Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet149/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Даъвогарнинг важлари:
Низоли ҳудудда аслида сервитут мавжуд. Аммо давлат кадастр хизмати масъул ходимларининг хизмат вазифаларига совуққонлик билан муносабатда бўлишлари оқибатида шартнома ўз вақтида рўйхатга олинмаган.
Фуқаролик кодексининг 173-моддасида ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкинлиги белгиланган.
Даъвогарга тегишли бино иншоотларга кириш учун дарвоза мавжуд, бироқ ушбу дарвозадан кириш жойида ускуна ўрнатилган ва шу боис бу ердан “Цех” (К-блок) биносига юк автотранспорт воситалари утиши учун имконият мавжуд эмас.
Даъвогар халқ истъмол молларини ишлаб-чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келади ва ўз фаолиятини амалга ошириш учун ишлаб-чиқариш цехларига автотранспорт воситаларида хом-ашёлар олиб келади ва тайёр маҳсулотларни олиб чиқади. Жавобгар ўз ер участкасидан автотранспорт воситаларни ўтишни тақиқлаб қўйганлиги даъвогарнинг ишлаб-чиқариш фаолияти даъвом эттириш учун тўсиқ бўлишига сабаб бўлмоқда.


Жавобгарнинг важлари:
Даъвогарга тегишли ер участкасига кириб-чиқиш учун дарвоза мавжуд ҳамда унга тегишли бўлган бино ва иншоотларга ушбу дарвоза орқали кириш мумкин.
Сервитут кўчмас мулк эгасининг сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган эҳтиёжларини қондириш учун суд томонидан белгиланиши мумкин.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Шундай бўлсада, низони ўзаро келишув йўли билан ҳал этиш мақсадида сервитут бўйича шартнома лойиҳасини даъвогарга таклиф этилган. Бироқ, даъвогар ўзганинг ер участкасидан текин фойдаланиб келишни талаб қилганлиги сабабли тарафлар ўртасида сервитут шартномаси тузилмасдан қолган.


Суд қарори:
Даъвогарнинг талабларини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарх:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2014 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (матнда Низом деб юритилади) 2-бандида кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши, шунингдек улар билан боғлиқ битимлар давлат рўйхатидан ўтказилиши кераклиги қайд этилган.
Низомнинг 3-бандига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлари ушбу ҳуқуқлар мазкур Низомга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кучга киради.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмасдан амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Низомнинг 33-бандига кўра, ер участкасига бўлган сервитут давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш сервитут белгиланишидан манфаатдор юридик ёки жисмоний шахснинг аризаси бўйича, сервитут белгиланишидан манфаатдор юридик ёки жисмоний шахс ва ерларида сервитут белгиланадиган юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида тузилган ёзма келишуви асосида ёки суд қарори бўйича амалга оширилади.
Сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига сервитут белгиланиши ҳақидаги ҳужжатнинг номини ҳамда унинг реквизитларини кўрсатган ҳолда тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган тақдирда сервитут сақланиб қолинади, у белгилаш учун асослар бекор бўлган ҳолларда бекор қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 112-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Мазкур ҳолатда АЖ ва даъвогар ўртасида 2010 йил 2 июнда тузилган ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳақида сервитут шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Бундай ҳолатда ушбу сервитут шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади.
ФК 173-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин.
Даъвогарнинг важларини текшириш учун суд томонидан сервитут белгиланиши талаб этилаётган ҳудудни кўздан кечирилган ва даъвогар ўзига тегишли бўлган бино ва иншоотлардан сервитут белгиламай туриб таъминлаши мумкинлиги, яъни даъвогарга тегишли бино ва иншоотларга кириш ва ундан фойдаланиш учун дарвоза ва йўлак мавжудлиги аниқланган.
Даъвогарнинг ушбу дарвозадан кириш жойида ускуна ўрнатилган, ундан “Цех” (К-блок) биносига юк автотранспорт воситалари кириши учун фойдаланиш имконияти мавжуд эмас деган важлари суд томонидан қабул қилинмаган ва бунга асос сифатида суднинг ҳал қилув қарорида даъвогарда ўз эҳтиёжини, яъни бино-иншоотларга пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш учун шароит яратиш имконияти мавжудлиги қўрсатилган.
ФК 173-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, сервитут белгилашни талаб қилаётган шахс билан ўзга ер участкасининг эгаси ўртасидаги битимга мувофиқ сервитут белгиланади ва у кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Сервитутни белгилаш хусусида келиша олинмаса ёки унинг шартларида муросага келинмаса, баҳс сервитут белгилашни талаб қилаётган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳал этилади.
Даъвогар томонидан сервитут белгилаш талаб қилинаётган ҳудуд жавобгарга тегишли бўлиб, жавобгарнинг сервитут шартномаси лойиҳасини даъвогар томонидан имзоланмаган ва бунга асос қилиб ўзганинг ер участкасидан текин фойдаланиб келишни талаб қилган. Ваҳоланки ФК
173-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ сервитут белгиланган участканинг эгаси, агар қонунда бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, сервитут кимнинг фойдасини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахсдан участкадан фойдаланганлик учун мутаносиб ҳақ талаб қилишга ҳақлидир.
Баён этилганларга асосан суд даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топган.
* * *


Контранктация шартномаси бўйича тайёрловчи қишлоқ хўжалик товарларини танлаб олинмаган ҳолларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи, ушбу товарлар мавжудлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этган ҳолда, танлаб олинмаган товарлар қиймати тўланишини талаб қилишга ҳақлидир.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish