
Ижара олувчи томонидан эса ижара ҳақлари ўз вақтида тўлаб келинган.
Бундан ташқари, ижара объекти тўлиқ ижарага берувчига тегишли эмас ва мулкка нисбатан ижарага олувчининг ҳам улуши бор.
Шу сабабли ижарага берувчининг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади)
8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда ижарага берувчи ва ижрага олувчининг мажбуриятлари бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФК 573-моддасининг биринчи қисмига кўра бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино ёки иншоотни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Ижарага берувчи ҳамда ижарага олувчи ўртасида 2007 йил 2 январда бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра ижарага берувчи ижарага олувчига Фарғона шаҳри У.Юсупов кўчаси 3-уй манзилида жойлашган бинонинг 20 кв.метр қисмини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун топшириш, ижарага олувчи эса йиллик 3 000 000 сўм ижара ҳақини белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартноманинг амал қилиш муддати 2008 йил 31 декабрга қадар белгиланган.
Шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин ижарага берувчи 2009 йил 17-30 январь кунларида ижарага олувчини ёзма равишда огоҳлантириб, эгаллаб турган ижара объектини бўшатиш талабини билдирган.
Бироқ, ижарага олувчи ижара объектини бўшатишан бош тортган.
Шу сабабли ижарага берувчи судга мурожаат қилган ҳамда ижарага олувчини Фарғона шаҳри У.Юсупов кўчаси 3-уй манзилида жойлашган бинодан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Ижара шартномасининг 5.2-бандига кўра ижарага олувчи ижара муддати тугашига 30 кун қолганида ижара объектидан фойдаланиш истагини билдирмаса, ижара муддати тугаши билан далолатномага асосан уни топшириши ва топшириш давомида аниқланган камчилик ва нуқсонларни ўз ҳисобидан бартараф этиши лозимлиги белгиланган.
Ижара олувчи томонидан ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугагунига қадар ижара объектидан фойдаланиш истаги билдирилмаган.
Шу сабабли ижарага берувчи шартноманинг 5.1-банди талабидан келиб чиқиб, 2009 йил 17-30 январь кунларида ижарага олувчини ёзма равишда огоҳлантириб, эгаллаб турган ижара объектини бўшатиш талабини билдирган.
Қолаверса, бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга тузилган бўлишига қарамасдан, тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Ваҳоланки, ФК 574-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Ижара олувчи томонидан ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугагунига қадар ижара объектидан фойдаланиш истаги билдирилмаганлиги, мазкур бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли суд ҳақли равишда ижара берувчининг ижарага олувчини Фарғона шаҳри У.Юсупов кўчаси 3-уй манзилида жойлашган бинодан чиқариш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантирган.
Суд томонидан ижара олувчининг мулк тўлиқ ижарага берувчига тегишли эмаслиги ва мулкка нисбатан унинг ҳам улуши бор эканлиги тўғрисидаги важларини инобатга олмаган. Чунки, фуқаролик ишлари бўйича судининг ҳал қилув қарорида ижара объектига нисбатан мулк ҳуқуқи ижарага берувчига тегишли эканлиги қайд қилинган.
Иқтисодий процессуал кодекс 73-моддасининг учинчи қисмига кўра фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир.

* * *




Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish